•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сочларни тартибга келтиришга оид бўлган энг қизиқ ва аёллар учун фойдали маслаҳатларини тақдим этамиз.

Ҳар бир қизнинг шахсий гўзаллик сирлари мавжуд. Бироқ мураккаб муаммолар учун содда ва элегант ечимлар топишга мўлжалланган ресурсда эканлигимиз боис аёлларнинг ҳақиқий маслаҳатлари ҳақида гаплашишни таклиф этамиз. Кўпчилик қизларни ҳавотирга соладиган нарсадан бошлаймиз. Бу соч турмакларидир.

Қандай қилиб соч турмагига кам вақт сарфлаш, сочларни оғритмасдан жингалак қилиш, бир неча дақиқа ичида идеал соч турмагини тайёрлаш кабилар ҳар бир замонавий қиз билиши керак бўлган билимлардир.

1.   Сочингизни плойка ёки стайлерда жингалак қилаётганингизда сочнинг учидан эмас, ўртасидан бошланг. Турмак узоқ вақт ўзининг чиройли кўринишини сақлаб қолади.

2.   Бежирим, жилвадор жингалакларни дазмол (ясси плойка) орқали тезда амалга ошириш мумкин.

3.   Вақтинчалик пешонага тушириб қўйилган сочни оддий йиғимни олдига тушириш орқали тайёрлаш мумкин.

4.   Иккитали соч йиғими сочларни узунроқ кўрсатиш имконини беради.

5.   Сочларингизни сиз ва сочларингиз учун оғриқсиз жингалак қилиш усули. Бунинг учун бор-йўғи резинка зарур. Яна бу билан↓тунда хотиржам ухлаш мумкин.

6.   Соч тўғнағичлари сочлар учун кўринмас аксессуар ўрнини боса олади.

7.   Кенг тарқалган фикрларга кўра, соч тўғнағичларини тўлқинсимон қисмини пастга қарата тўғнаш лозим.

– НОТЎҒРИ

– ТЎҒРИ

8. Икки дақиқа ичида сочни катта ҳажмли қилиб йиғамиз: бор-йўғи кичик мосламадан фойдаланинг. 

9. Агар сочларингизни жингалак қилиш қийин бўлса, узоқ вақтга етадиган турмакни яратиш учун альюмин фольга ва дазмолдан фойдаланинг.

10. Сочларга тўлқинсимон кўриниш беришнинг яна бир тезкор усули сочларни ўраш ва унинг устидан ясси дазмолни юргизишдир.

11. Узун сочлар ёки тезда ёғли бўладиган сочлар учун лайфхак: сочларни ҳар куни ювиш керак эмас. Бор-йўғи уларни ювиб, қуритинг ва сочларингизнинг олд қисмини чиройли кўринишга келтиринг.

12. Сочларингиз тўлқинсимонликка мойил бўлса, уларни сочиқ билан иккитомондан босган ҳолда қуритинг. Ҳеч қандай сирпанувчи ҳаракатларни амалга оширманг!

13. Сочни жингалак қилишнинг турли усулларидан фойдаланинг, бу

14. Агар сочларингиз силлиқ ва жуда “бўйсунмас” бўлса, оддий тўғнағич ўрнига спирал шпилкалардан фойдаланинг (улар деярли сочга ўралиб қолади). Улар билан турмагингиз кун кеч бўлгунига қадар яхши ҳолда туради.

15. Соч учун лак ўрнига чой: агар жингалак қилишдан аввал сочларни чой билан намлаб олинса (бир стакан қайнаган сувга 2 чой қошиқ чой/ 50 мл қайнаган сувга бир пакетчадаги чой ), жингалаклар ўз кўринишини узоқроқ сақлаб қолади.

16. Тиш чўткаси турмакни тартиблироқ кўринишида катта аҳамиятга эга. Сочни тартибга солишда қўлланилидаган воситадан сепинг ва тўзғиб ётган сочларни тараб юборинг.

17. Ажойиб ғоя: кичик ўрамлардан тез тайёр бўладиган ва чиройли ободок. Уни бажариш жуда осон, жуда бежирим кўринади.