Гигиена қоидаларига риоя қилиш учун қўлни ювишнинг ўзи кифоя қилмайди.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Смартфон

Смарфонни кунига ўн марта қўлимизга оламиз ва ҳамма ерда ўзимиз билан олиб юрамиз. Кўпчилигимиз телефонни тозаламаймиз, кўпи билан қурилма экранини артиб қўямиз. Смарфонда эса кўплаб бактериялар жойлашади, улар орқали стрептококк ва тилла стафилококк каби инфекциялар тарқалиши мумкин. Смарфондан юқтириб олишни четлаб ўтиш учун уни доимий равишда микрофибрадан тайёрланган махсус латта ёки тозалаш воситалари билан артиш тавсия этилади.

Ушбу тасвирда «Петра чашка»си ёрдамида смартфоннинг бактериялар зичлиги кўрсатилган.

2. Идишлар учун махсус губка

Уйингиздаги энг иркит буюмлардан бири. Овқат қолдиғи мавжуд бўлган нам ва иссиқ губка  – бактериялар, жумладан ичак устунчаси ва сальмонелланинг кўпайиши учун қулай муҳитдир. Инфекциядан ҳимояланиш учун идишларни ювиб бўлгач, губкани доимий равишда ўзгартиринг ёки хлор билан ювинг.

3. Ошхона сочиғи

Идишларни ювиб бўлгач, қўлини тарелкаларни артган сочиққа артади. Бироқ губка каби сочиқ ҳам бактериялар учун аъло даражадаги қулай муҳитдир. Ошхона сочиғи сонини кўпайтиринг ва уларни ҳар икки кунда алмаштиринг.

4. Чойшаблар

Каравотга ётганимизда теримиздаги турли бактерия ва майда моддалар чойшабга ўтади. Уйқуда эса терлаймиз ва чойшаб исийди, ҳамда у ҳам бактерия ва замбуруғлар тарқалиши учун қулай муҳитга айланади. Чойшабларни ҳар ҳафта алмаштириб туриш тавсия этилади.

5. Тиш чўткаси учун таглик

Тиш чўткасидан фойдаланиб бўлгач, сиз уни ўз жойи – махсус таглик ёки стаканга қўясиз. Бундай тагликларни доимий равишда ювиб туриш керак, чунки у ерда ювиниш хонаси ва ҳожатхонадаги бактериялар чўтка орқали тўғри оғзингизга тушади. Агар такликларни икки ҳафтада камида бир марта ювилмаса, улар нам муҳтида бўлгани учун моғорлаб кетиши мумкин.