• 8
  •  
  •  
  •  
  •  
    8
    Shares

Болалар ўз ота-оналарига қараб ўрганадилар. Шу боис, болага пул билан муомала қилишни ўргатишнинг энг яхши усули – ўз мисолингизда кўрсатишдир.

Хатти-ҳаракатингиз билан ўрнак бўлинг

Фарзандингиз пул йиғишни ўрганишини истасангиз, унга тежамкорлик ҳақида маърузалар ўқиманг.

Уни ўзингиз билан бирга банкка олиб бориб, омонат очинг. Сўнгра бутун жараённи тушунтиринг.

Болаларга пул билан тўғри муомала қилишни

Тўланмаган ҳисоблар тўпланиб ётишига йўл қўйманг. Муддати ўтган ҳисобни олиб, болага кўрсатинг ҳамда пеня қандай ва нима учун тўпланишини, шунингдек энди қандай йўл тутишингизни тушунтиринг.

Жуфтингиз доим сиз учун тўлашига йўл қўйманг

Болаларга пул билан тўғри муомала қилишни

Болалар биз ўйлаганимиздан кўпроқ нарсани сезадилар. Агар дўконлар ва ресторанларда жуфтингиз доим сиз учун тўласа, болада молия борасида нотўғри фикр шаклланиши мумкин. Бола ўзингиз нима учундир пул тўлаётганингизни кўрсин. Масалан, чироқ ёки сув учун ҳисобни тўлаш чоғида уни ёнингизга ўткизиб, пуллар нимага сарфланаётганини тушунтиринг.

Пластик карталарнинг ишлаш усулини тушунтиринг

Болаларга пул билан тўғри муомала қилишни

Болалар сиз бирон-бир нарсани онлайн харид қилаётганингизни кўрадилар ва уларда ҳақиқий пулларни сарфламасдан исталган вақтда исталган нарсани олиш мумкин, деган ҳаёл вужудга келади. Бунинг олдини олиш учун болаларга банклар ва банк карталари тизими ҳақида сўзлаб берининг. Сиз ишлаб топган пуллар автоматик равишда ҳисобингизга тушишини тушунтиринг.

Ёши каттароқ болаларга ечиб олинадиган солиқларни тушунтириш мумкин. Бунда, сиз банкоматда ечиб оладиган пуллар айнан шу ҳисобдан ечилишини айтишини унутманг. Бола бир ой давомида ҳаражатлар қандай тўпланишини кўриши учун унга карта бўйича кўчирмани кўрсатинг.

Молияга боғлиқ масалаларни муҳокама қилинг

Болаларга пул билан тўғри муомала қилишни

Аксарият ота-оналар болалари билан молиявий ҳолат ҳақида сўзлашишдан қочади. Бироқ, болаларда пул қандайдир ёмон ва уятли нарса эканлиги ҳақида тасаввур уйғониши мумкин.

Ҳар куни, ҳаттоки болалар жуда кичик ёшда бўлганида ҳам, пулли масалаларни муҳокама қилишга урининг. Масалан, супермаркетга борганда болани маҳсулотлар аравачасига ўткизиб, нима сабабдан айрим маҳсулотлар қимматроқ, бошқалари эса арзонроқ туришини айтиб кетинг. Болалар каттароқ бўлганида уларга пул йиғишни ва инвестиция киритишни тушунтиринг.

Болаларга пул билан тўғри муомала қилишни

Бирон-бир маҳсулотни харид қилишдан бош тортсангиз, болага сабабини тушунтиринг.

“Чунки, мен шундай дедим” жумласи етарлича жиддий сабаб эмас.

Болалар олдида пул сабабли жанжаллашманг

Болаларда барча молиявий келишмовчиликлар жанжалга айланади, деган тасаввур юзага келади. Фарзандингиз ҳар қандай пул масаласи, масалан янги мебель харид қилиш ёки ресторанда овқатланишни, хотиржам ва оқилона муҳокама қилиш мумкинлигини кўрсин.

Болаларга пул билан тўғри муомала қилишни

Оилада пул билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлган тақдирда ҳам, болани улардан тўлиқ чекламанг.

Болалар сиздаги ёмон молиявий одатларни такрорламасликлари ҳамда ўзларига керакли хулоса чиқаришлари учун нима бўлганини ва бунинг сабабини тушунтиринг.

Ўйланмаган харидларни амалга оширманг

Сизнинг ўйланмаган харидларингизни кўрган болалар ҳаражатларни режалаштириш керак эмас, деб ўйлайдилар. Ахир “пулларни бугун сарфлаш, оқибатларини эса эртага ўйлаш мумкин”.

Болаларга пул билан тўғри муомала қилишни

Болалар беш ёшиданоқ бирон нимани харид қилишдан аввал вариантларни таққослаб кўришлари мумкин. Шу боис, буюмни сотиб олишга нима учун шубҳаланаётганингизни ёки кутишингизни тушунтириб беринг. Бунда, бир марталик намойиш етарли эмас, дарсни ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта такрорлашга ҳаракат қилинг.

Болалар молиявий хатога йўл қўйганида ёрдамга шошилманг

Акс ҳолда, бола ўзининг ҳатти-ҳаракатлари ҳеч қандай оқибатга олиб келмайди, деган фикрга боради. Унга болалигиданоқ харидорнинг афсусланиши синдромини ҳис қилиш имконини беринг. Агар у кўпроқ M&M’s егиси келганига қарамай, чўнтак пулларини шоколадга сарфлаган бўлса ёки тезда синиб қоладиган арзон ўйинчоқни сотиб олган бўлса, унга ҳамдардлик билдиринг. Лекин, янгисини олиб берманг. Ана шунда у кейинги сафар у ёки бу нарса пул сарфлашга лойиқми ёки йўқлиги ҳақида ўйлаб кўради.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!