• 57
  • 1
  •  
  •  
  •  
    58
    Shares

Ижтимоий тармоқларда соатлаб ўтириб, кейин бўш вақтимиз қаерга кетиб қолганига ҳайрон бўламиз. Блогер ва тадбиркор Дэвид Кейн тажриба ўтказиш мақсадида бу одатдан бир ойга воз кечди.

Дэвид Кейн (David Cain)

Канадалик ёзувчи ва тадбиркор, Raptitude блоги муаллифи.

Мен бир ойга ижтимоий тармоқлар ҳаётимизда катта ўрин тутмаган давр – 2007 йилга қайтишга қарор қилдим. Телефонимдан Facebook, Twitter ва Reddit саҳифаларини ўчирдим. Улардан фойдаланмоқчи бўлсам, шахсий компьютеримдан киришим керак бўларди. Мен уларнинг ҳар ерда ҳозирлигидан чекланиб, ўзимни яна беихтиёр шуларга вақт кетказаётган ҳолатда кўришни истамадим.

Бу қарорга келишимга Google компаниясининг собиқ дизайнери, Тристан Харрис (Tristan Harris) берган интервью туртки бўлди. Албатта, мен ижтимоий тармоқларга кўп бўш вақтимиз сарфланишини ҳар доим билардим. Бироқ, бу одат айнан шу сайтларнинг муаллифлари томонидан лойиҳаланиб ўйлаб топилганини ҳеч қачон пайқамасдим.

Йирик платформалар бизнинг заиф томонларимиз, хусусан жамоатчилик томонидан маъқулланишига бўлган эҳтиёжимизга таъсир кўрсатади.

Шу боис, иложи борича кўпроқ лайклар, юлдузчалар ва юракчаларга эга бўлишга интиламиз. Ана шу қисқа ҳузурланиш онлари бизни эрталабдан кечгача ижтимоий тармоқларни текширишга ундайди. Бизнес-модель ҳам айнан шунга асосланган.

Ижтимоий тармоқлардан воз кечганимдан кейин нима ўзгарди

Биласизми, ижтимоий тармоқлар смартфонда бўлмаса, уларга кирмаслик у қадар қийин эмас экан. Мен уларни соғинмадим, аммо вақти-вақти билан ўзимни беихтиёр телефонимни текшираётган ҳолатда топардим. Бундай ҳолат одатда ниманидир кутиш чоғида содир бўларди: микротўлқинли печда овқат исиётганида, дўстим ташқарига чиқиб кетганида ёки ноутбукда сайт секин юкланганида.

Тажрибанинг олтинчи кунига келиб смартфон менга аввалгидек қизиқ туюлмай қўйди. Уни қўлга анча кам марта олардим. Энди Twitter, Facebook ва Reddit менга зерикарли ва ҳаттоки аҳмоқона бўлиб кўринарди.

Ижтимоий тармоқлар – қувватимиз ва ҳиссиётларимизни комига тортувчи нарса, деган фикрдан халос бўлолмаяпман.

Уларни бошқа фойдали нарсага сарфлашни истамаймиз. Ижтимоий тармоқларга зерикиш ёки муҳим ишларни бажаришни хоҳламаслигимиз туфайли кирамиз. Бу ҳиссиёт менга ёт эмас.

Тажрибани бошлаганимдан сўнг менда жуда кўп бўш вақт пайдо бўлди. Биринчидан, мен ижтимоий тармоқларни текшириш учун сарфлайдиган ўша 45-90 дақиқа. Иккинчидан эса, бундай танаффуслардан кейин ишчи ҳолатни тиклашга кетадиган вақт. Энди бир соат аввалгидек тез учиб кетмасди.

Мен ижтимоий тармоқлар ҳаётни бекор ўтказишнинг энг оддий усули эканлигини тушуниб етдим.

Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизга қандай кириб боради

Бу воқеа тажрибанинг тахминан тўққизинчи кунида юз берди. Facebook менинг йўқлигимни сезиб қолди.

Ҳеч нарса чоп этмасангиз, ҳеч қандай жавоблар ҳам келмайди. Демак, хабарлар тасмаси ҳам бўшаб қолади. Бироқ, бир куни бир нечта хабар олдим. Аввалига кимдир қайсидир эски қайдимга муносабат билдириб, лайк босган деб ўйладим. Аммо йўқ. Экранда “Жимнинг суратига янги муносабатини ўқинг” ёки “Жейн ўз статусига муносабат билдирди” қабилидаги қайдларни кўрдим. Facebook бу ҳақида билишим керак деган қарорга келган.

Facebook шаклланишининг илк даврида бу сайтдан дўстларимиз билан алоқада бўлиш учун фойдаланганмиз. У пайтда Facebook шунча пулга эга бўлмаган ва биз бу тасаввур ҳақиқий мулоқот ўрнини боса олмаслигини тушунмасдик. Бизни унутмаганликларини билиш биз учун зарур. Ижтимоий тармоқларнинг муаллифлари ҳам инсоният эҳтиёжини пулга айлантиради.

Тажриба натижаси

Ижтимоий тармоқлар, ҳар ҳолда уларнинг замонавий шакли, мени йўқотиб қўйди.

Мен кўпроқ ўқиш, сайр қилиш, мулоқот ва иш билан банд бўлишни ўргандим.

Мен ижтимоий тармоқлардан қочмайман, шунчаки уларни онгли равишда ишлатаман. Тармоқларда бошқаларга қизиқ ва фойдали бўлиши мумкин бўлган фикрларни ўртоқлашаман ҳамда бошқа усул бўлмаганда танишларим билан алоқани сақлаб тураман. Телефонимдан иловаларни, иш столимдан эса ижтимоий тармоқларнинг ёрлиқларини ўчириб ташладим. Чамамда, тез орада уларга кирадиган паролларимни ҳам унутаман. Facebook ва Twitter тармоқларининг тўсқинлигига қарамай, уларга бундай имкон бериш ниятим йўқ.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!