Тадқиқотларга кўра, пардоз қилган қизларга эркаклар кўпроқ эътибор қаратар экан. Бироқ, ёрқин пардоз хилма-хил ҳиссиётларни уйғотиши мумкин: ҳайратланишдан тортиб то таажжубланишгача.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

«Сенга ёқдими? Фақат ростини айт!» Бу ибора – бутун дунё эркаклари тушадиган шафқатсиз қопқондир. Одатда уни ўз юзи устида қандайдир ядровий тажрибани амалга оширган қиўлар айтади. Эркак киши саволга жавоб берар экан чорасиз вазиятда қолади. «Йўқ» жавоби – оғир ва бефойда қурбонлик. «Ха» жавоби – эса ёлғон.

Жанжаллар ва тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун қарама-қарши жинс нимани афзал кўриши ҳақида камида тахминий тасаввурга эга бўлиши керак. Бунинг учун ҳаттоки махсус тадқиқотлар ҳам ўтказилади. Ана шундай тадқиқотларнинг бирида эркакларга қандай пардоз ёқишини аниқлаш мақсадида, танишувлар сайтидаги 1 200 нафар қизларнинг саҳифалари таҳлил қилинди.

Натижага кўра, кўзлари бўялган қизлар 139%га кўпроқ хабарлар олади, лаб бўёқлари ҳаваскорларига эса 119%га кўпроқ ёзишади, юзлари алвон қизлар эса бўёқсиз рақибаларидан 24%га ўзиб кетдилар.

Мазкур тадқиқот гўйки эркакларга мутлақо пардоз қилмайдиган қизлар ёқиши ҳақидаги уйдирмани йўққа чиқарди. Шунчаки эркаклар табиийлик тарафдори. Айнан шунинг учун айрим замонавий трендларни умуман тушуниш мумкин эмас.

Кора лаб бўёғи

Қора ранг умуман лаблар рангига мос келмайди. Эҳтимол, маълум даражада драма ҳолати яхшидир. Лекин, бунда драматик театр туппаси саҳнани қизнинг лабларида ўйнайди. Эркаклар кўп қора рангни ёқтирмайдилар ва тўғрисини айтсак, бу бизни қўрқитади. Бундай рангларни готларга, готларни эса ўтмишда қолдиринг.

Адоқсиз киприклар

Ҳамма нарсанинг меъёри бор, ҳаттоки киприкларнинг ҳам. Бу ерда «қанча кўп бўлса, шунча яхши» қоидаси амал қилади. Вақтида тўхташни билиш зарур.

Лаблар учун Глиттер

Бошқача сўз билан айтганда — ялтироқлар. Баъзида улар шу қадар йирик бўлганидан сунъий кўринади. Ҳудди бу қиз ҳозиргина қошиқ билан кокос қириндисини егандек. Ва, уни жуда тартибсиз егандек.

Смоки айс

Шак-шубҳасиз эркакларга маъноли кўзлар ёқади. Меъёрида қилинган смокиайс пардози сирлилик ва жозибадорликни оширади. Бироқ, муқаррар гўзални ниндзяга айлантириб қўядиган чегара мавжуд. Илтимос, гўзал бўлиб қолинг ва кўзлар атрофидаги қораликни кўпайтриманг.

Лаблар Татуажи

Ахир гўзалликни намоён этишнинг нисбатан енгил усуллари ҳам бор-ку, бу каби сўнгги чораларни қўллаш шартми? Шу пайтгача биронта ҳам эркакнинг «У мени ҳайратда қолдирди! Лабларидаги татуаждан кўз узолмаяпман!», деганини эшитмадим.

Албатта, эркаклар  аёллар пардозини турлича кўрадилар. Бироқ, улар бир нарсада якдил: пардоз аёл гўзаллигини ўчириш учун эмас, балки намоён этиш учун яратилган.

Табиийлик энг ёрқин ва ғайриоддий пардозга қараганда кўпроқ эркакларнинг эътиборини тортади.

Лекин, бунда бир ҳолатни унутманг. Табиий пардоз – унинг мутлақо йўқлиги эмас, балки пардоз турларидан биридир.