Оддий нафас машқи уйқусизликда ёрдам бериши мумкин.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Нима қилиш керак

Бу максимал даржадаги оддий техника 4–7–8 деб аталади. Сизга қулай бўлган ҳолатда ётинг. Тўрт сония давомида бурун орқали нафас олинг. Нафасни етти сония ушлаб туринг. Саккиз сония давомида оғиз билан нафас олинг. Ухлаб қолмагунингизча шу тарзда нафас олинг.

Бу нима учун самарали

Гарвард университети тиббиёт ходими Эндрю Вейл (Andrew Weil) ўз маърузаларидан бирида бу машқ ҳақида тинчланиш ва уйқуга кетишнинг самарали усулларидан бири сифатида сўзлаган. Мантиқан бу нафас тизими табиий тинчлантирувчи ҳисобланади.

Бундай қайтарилувчи ритмдаги нафас асаб тизимини тинчлантиришга ёрдам беради. Бу ҳинд  йоглари тинчланган ҳолатга максимал даражада эришиш учун медитация вақтида фойдаланган қадимги техникадир. Уни уйқуга кетиш вақтидагина эмас, балки тинчланиш учун ҳам қўллаш мумкин.

Агар 4–7–8 тизими бўйича доимий равишда нафас олинса, вақт ўтиши билан тинчланишингиз тобора осонлашади.