Махфийлик сиёсати

Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш қонунчилигига мувофиқ, Lifehaq.uz веб-сайтининг ва илованинг ташриф буюрувчилари шахсий маълумотларини ҳимоя қилади ва бу кўзда тутилмаган бўлса, уларни учинчи шахсларга бермайди.

Умумий қоидалар:


Сайт ёки иловадан фойдаланиб Сиз мазкур Низомга мувофиқ, шахсий маълумотларингизни йиғиш, бериш, ишлов бериш, фойдаланиш ва ошкор қилинишига розилик билдирасиз.

Биз веб-сайтимизда ва иловада шахсий маълумотлар тўғрисидаги қандай маълумотларни тўплаймиз?

Бизнинг веб-сайтимиздан ва иловадан Сиз шахсий маълумотларингизни қолдирмаган ҳолда фойдаланишингиз мумкин.

Lifehaq.uz шахсий маълумотларни (масалан, электрон почта манзили, исм, фамилия, телефон рақами ва ҳ.к.), агарда Сиз ихтиёрий равишда уларни бизнинг сайтда ёки иловада қолдирган бўлсангиз (янгиликларга обуна бўлсангиз, бизнинг танловларда иштирок этсангиз, бизнинг маҳсулот ва хизматларимизга буюртма берадиган бўлсангиз) тўплайди.

Сиз ихтиёрий равишда бизнинг веб-сайтда ёки иловада қолдирган шахсий маълумотлардан ташқари, биз шунингдек Cookie-файллардан ҳам маълумотлар тўплаймиз. Бундай ахборотда, Сиз қайси веб-саҳифалар орқали бизнинг сайт ва иловага кирганингиз, сайтимиз ва иловада бўлган вақтингиз, бизнинг веб-сайтимиз ва иловамиздан қайси сайтларга ўтганлигингиз, сервер китобининг стандарт маълумотлари ва IP-адрес каби маълумотлар бўлади.

Бизнинг сайт ва илова Сиздан олинган маълумотларни биз қандай мақсадда тўплаймиз?

Сиздан олинган маълумотлардан биз: хизмат кўрсатиш даражасини ва сайтимиз ва иловамизнинг мазмунини яхшилаш; саволларингизга жавоб бериш; Сизга маҳсулотлар ва янгиланишлар тўғрисида маслаҳатлар, фойдали ахборотлар тақдим этиш, Сизни маҳсулотлар ва хизматлар, танлов ва аксиялар ўтказилиши (Сизнинг дастлабки розилигингиздан) тўғрисида огоҳлантириш; бизнинг маҳсулот ва хизматларимиз ҳақида Сизнинг фикрингизни сўраш ва ҳ.к. учун фойдаланишимиз мумкин.

Cookie-файллардан тўпланадиган маълумотларни, биз қуйидаги мақсадларда қўллашимиз мумкин: веб-сайтимизга ва иловамизга ташрифлар статистикасини шакллантириш; сайт ва илова фойдаланувчиларининг демографик маълумотлари ва қизиқишларини аниқлаш; серверимиз билан боғлиқ муаммоларни ташҳислаш ва бизнинг веб-сайтимизни ва илова маъмурчилигини олиб бориш.

Шахсий маълумотларга киришга рухсат бериш:

Биз, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини, бизлар билан боғлиқ бўлмаган компаниялар, ташкилотлар ва жисмоний шахсларга ошкора қилмаймиз, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

Фойдаланувчи бунга ўз розилигини берган бўлса

Сиз ҳақингиздаги маълумотларни биз, агарда бунга розилик берган бўлсангиз, бизлар билан боғлиқ бўлмаган компаниялар, ташкилотлар ёки жисмоний шахсларга такдиқ этишимиз мумкин.

Учинчи томон ишлов бериши учун

Шахсий маълумотларни биз ўзимизнинг шўъба ва аффилланган компанияларимиз, шунингдек ишончли ташкилотлар ва шахсларга, бизнинг йўриқномаларимиз, махфийлик сиёсати ва хавфсизликнинг бошқа талабларига мувофиқ тақдим этишимиз мумкин.

Қонунчилик талабига кўра

Бундай маълумотларни қуйида келтирилган мақсадларда онгли равишда қўллаш, сақлаш ёки ошкора этиш учун бизда етарли асослар бор:

  • Ҳар қандай амалдаги қонунлар, қарорлар, юридик жараённинг талаблари ёки давлат органларидан амалдаги сўровномага риоя қилиш.
  • Маҳсулотларни сотиш ва хизматларни тақдим этишнинг амалдаги Шартлари риоя қилиш, шу жумладан яширин бузилишларни аниқлашни ҳисобга олган ҳолда.
  • Фирибгарлик ҳаракатларини аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек хавфсизлик муаммоларини хал этиш ва техник носозликларни бартараф этиш.
  • Компания, унинг фойдаланувчилари ёки жамиятнинг ҳуқуқлари, мулкчилиги ёки хавфсизлигига бевосита таҳдид солишдан қонунда талаб этилган ва рухсат этилганга мувофиқ ҳимоялаш.

Cookie файллари ва ўхшаш технологиялар

Ҳар сафар сайт ва иловага кирганингизда биз муайян маълумотни автоматик воситалар ёрдамида сақлаб қоламиз. Биз ушбу маълумотларни cookie файллари, веб-маёқлар ва шунга ўхшаш технологиялар ёрдамида тўплаймиз. Ушбу ҳужжатда «cookie» сўзи кенг маънода ишлатилади ва бу сўз остида шунга ўхшаш технологиялар, масалан, локал хотира назарда тутилади.

