Бу мақолада қуввати тугаган аккумуляторга қанси томондан ёндашиш кераклиги ҳамда уни қандай қилиб қувватлаш ҳақида тушунтиришлар берамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

АКБ (аккумулятор батареяси) қандай ўчиб қолгани аҳамиятсиз: габаритларни ўчиришни унутгансиз, тўхташ жойида жуда кўп мусиқа тинглаворгансиз ёки бутун ёз дам олишга кетгансиз. Аккумуляторни қувватлаш учун назария ҳақида тасаввурга эга бўлиш ва бир нечта оддий қоидага риоя қилиш керак.

Бир оз назария

Автоуловларда кўпинча қўрғошин-кислотали аккумуляторлар (WET) ишлатилади. Уларнинг ишлаш тартиби қўрғошин пластиналарнинг электролит билан кимёвий реакцияга киришишига асосланган бўлиб, натижада электр токи ишлаб чиқарилади. Вақт ўтиши билан албатта сульфатация ва пластиналар емирилиши, шунингдек электролитнинг қайнаб тугаши юз беради ва АКБ ҳажми пасаяди. Аккумулятор энг кутилмаган пайтда ўчиб қолиши мумкин.

Аккумуляторни қандай текшириш керак

akbinfo.ru

Энг осони аксарият аккумуляторларда бўладиган ички қувват индикаторидан фойдаланишдир. Бу ҳақиқатда ҳеч қанақасига лампа эмас, балки шаффоф колбада ҳаракатланувчи яшил сузгич-шарча бўлган ҳудди ўша “лампа”. Электролит даражаси ва зичлиги етарли бўлса, шарча кўтарилади ва биз яшил индикаторни кўрамиз. Агар сузгич кўринмаса, электролитни текшириш ва АКБни қувватлаш керак.

Яна бир усул – бу мультиметр. Унинг ёрдамида клеммалардаги кучланишни текшириб, аккумуляторнинг қуввати тугаганми ёки йўқлигини билиш мумкин. Тўлиқ қувватланган АКБда 12,6 ва ундан ортиқ В бўлиши керак. 12,42 В кучланиш 80% қувватни, 12,2 В — 60%, 11,9 В — 40%, 11,58 В — 20%, 10,5 В — 0% қувватни билдиради.

Энг ишончли усул юкланишни орттирувчи вилка билан текшириш ҳисобланади. У юкланиш остида кучланишнинг пасайишини, яъни қувватнинг ҳақиқий даражаси ва ҳажмни кўрсата олади. Бундай мослама исталган автоэлектрикда ёки аккумуляторлар сотиладиган дўконда бўлади. Кейин, бу текширув учун сиздан пул олмасалар ҳам керак.

Аккумуляторни қувватлашга тайёрлаш

toyotaoforlando.com

АКБ ҳақиқатдан ҳам қувватсизлиги аниқлангач, уни қувватлашни бошлаш мумкин, аммо аввал тайёргарлик кўриш керак.

  • 1. Аккумуляторни машинадан ечган маъқул. Агар бунга вақт бўлмаса, минусли симни узиш орқали уни борт тармоғидан ўчиринг.
  • 2. Сўнгра яхши контакт бўлиши учун клеммаларни мойдан ва оксиддан тозалаш керак.
  • 3. Аккумулятор юзасини қуруқ, яхшиси – 10 фоизли нашатир спирти ёки кальцийланган сода эритмасида намланган латтада артиб юбориш ҳалақит қилмайди.
  • 4. Шунингдек, электролит буғлари эркин чиқиб кетишини таъминлаш ва ичкарида ортиқча босимга йўл қўймаслик учун АКБдаги бонкаларнинг ҳар бирида тиқинларни ўгиришни унутманг ёки тўсиқни ечинг.
  • 5. Қайсидир бонкаларнинг бирида электролит миқдори етарли бўлмаса, пластиналар тўлиқ қопланиб туриши учун дистилланган сув қуйиш керак.

Аккумуляторни қувватлаш

evilution.co.uk

Қувватлаш тартибининг ўзи оддий: шунчаки қутбларга мувофиқ равишда аккумулятор клеммаларига қувватлаш мосламасининг симларини улаш ва вилкани розеткага тиқиш кифоя. Бироқ, бошланишига қувватлаш усулини аниқлаштириш керак. Бунда иккита асосий усул фарқланади: доимий ток билан қувватлаш ва доимий кучланиш билан қувватлаш.

Биринчиси самаралироқ, аммо бир нечта босқичдан ўтади ва назоратни талаб қилади. Иккинчиси осонроқ, аммо атиги 80% қувватни таъминлайди.

Бундан ташқари, аралаш усул ҳам мавжуд бўлиб, унда автоулов эгаси деярли иштирок этмайди. Бундай усулнинг салбий томони анча қиммат турадиган махсус қувватлаш мосламасининг зарурлигида.

Доимий ток билан қувватлаш

  • 1. Аккумуляторнинг номинал ҳажмидан 10%га ток ўрнатамиз ва АКБ клеммаларидаги кучланиш 14,3—14,4 В.га етгунича қувватлаймиз. Масалан, ҳажми 60 А·ч бўлган аккумуляторни 6 А.дан кўп бўлмаган ток билан қувватлаш керак.
  • 2. Сўнгра қайнаш тезлигини пасайтириш учун токни икки баробарга камайтирамиз (3 А.гача) ва қувватлашни давом эттирамиз.
  • 3. Кучланиш 15 В бўлганидан кейин токни яна икки баробарга камайтириб, аккумуляторни кучланиш ва ток кўрсаткичлари ўзгаришдан тўхтагунча қувватлаш керак.

Доимий кучланиш билан қувватлаш

Бунда бари осонроқ. Шунчаки кучланишни 14,4–14,5 В оралиғида ўрнатиб кутиш керак. Бир неча соат (қарийб 10) ичида АКБни тўлиқ қувватлаш мумкин бўлган биринчи усулдан фарқли равишда, доимий кучланиш билан қувватлаш бир суткага яқин давом этади ва аккумулятор ҳажмини атиги 80%га тўлдириш имконини беради.

Ҳавфсизлик чоралари

Аккумуляторни қувватлаш – водород ва кислороднинг портлаш ҳавфи мавжуд аралашмаси ажраладиган кимёвий жараён бўлгани учун жуда эҳтиёт бўлиш ва қоидаларга риоя қилиш керак:

  • 1. АКБни яхши шамоллайдиган хонада қувватланг.
  • 2. Очиқ оловдан фойдаланманг ва учқун чиқарадиган ишларни бажарманг.
  • 3. Агар аккумуляторни машинадан ечишнинг иложи бўлмаса, минусли симни, яхшиси иккаласини ўчиринг.