Жамиятда аёллар ҳиссиётларини беихтиёр намоён этади, эркаклар эса умуман кўрсатмайди деган фикр чуқур ўрин олган. Олимлар бу тасаввур қанчалик ҳақиқатга яқинлигини текшириб кўрдилар.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Шунга қарамай олимларнинг фикрича, табассум ва яхши кайфиятнинг бошқа кўринишлари шунчаки умумий тасвирнинг бир қисмидир. Ижобий ҳиссиётлардан ташқари бошқалар, масалан қўрқув, нафрат, ҳафсаласи пир бўлмоқ, ҳайрат, қониқиш, фахр каби ҳислар ҳам мавжуд.

Олимлар эркаклар ва аёллар мимикасидаги фарқларни аниқлаш учун турли ҳиссий қўзғатувчиларга муносабат билдиришга асосланган баҳолаш методикасини ишлаб чиқдилар. Тадқиқотда бешта мамлакатдан 2 000дан зиёд одам иштирок этди. Уларга машҳур маҳсулотларнинг рекламаси намойиш этилган. Иштирокчилар ўз компьютерларида роликларни томоша қилганлар. Бунда улар веб-камера орқали суратга олинаётганларини билганлар. Шу боис олимлар фақатгина камерага ўз ҳиссиётларини кўрсатишдан уялмайдиган одамларни танлашган.

Тадқиқотчилар мимикани баҳолаш учун юз ҳаракатларини автоматик тарзда кодлаш тизимидан фойдаландилар. У юз ифодаси билан маълум мимика мушакларининг ҳаракатларини таққослайди. Олимлар унинг ёрдамида турли юз ифодаларининг намоён бўлиши такрорийлиги ва давомийлигини таҳлил қилдилар.

Аниқланишича, аёллар рекламани томоша қилганида эркакларга нисбатан кўпроқ ва узоқроқ кулганлар.

Шунингдек улар қошларини кўпроқ кўтарганлар, аммо бу ҳаракатнинг давомийлиги иккала жинс вакилларида ҳам бир хил бўлган. Кўтарилган қошлар кўпинча қўрқув ва ғамгинликни англатиши инобатга олинса, аёллар ҳам ижобий, ҳам салбий ҳиссиётларни очиқ намоён этадилар. Бироқ эркаклар кўпроқ нафратни кўрсатишга мойилроқ. Улар кўпинча пешоналарини тириштирадилар ва лабларининг учларини узоқроқ пастга тушган ҳолда ушлайдилар.

Олимларнинг аниқлашича, аёллар кўпроқ бахт ва қайғуни, эркаклар эса нафратни намоён этишга мойил.

Шунинг учун аёллар эркакларга нисбатан ҳиссиётга берилувчан деган таъкидлов хатодир. Шунчаки ҳар бир жинс вакили турли ҳиссиётларни намоён этишга мойилроқ. Лекин, аёллар ва эркаклар бу ҳиссиётларни турли даражада ҳис қилишига сабаб айнан шу эканлигига оид савол ҳанузгача жавобсиз қолмоқда.