Cookie файллари. Бошқа веб-сайтлар сингари, ушбу сайт ва иловага кирганингизда «cookie» номли файлларнинг кичик қисми телефонингизнинг, планшетингизнинг ёки компъютерингизнинг қаттиқ дискида сақлаб қолиниши мумкин. Cookieнинг турлари ҳар хил бўлиб, сайт ва илова билан ишлашингизни енгиллаштириш мақсадида, уларнинг ҳар бири муайян вазифани бажаради. Сайтимиз ва иловага илгари ташриф буюрган-буюрмаганингизни билиш ва сиз танлаган созламаларни сақлаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Масалан, сайт ва иловада муайян тилни танлаган бўлсангиз, бу cookie файлларида сақлаб қолиниши мумкин ва сайтимизга кейинги сафар кирганингизда, сайт ва илованинг тили автоматик тарзда танланади. Биз cоокие файлларидан реклама қилиш мақсадида фойдаланмаймиз.

Қуйида сайт ва иловамизда ишлатиладиган cookie файлларининг 3 та тури келтирилган:

Ўта зарур cookieлар. Улар сайт ва иловамизда муайян функсиялардан фойдаланиш, масалан, сайт ва иловага кириш ёки бланкларни тўлдириш имконини яратади. Бундай cookie файллари бўлмаса, сиз сўраган баъзи хизматлар кўрсатилмайди. Қолаверса, бундай cоокie файллари сеанс давомида сиз сўраган хизматларни тақдим этишимизга имкон беради. Мазкур cоокie файллари реклама қилиш ёки Интернетдан қандай фойдаланаётганингизни кузатиш мақсадида шахсий ма’лумотларингизни йиғмайди.

Функсионал cоокieлар. Улар туфайли сайт ва илова сиз танлаган созламаларни (масалан, фойдаланувчининг исмини, тилни, жойлашувингизни) эслаб қолиш ва сайтдан фойдаланишни енгиллаштирувчи кенг функциялардан фойдаланиш имконини беради.

Аналитик cookieлар. Ушбу cоокиелар сайтдан ва иловадан қандай фойдаланганингиз ҳақидаги маълумотни йиғиш учун керак. Мисол учун, сайт ва иловамизга неча бор кирганингиз ёки ўртача қанча вақт ундан фойдаланганингиз ҳақидаги маълумот тўпланади. Бу маълумот сайт ва илованинг фаолиятини яхшилаш учунгина ишлатилади. Баъзи cookieлар четдан бўлиб, бошқа доменларга тегишли. Биз фақатгина ўзимизнинг cоокieлардан фойдаланимз. Google reCAPTCHA билан боғлиқ cоокieлар бундан истисно. Google reCAPTCHA cоокieларидан ҳақиқий фойдаланувчини спам тарқатувчи роботлардан фарқлаш мақсадида фойдаланилади. Google браузерининг махфийлик сиёсати билан қуйидаги манзилга кириб, танишиб чиқишингиз мумкин.

Веб-маёқлар. Сайт ва иловамиз саҳифаларида веб-маёқлар номли кичик файллар бўлиб, баъзи ҳаракатларингиз, мисол учун, муайян саҳифаларга неча маротаба кирганингиз тарихини йиғади. Веб-маёқлар мазкур сайт ва илова қандай ишлаётганини кузатиш ва унинг фаолиятини яхшилаш учун ишлатилади.

IP-манзиллардан фойдаланиш. IP-манзил — бу компьютерингизни Интернетда аниқлайдиган рақамли код. Фойдаланувчиларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиш, сайт ва иловамиздаги муаммоларни юзага чиқариш ва хизматимизнинг сифатини яхшилаш учун браузерлар турини аниқлаш мақсадида IP-манзилларни ишлатамиз.

Танловингиз. Аксарият браузерлар cookieларни ўчириб қўйиш имконини беради ёки уларни мосламангизда сақлашдан олдин рухсат сўрайди. Cookieларни сақлашни билиш учун браузерингиз йўл-йўриқларига қаранг. Шуни унутмангки, cookieлар ўчирилган бўлса, сайт ва иловамиздан тўла равишда фойдалана олмайсиз.

Фаол сценарийлар (Java Script) Бу сценарийлар сайт ва иловамизнинг ишини яхшилаш учун ишлатилади. Бундай технология ёрдамида сайт ва илова фойдаланувчиларининг сўрови тезроқ амалга оширилади. Сайт ва илова бу сценарийлардан фойдаланувчиларга тегишли маълумотни рухсатсиз йиғиш ёки дастурларни фойдаланувчининг компьютерига жойлаштириш мақсадида фойдаланмайди. Сайт ва илованинг баъзи қисмлари тўғри ишлаши учун браузернинг созламаларида Java Script сценарийларини ёқиш керак. Кўп веб-браузерлар томонидан ушбу функсияни ёқиш ёки ўчиришга рухсат берилади. Танланган веб-сайт ва иловаларда сценарийларни ёқиш борасида веб-браузерларга тегишли ҳужжатларда ўқисангиз бўлади.

Аккаунтлар. Ушбу сайт ва иловада аккаунт яратганингизда ёзган электрон манзилингиз сиз билан боғланиш учун ишлатилади. Масалан, агар фойдаланувчининг исми (логин) ёки паролингизни эсдан чиқарсангиз, ёрдам хизмати паролингизни тиклаш учун аккаунтингизда кўрсатилган электрон манзилингиз орқали сиз билан уланади.

Махфийлик сиёсатидаги ўзгаришлар.

Lifehaq.uz ушбу веб-сайт ва илова чоп этилган махфийлик сиёсатига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини ўзида қолдиради. Мунтазам равишда махфийлик сиёсати шартларини кўриб чиқишни тавсия этамиз. Сизнинг сайт ва иловадан кейинчалик фойдаланишингиз Сизнинг низом ва барча янгиланишлар билан рози эканлигингизни англатади.