•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ўзбекистонда аксарият оилалар ҳанузгача “Худодан” ўғил сўраганда қиз туғилишига ёки тескари бўлишига аёл асосий сабабчи сифатида қаралади. Баъзида биология тарбиядаги бундай саводсизлик ажрашишларнинг қадимий сабабларидан бири бўлади.

Агар қиз туғилганида сизни айблаётган бўлсалар, бу одамларга мазкур мақолани юборинг ёки шифокордан сўраб кўришларини айтинг.

Ёки, сизга қарата “Ҳудди онангни ўзисан” деган жумлани айтишса, билингки, бу ҳақиқат эмас. Аслида аёллар кўпроқ оналарига эмас, оталарига ўхшайдилар. Бундан ташқари, айрим фаразларга кўра, ҳомила пайдо бўлгунича отанинг яшаган ҳаёт тарзи, унинг овқатланиши ва ўзини ҳис қилиши бўлажак боланинг саломатлигига асос солади. Болага қайси хусусиятлар отадан, қайсилари эса онадан ўтиши ҳақида ушбу мақоладан ўқинг.

Ҳаттоки яхши ирсий мерос бўлган тақдирда ҳам, соғлом турмуш тарзи ҳақида унутмаслик тавсия этилади. Охир-оқибат айнан турмуш тарзи қандай кўринишингизни ва ўзингизни ҳис қилишингизни белгилаб беради.

Болаларга кўпинча ота-оналаридан бурун учи, лаблар атрофидаги соҳа, ёноқ суякларининг ҳажми, кўзлар бурчаги ва ияк шакли мерос ўтади.

Юз қиёфасини танишда айнан шу соҳалар муҳим ҳисобланади, шу боис юзларида шундай соҳалари бўлган одамлар жуда ўхшаш ва ҳаттоки бир хилдек кўринадилар.

Бироқ, қошлар орасидаги соҳа кўпинча ота-оналар ва болаларда фарқ қилади.

Риз Уизерспун қизи билан

Актриса Риз Уизерспуннинг қизи онасидан мовий кўзлар, ёноқ суяклари, ияк шакли ва бурун учини олган.

Одатда онанинг генлари бола ДНКсининг 50 фоизини, отаники эса қолган 50 фоизини ташкил этади. Бироқ, эркакларнинг генлари аёлларникига нисбатан тажовузкор бўлади, шунинг учун улар ўзини кўпроқ намоён этади. Хусусан, онанинг 40 фоиз фаол генларига отанинг 60 фоиз генлари тўғри келиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳомиладор аёлнинг организми ҳомилани ярим ёт организм сифатида кўради. Организмнинг болани сақлаб қолиш учун отанинг қўпорувчи генларига чидашига (баъзан ўз зарарига) тўғри келади.

Шунга қарамай, гўдакка қайси жиҳатлар отадан, қайсилари эса онадан ўтишини аниқлаш мумкин.

Боланинг жинси

Бўлажак боланинг жинси отага боғлиқ. Бола онадан доим Х хромосомани олади, отадан эса ё Х-хромосомани (бунда қиз бўлади) ёки Y хромосомани (бунда ўғил бўлади) қабул қилади.

Агар эркакнинг оиласида ака-укалари кўп бўлса, унда асосан ўғиллар туғилади, опа-сингиллари кўп бўлса, мувофиқ равишда қизлар дунёга келади. Эркакларнинг жуда қисмида сперма Х ва Y хромосомаларнинг тахминан тенг миқдорига эга бўлади. Бундай эркакларда ўғил ва қиз туғилиши эҳтимоли тенг бўлади.

Y хромосома Х хромосомага нисбатан кўпроқ генларга эга бўлади ва уларнинг бир қисми эркаклик жинсий органларининг ривожланиши ҳамжа сперматозоидлар ишлаб чиқарилиши учун жавоб беради. Шунинг учун ўғил бола ташқи қиёфаси бўйича кўпроқ онасига ўхшайди. Қизларга келсак, улар ота-онасининг иккисидан ҳам Х хромосомаларни оладилар ва уларнинг қиёфасини олдиндан билиш қийинроқ.

