•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Қарзлар тушукунликка олиб бориши, дўстликка путур етказиши ва ҳаётни издан чиқариши мумкин.

Тўланмаган қарзлар кайфиятни тушириб, ҳаётни мураккаблаштиради. Бундан ташқари, 2013 йилдаги тизимли илмий ҳисоботга кўра, қарз тушкунлик манбаига айланиши ва саломатликка жиддий равишда путур етказиши мумкин.

Яхши томони шундаки, буни четлаб ўтиш, эҳтиёткорликни намойиш қилиш ва бир неча қоидага риоя этиш керак.

1. Таваккалчиликни баҳоланг

Ўзингизга қарз мажбуриятини олишдан олдин бу сизга вазият энг ёмон бўлганида нима билан тугашини тасаввур этинг.

Агар дўстингиздан қарз олмоқчи бўлсангиз, унга пулни қайтара олмасангиз нима бўлишини ўйлаб кўринг.

Шахсий молия – бу маън этилган ҳудуд бўлиб, у дўстликка соя солиши керак эмас. Ўзаро бизнес каби қарзлар кўплаб муносабатларни бузиб юборган.

Агар кредитга йирик миқдорда маблағ олмоқчи бўлсангиз, иш жойингизда мустаҳкам “ўтирганингиз”, молиявий хавфсизлик ёстиқчасига эга эканлигингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Катта кредит мавжудлиги ва захира маблағининг йўқлигидаги ҳайдалиш борасидаги қўрқувни бир неча марта кучайтириб, сизни мадорингиз қуришигача олиб келади.

Яна нималардан воз кечишингиз кераклиги ҳақида ўйлаб кўринг: хордиқ, яқинларга совғалар, севимли машғулотлар ва ҳ.к. Агар қарзлар одатдаги нарсалардан воз кечишни талаб этмаслигини истасангиз, ўзингизга қанча пул кераклигини ҳисоблаб кўринг.

2. Қанча пул олишингиз кераклигини ҳисобланг

Бир ой давомида зарур бўлган нарсаларни олинг: коммунал тўловлар, озиқ-овқат, транспорт ва фарзандингиз ҳаражатлари. Якуний суммани ўз маошингиздан айриб ташланг, қолганини эса иккига бўлинг – кредит бўйича на шундай тўловни ойига ҳеч қандай чекловларсиз уддалай оласиз. Одатда бу маошнинг 20-30 фоизидир.

Агар кредитни кўп миқдорда олсангиз, ҳар қандай кутилмаган вазият – касаллик, хонадонда ниманидир ишдан чиқиши ёки янги буюмлар сотиб олиши зарурияти сизни пулсиз қолишга олиб келади.

Шунинг учун ойлик тўлов сифатида маошнинг 20 фоизини танлаган маъқул. Даромадлар ортиши ҳолатида қарзни муддатидан олдин тўлашингиз мумкин (албатта агар бу кредит шартномасининг шартларида кўзда тутилган бўлса).

Агар тўловнинг қулай режимини истасангиз, узоқ муддатга кам миқдордаги пулни қарзга олинг. Кредитдан фойдаланганингиз учун кўпроқ пул тўлайсиз, бироқ таваккалчиликни минималлаштирасиз.

3. Қарз ҳақиқатан ҳам зарурлигига ишонч хосил қилинг

Банкка ариза беришдан аввал ёки дўстингиздан қарз олишдан олдин кредит олмасликнинг иложи бор-йўқлигини текширинг. Балки кўнгилочар машғулот ва зарарли одатлардан воз кечиш эвазига керакли маблағни ўзингиз тўплай оларсиз.

Даромаднинг қўшимча манбалари ҳақида ҳам ўйлаб кўринг. Керакли буюмга пул йиғилмагунича бўш вақтингизда қўшимча пул ишланг.

Бундай усул нафақат кредитни четлаб ўтишда ёрдам берибгина қолмай, балки бу харид қай даржада кераклигини кўрсатади. 

Кредит пулини ўзингиз ишлаб топмаганингиз учун уларни кераксиз нарсага сарфлаш осон.

Агар ўз хордиғингиз эвазига ёки зарарли машғулотлардан воз кечиш орқали пул ишласангиз, пулни қадрлашни бошлайсиз.

Балки, истаётган буюмингиз  у қадар керакли эмаслигини англаб, ундан умуман воз кечарсиз.

Агар харид қилмасликнинг иложи йўқ ҳамда унинг учун пул йиғиш у қадар фойдали бўлмаса – вақт ўтиши билан унинг нархи ошади ва ўз долзарблигини йўқотади, – у ҳолда танловни амалга оширишдан олдин барча кредит маҳсулотларини ўрганинг.

4. Турли кредит маҳсулотларини кўриб чиқинг

Ҳозирда кўпгина маиший техника, мўйна ва бошқа маҳсулотлар дўконларида ўша жойнинг ўзида кредит расмийлаштиришни таклиф этишади. Бу қулай, бироқ ҳар доим ҳам фойдали эмас. Албатта, исталган буюмни ўша заҳотиёқ қўлга киритасиз, бироқ кредит бўйича тўлов катта миқдорда бўлади.

Турли маҳсулот ва таклифларни таққосланг: истеъмол кредитлари, қарзлар, кредит карталар, бўлиб тўлаш карталари. Уларнинг ҳар бири ўзига хос бўлиб, плюс ва минусларга эга. Қоидага кўра, ариза ва талабларни кўриб чиқиш муддати қанчалик узоқ бўлса, таклифлар шунчалик фойдали, ёки аксинча.

Айнан шу усул билан эҳтиёжларингизга мос келадиган шартларни танлайсиз. Муҳими – шартнома талабларини диққат билан ўқиш!

5. Воқеаларни шоширманг

Турли кредит таклифларини таққослаш ва уларни ўйлаб кўришга уч кундан кам вақт сарфламанг. Ана шунда кредит олишингиз кераклиги ёки шарт эмаслиги ҳақида батамом қарор чиқарасиз, шунингдек кўпроқ мос келадиган вариантни танлайсиз.

Қарзлар ва кредитлар – мураккаб мавзу. Банкка боришдан аввал уни албатта ўрганиш керак бўлади.

Шошқалоқлик сизга нафақат катта пулга тушиши балкт узоқ йилларга ҳаётигизга путур етказиши мумкин.