• 1
  • 1
  •  
  •  
  •  
    2
    Shares

1-уйдирма. Антиперспирантлар саратонга сабаб бўлади

Бу ҳаёлимизга маҳкам ўрнашиб олган ва кўплаб мақолаларда учрайдиган энг қўрқинчли хато фикр. Аслида, бу шунчаки уйдирма. У қаердан келиб чиққан?

Антиперспирантлар тер безларини торайтирадиган фаол модда – алюминий тузлари эвазига ишлайди. Айрим ўсимталарнинг тўқималарида алюминий аниқланганидан кейин, у қўлтиқ остидаги тешиклар орқали ўтганлигига оид уйдирма юзага келган.

Олимлар бундай ҳолат юз бериши эҳтимолини текширишга қарор қилдилар, чунки алюминий тузларининг таъсири остида ҳосил бўладиган комплекс терига сўрилмайди. АҚШ Миллий саратон институтида “кўкрак саратони” ташхиси қўйилган 813та бемор ҳамда 793та соғлом одам текширувдан ўтказилди. Тадқиқотчилар уларнинг антиперспирантлардан қандай фойдаланганликларини аниқлаб, статистикани ҳисоблаб чиқдилар.

Маълум бўлишича, саратон ва гигиена воситалари орасида ҳеч қандай алоқа йўқ экан.

2-уйдирма. Тери учун жуда ёмон

Антиперспирантни ишга отланаётганда ва безлар фаоллароқ ишлаётганда эмас, балки таъсир қилувчи модда тер ажратувчи каналларга киришга улгуриши учун фақат кечқурун сепинг. Уни қўллашдан аввал терини албатта қуритинг (ҳеч бўлмаганда фен билан), чунки алюминий тузларининг сув билан бирикиши натижасида кислота ҳосил бўлиши мумкин ва ачитиш кузатилади.

3-уйдирма. Тер ажралиши бузилади, бу – ёмон

Теримизда икки миллионга яқин тер безлари бўлиб, энг кўп миқдори кафтларда (бир сантиметр квадратга 370та), энг ками оёқларда (бир сантиметр квадратга 60-80та) жойлашган. Қўлтиқ остида ҳам безлар кўп бўлиб, улар йирикроқдир. Бироқ, қўлтиқлар ости, оёқларингиз ва кафтларингизга антиперспирант билан ишлов берган тақдирингизда ҳам, тана юзадан тер ажратишда давом этаверади. Бутун тана катта бўлганлиги учун намлик тезроқ буғланади ва кийимда ёқимсиз доғларни қолдирмайди.

4-уйдирма. Тер ҳидида феромонлар мавжуд, улар керак

Нормал тер ўз ҳолича ҳидланмайди. Унда, айниқса қўлтиқлар ёки оёқлар остида кўпаядиган бактерияларнинг ҳиди келади. Бу жойдан тер буғланмайди, бу ердаги иссиқлик – сассиқ микроорганизмлар учун жаннатдир.

Қўлтиқлар остидаги алоҳида апокрин тер безлари айрим ҳидли ажратмаларга эга, аммо уларни дарҳол илғаб бўлмайди: уларга таъсирчан одамлар жуда кам. Бу ҳидлар ўз ҳолича ёқимсиз дея баҳоланади. Кўпинча тилга олинадиган феромонларнинг таъсири эса фан томонидан тасдиқланмаган.