Тишларнинг ҳолати

Агар ота стоматологик клиникаларга тез-тез ташриф буюрса, болада ҳам шундай муаммолар бўлишининг эҳтимоли юқори. Тишларнинг катталиги ва шакли, шунингдек жағ тузилиши хусусиятлари ота-онанинг исталган биридан ўтиши мумкин, аммо айнан отанинг генлари кўпинча етакчилик қилади.

Шу боис, отанинг тишлари қийшиқ бўлса, боланинг тишларида ҳам муаммо бўлиши аниқ.

Ақлий салоҳият

Ақлий салоҳият учун жавоб берадиган генлар Х хромосомада бўлади. Шу боис ўғилларга айнан оналарнинг ақлий салоҳияти ўтади. Қизлар ақлий қобилиятни ота-онанинг иккисидан оладилар. Бироқ, она ақлининг атиги 40 фоизи мерос бўлиб ўтади, қолган барчаси тарбия натижасида шаклланади. Шунинг учун ўз устида кучли ишлашнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди.

Ўғил болаларда ўртача IQ оналариникидан 15 банддан кўпроққа фарқ қилади.

Руҳий хасталикларга мойиллик

Ёш ўтиши билан эркакларда сперма сифати ёмонлашади. Шу сабабли кекса одамлар болаларига мутацияга учраган генларни ўтказишлари мумкин. Бу болада руҳий хасталиклар, аутизм, гиперфаоллик, қутб алмашуви касаллиги пайдо бўлиши эҳтимолини оширади. Шунингдек, 45 ва ундан катта ёшдаги оталардан туғилган болалар жонига қасд қилишга мойил бўлиши ҳамда таълим олишда қийинчиликларга тўқнаш келиши мумкин.

Юрак ишемик касалликларидан азият чекувчи кучли жинс вакиллари ҳар қандай ёшда ўғилларига шу хасталикка мойилликни ўтказадилар. Бепуштликдан азият чекиб, ҳомила сунъий йўл билан пайдо бўлган эркаклар ҳам ўғилларига мазкур муаммога мойилликни ўтказадилар.

Гемофилия ва аутизмга мойиллик

Гемофилияга учраган энг машҳур беморлардан бири шаҳзода Алексей бўлган. Чап томондаги суратда – бувисининг онаси, инглиз қироличаси Виктория. У гемофилия генининг ташувчиси бўлган ва уни айрим фарзандлари, набиралари ва эвараларига ўтказган.

Айрим касалликлар онадан ўтади, аммо фақат ўғил болаларда намоён бўлади (қизларда бу касалликнинг пайдо бўлиши эҳтимоли жуда кам). Агар аёл дефектга эга ген мавжуд Х хромосома ташувчиси бўлиб, айнан шу хромосомани ўғлига берса, шундай ҳолат юзага келади. Оналаридан фарқли равишда, ўғил болаларда битта Х хромосома бўлади, шу боис мутацияга учраган геннинг ўрнини ҳеч нарса қоплай болмайди.

Онадан ўтадиган касалликларга гемофилия (қон ивишининг бузилиши) ва Дюшен миодистрофияси (мушакларнинг ривожланувчи заифлиги) киради. Аутизм онадан ўғилга ўтганида яққолроқ намоён бўлади.

Семизликка мойиллик

Семизлик ёки, аксинча, келишган қоматга мойиллик ирсий йўл билан ўтади. Айрим одамларнинг вазни ва бел кенглиги 25 фоизга, аксарият ҳолларда эса 40 фоизга ирсиятга боғлиқ бўлади. Семизликдан азият чекувчи одамларда бу рақамлар 75-80 фоизга етиши мумкин. Бундай вазиятда ортиқча килограммлардан халос бўлиш жуда қийин кечади. Бироқ, оқилона парҳез ва жисмоний юкламалар натижа беради.

