Хушбўй ҳид узоқ вақт сақланиб қолиши ва сиз ҳамда атрофдагиларга ёқимли бўлиши учун атирни қандай сепиш керак?

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ўткир ва енгил хушбўй  атирлардан кейин ҳаммамиз бир хил хатоликларга йўл қўямиз.

  • уни нотўғри жойга сепамиз;
  • устимизга жуда кўп атирни “қуямиз”;
  • атирни сепгач, уни теримизга суртамиз.

Ҳушбўй атирлардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин

Атир – мураккаб нарса. Унинг таркибидаги ҳид берувчи ёғлар терига сингиб, ёғ безлари ишлаб чиқадиган моддалар билан аралашиб кетиши керак.

Терига тушгач, атир ҳар бир одам учун ўзигагина хос бўлган ҳидга айланади.

Агар атирни кийимга сепсак, тери билан алоқага киришмайди ва атирнинг ҳиди “очилмайди”. Шу сабабли атирни ҳавога сепиш ва хушбўй булутга кириш тўғрисидаги машҳур маслаҳатни унутиш лозим. Агар бунда сиз кийимда бўлсангиз, натижа кўнгилдагидек бўлмайди.

Атир сепилаётган жой муҳим. Бунинг учун энг мос келадиган жойлар – бўйин ва кўкрак қафасининг ораси, бунда айнан шу икки жойга тушмаслиги лозим. Айтганча, кўкрак қисми тук билан қопланган эркаклар жуда қулай вазиятда бўлишади. Сочга тушган хушбўй ёғлар терига дарҳол сингмайди, ўз-ўзидан атир узоқроқ сақланади.

Миқдор масаласига келсак, бу ерда ягона қоида амал қилади: қанча кам бўлса, шунча яхши.

Атирингизнинг ҳиди атрофдагиларни бир неча метрда ҳушидан кетказиши эмас, уларга ҳиёл сезилиб туриши керак.

Атирни сепгач, уни артманг. У крем каби сингиб кетиши керак эмас: аксинча, у тери юзасида қолиши ва юқори қатлам билан реакцияга киришиши керак. Агар артишни бошласангиз, ҳидга путур етказасиз.