Оқим ҳолатига тушиш учун энг самарали вақтни аниқлаб, ортиқча фикрлардан халос бўлишни ўрганинг.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сизга қайси вақтда ишлаш яхши эканини аниқланг

Танамиз ва онгимиз исталган шароитларга осон мослашса ҳам кун давомидаги муайян соатларда у ёки бу ишни яхшироқ бажарасиз. Тажриба ўтказиб кўринг ва қачон уйғониш, ишлаш ва ижодий вазифаларни ҳал этиш осонроқ эканини аниқланг.

Доимий равишда ўзингиз учун самарали бўлган вақтда ишласангиз, натижаларингиз аста-секин 10 ёки ҳатто 100 баробар яхшиланади. Қанчалик кўп амалиёт ўтасангиз, диққатингизни жамлаш шунчалик яхшиланади. Мия диққатни жамлаб ишлашни эслаб қолади ва унинг ўзи ушбу режимга ўтади.

Ҳиссий блоклардан халос бўлинг

Ҳар куни бизни минглаб чалғитувчи омиллар, реклама эълонлари, майда ишлар қуршаб олади. Ҳар бир одам кундалик, аҳамиятга эга бўлмаган хаёллар билан уғонади. Диққатни жамлашга ҳаракат қилишдан ва оқим ҳолатига киришдан олдин бундай хаёллардан “қутилиш” керак. Яхшиси, уларни қоғозга ёзган маъқул.

Ёзувчи Жулия Кэмерон эрталабки ёзувлар жараёнини “пешона ойнасини хаёлан артиш” деб номлаган. Эрталаб йиғилиб қолган хаёллардан халос бўлиб, сиз онгингизни тасвирни кўришга халақит қилаётган чиқиндидан тозалайсиз. Оқим ҳолатига киришга ҳаракат қилиш фойдасиз, сиз ўз “пешона ойнангиз” ҳали артганингиз йўқ.

Тушунинг, диққатни ишга қаратиш – онгли танлов

Кўпчилик одам шахсий интизомни ривожлантириш ёки ўз фикрларини назорат қилишга ҳаракат қилишмайди. Кэл Ньюпорт ўзининг «Бош билан ишлаганда» китобида алоқа воситалари (ижтимоий тармоқлар, интернет) бизни узлуксиз диққат талаб этадиган ишдан чалғитади.

Кўпинча уйғонишимиз биланоқ қўлимизга телефонни оламиз. Эслатмалар, электрон почта, янгиликлар лентаси ва ижтимоий тармоқлар бизнинг кун давомидаги фикрларимизни аниқлайди. Бу эътибор сустлиги ва пала-партишликка ўргатади.

Агар кирувчи вазифалар қанчалик кичик ва бекорчи бўлишига қарамай, ўзингизни уларга эътибор қаратишга созласангиз, диққатингизни ишга жамлаб, оқим ҳолатида ишлай олмайсиз. Онгли танловни амалга оширинг ва чалғитувчи омилларга эътибор берманг.

Бўш вақтни ўқиш ва шахсий ривожланишга сарфланг

Айримлар ишдан кейин бироз чалғиш ва вақтини чоғ ўтказишни истайди. Камдан-кам инсонларгина вақтини шахсий ривожланиш учун сарфлайди. Бироқ муваффақиятли инсонлар айнан шундай йўл тутишади. Улар диққатни жамлаш қобилияти ишларининг натижаси ва бўлажак муваффақиятни аниқлайдиган омил эканини яхши биладилар.

Шуниси ғалатики, кўпчилик учун бўш вақт ишга қараганда кўпроқ зўриқиш манбаига айланади.

Ишда одам ўзини моҳир санайди, шунинг учун бахтли, кучли, ижодкор ва ўзидан кўнгли тўқликни ҳис этади. Бўш вақтда эса шуғулланишга ҳеч нарса йўқ, кўникмаларидан фойдаланмайди, шунинг учун кўпинча ҳафагарчилик, зерикиш ва ўз-ўзидан қониқмасликни ҳис этади. Бироқ ҳамма камроқ ишлаш ва кўпроқ дам олишни истайди.

Михай Чиксентмихайи, психолог, оқимлар назараияси муаллифи

Агар диққатини жамлай оладиган ва чалғитадиган нарсаларга эътибор бермайдиган одам бўлишни истасангиз, бўш вақтингизга бўлган муносабатни ўзгартиринг. Кўпроқ ўқинг ва ривожланинг, бекорчи ишларга камроқ вақт сарфланг.

Ёдда тутинг:

чалғитувчи омилларга эътибор қаратмасликка қарор қилиш – уларни ўз ҳаётингиздан бутунлай ўчириб ташлаш учун бўлган ҳаракат эмас. Ахир муаммо уларда эмас, сизда. Чалғитадиган нарсалар доим бўлади. Сиз уларга эътибор бермаган ҳолда ишлашни ўрганишингиз керак.