Аёл кишининг ҳаётини енгиллаштириш учун бир нечта маслаҳат мавжуд (масалан, замшадан ишланган туфли ифлос бўлганида ёки севимли кофтангизга доғ текканида).

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Мазкур фойдали ҳийлалар кундалик турмушингизда қўл келади.

Фойдали маслаҳатлар:

1. Агар севимли свитерингиз устига пар тўпланган бўлса, уни оддий пемза тоши ёрдамида тозалаш мумкин.

2. Замшадан ишланган буюмларни оддий қотган нон ёрдамида тозаласа бўлади. Шунчаки қотган нон четини олиб, эҳтиёткорлик билан замш юзасини у билан артинг.

3. Лимон шарбати оқ кофталарни ҳунук қилиб қўядиган қўлтиқ остидаи сариқ доғларни кетказишда ёрдам беради. Шарбатни кир ювишдан аввал ифлосланган жойларга сепиш керак.

4. Чарм буюмлардаги (ҳамёнлар ва сумкалардаги ҳам) ёғ доғларини болалар учун мўлжалланган упа кукуни билан кетказиш мумкин. Кукунни доғ устига кечқурун сепинг, тонгда ундан асар ҳам қолмайди.

5. Мохер ва ангор юнгидан тайёрланган буюмларни парвариш қилиш қийин. Агар ушбу матолардан тикилган кийимингизни асл кўринишида сақлаб қоилшни истасангиз, уни халтага солиб музлатгичда музлатинг (камида 3 соат).

6. Қизил вино қолдирган доғлар унинг ўртоғи – оқ вино ёрдамида осон кетказилади. Қизил вино доғига оқ винога ботирилган мато бўлагини қўйинг. Айтганча, агар оқ вино бўлмаса, газланган сувдан фойдаланишингиз мумкин.

7. Оддий намлантирувчи крем чарм сумка ёки пойабзалдаги тирланган жойларни яширади. Пахтали чўп ёрдамида кремни тирналган жойга суринг ва эҳтиёткорлик билан артинг.

8. Кийимлар (свитерлар ва футболкалар) шкафда ғижим бўлмаслиги учун, уларни тахламанг, яхшиси ўранг. Кийимлар чемондан ичида ғижимланмаслиги учун эса уларни пластик халталарга жойланг.

9. Кийимлар узоқ вақт шкафда сақланганида улар ёқимсиз чанг ва эскириш иси билан ҳидланиб қолади. Ҳидни йўқотиш учун сув ва ароқ (2:1) аралашмасидан фойдаланинг ва кийимларга бу аралашмани шунчаки сепиб чиқинг.

10. Пайпоқда чизиқ энг ноқулай вақтда пайдо бўлиши мумкин. Кичкинагина ҳийла бу нохушликдан қутулишга ёрдам беради: шунчаки пайпоққа соч лакини сепинг.

11. Магнитли доска пардоз воситаларини сақлаш учун ажойиб вариант бўлиши мумкин. Шунчаки пардож анжомларингизни унга илиб, “ёпиштириб” қўйинг. Шунингдек, тўғноғичлар ва пинцетларни ҳам магнит тасмада сақласа бўлади.

12. Пойабзалдаги ёқимсиз ҳидни кетказиш учун унинг ичига озиқ-овқат содасини сепинг.

13. Тирноқлар учун лак тез қуриши учун тирноқларингизни уч дақиқага совуқ сувга ботиринг.

14. Буюмни дазмоллагандан кейин уни дарҳол кийишга шошилманг, беш дақиқа осилиб туришига имкон беринг. Агар янги дазмолланган кийимни кийсангиз, у бир зумда яна ғижим бўлади.

15. Агар тонгда узоқ отланадиган ва доим кеч қоладиган бўлсангиз, бир нечта севимли қўшиқларингизни ёзиб, уларни тонгда ёқиб қўйинг. Сўнгги қўшиқ янграб бўлгунича кетишга тайёр бўлишингиз керак. Шу тариқа, интизомни йўлга қўйиш билан бирга, эрта тонгдан яхши кайфиятда бўласиз.

Агар бу мақола Сиз учун фойда келтирган ва у ҳақида дўстларингизга сўзлаб бериш истаги уйғонган бўлса тугмаларни босинг. КАТТА Раҳмат!