• 7
  • 1
  •  
  •  
  •  
    8
    Shares

Ўчирғичнинг кўк томони

Мактаб даврида ўчирғичнинг кўк томони ручкани ўчириш учун кераклиги ҳақида афсона бўларди. Бироқ, сиёҳни ўчириш у ёқда турсин камига ингичка дафтар вароғида тешик пайдо бўлгани аниқ. Ўчирғичнинг кўк томони қалин қоғоздан ёзувлар ва расмларни ўчириш учун керак. Ўчирғичнинг қизил томони бундай вазиятда яхши ишламайди ва доғлар қолдиради.

Жинсилардаги кичкина чўнтаклар

Яна бир оммалашган янглиш фикр, бу – эркаклар жинсисидаги кичкина чўнтакча презервативлар учун мўлжалланган дейиш. Аслида, дастлаб бундай чўнтак Levi’s жинсисида пайдо бўлган. У Watch Pocket, яъни соат учун чўнтак деб номланган. ХХ асрда чўнтак ҳозиргидан каттароқ бўлгани учун унда ўша вақтда машҳур бўлган занжирли соат бемалол жойлашган.

Янги кийимга қўшиб бериладиган мато бўлаги

Одатда кўйлакка қўшимча равишда кичкина халтачада захира тугмачаси ва кичик мато бўлаги илова қилинади. Ушбу мато сиз ўйлаганингиздек йиртилган жойни ямаш учун мўлжалланмаган. Кийим ишлаб чиқарувчилари кичкина намунани сизнинг кир ювиш кукунингиз ёки оқартирувчи воситангизга матога қандай  таъсир қилиши мумкинлигини билиш мақсадида уни ювиб кўришингиз учун беришади.

Костюмлар енгидаги ямоқлар

Бугунги кунда ямоқли костюмлар ёки кўйлаклар урфга айланган. Бироқ, ушбу гардероб детали ҳарбий ўтмишга эга. Биринчи жаҳон уруши вақтида немис аскарларининг тирсакда кўп эмаклашларига тўғри келган ва енглар тез йиртилган. Шунинг учун улар мундирларини шикастлардан ҳимоялаш учун унга аввалдан қўшимча мато тика бошлаганлар.

Кейинчалик бу ғоя кўпинча тиралиб отадиган овчиларга манзур бўлган. Улардан ямоқлар Печак лигаси талабаларининг кийим жавонларидан ўрин олган ва айнан улар туфайли бутун жаҳонда оммалашган.

F ва J тугмаларидаги бўртиқлар

Клавиатурангизга бир қаранг: F ва J (русча шаклда «А» ва «О») тугмаларида кичик бўртиқчалар мавжуд. Улар тугмаларни кўрмасдан пайпаслаб топиш учун керак.

Гап шундаки, тажрибали ҳарф терувчилар ўн бармоқли кўрмасдан териш усулидан фойдаланадилар. Кўрмасдан теришда F ва J тугмалари асосий ўрин тутади, чунки кўрсаткич бармоқлар айнан уларда туриши керак. Қўл бехосдан керакли тугмани “йўқотиб қўйганида”, ҳарф тераётган одам монитордан кўзини узмасдан уни тезда топа олади.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!