Озғинлик ёки семизликка мойиллик ота-онанинг иккисидан ҳам тахминан бир хил миқдорда ўтади. Бунда, келишган қоматга мойиллик семизликка нисбатан камроқ фоизда ўтади.

Бироқ, бола туғилганида унинг вазнига фақат она таъсир кўрсатади. Отанинг вазни қанчалик катта бўлишидан қатъий назар, агар аёл озғин бўлса, бола ҳам келишган қоматли бўлиб туғилади. Агар она семизликдан азият чекаётган бўлса, бола “захира ёғлари” билан туғилиши мумкин.

Бўй

Боланинг ўсишига оналарга нисбатан кўпроқ оталар таъсир қилади. Баланд бўйли эркакларнинг болалари, одатда, туғилганида нисбатан баланд бўйга эга бўлади. Умуман олганда, бола бўйининг 60-80 фоизи унинг отаси ва онасига боғлиқ бўлади, қолгани эса – унинг овқатланиши, турмуш тарзи ва саломатлигидан келиб чиқади. Бундан ташқари, бир ота-онанинг ҳамма болалари бир хил бўйга эга бўлмайди: одатда, кичик фарзандлар катталаридан пастроқ бўладилар.

Бўлажак боланинг бўйини аниқлашнинг 2та формуласи бор.

  • Агар ўғил бўлса, онанинг бўйича отанинг бўйини ва яна 13 см қўшинг. Ҳосил бўлган сонни 2га бўлинг ва ўғлингиз қанчалик баланд бўлишини билиб оласиз. Агар қиз бола бўлса, онанинг бўйига отанинг бўйини қўшиб, 13 см айиринг. Натижани 2га бўлинг ва қизингизнинг тахминий бўйини биласиз.
  • Қиз боланинг 18 ойлигидаги, ўғил боланинг эса 2 ёшлигидаги бўйини ёзиб қўйинг ва ушбу сонни 2га кўпайтиринг. Фарзандингиз катта бўлганида унинг бўйи тахминан шунга тенг бўлади (плюс-минус 10 см).

Кўзлар ранги

Жигарранг доминант белги ҳисобланади. Шу боис, агар ота-онадан бирининг (айниқса отанинг) кўзи тўқ рангда, бошқасиники эса мовий ёки яшил бўлса, боланинг кўзи жигарранг бўлиши эҳтимоли катта. Оч рангдаги кўзли болакайни кўриш имконияти ҳам йўқолмайди, аммо бунинг учун тўқ рангли кўзга эга ота ёки онада мовий ранг учун жавоб берадиган рецессив ген бўлиши керак.

Кўзларнинг мовий ва яшил ранги – рецессив белгидир, аммо мовий яшилга нисбатан кўпроқ доминант ҳисобланади.

Шу билан бирга, мовий кўзли ота-онадан жигарранг кўзли боланинг туғилиши эҳтимоли ҳам истисно этилмайди.

Ёноқлардаги кулгичлар

Ёноқлардаги кулгичлар – доминант белгидир. Агар ота-онадан бирида кулгичлар бўлса, катта эҳтимол билан болада ҳам бўлади.

Соч жингалаклиги

Жингалак соч жуда чиройли бўлади ва кўплаб оналар фарзандларида ҳам жингалаклар бўлишини орзу қиладилар. Бироқ, сочларнинг буралишга мойиллиги доминант белги бўлишига қарамай, унинг ота-онадан бирида бўлиши етарли эмас.

Схеманинг соддалаштирилган кўриниши қуйидагича:

  • Ота-онанинг иккаласида жингалак соч бўлса, болада ҳам жингалак бўлади.
  • Ота-онанинг сочи текис бўлса, боланинг сочи ҳам текис бўлади.
  • Ота-онадан бирида жингалак, бошқасида текис соч бўлса, боланинг сочи тўлқинсимон бўлади.

Шу билан бирга, ота-онанинг иккисида ҳам жингалак бўлиб, аммо оилаларида текис сочли одамлар бўлса, боланинг сочлари ҳам текис бўлиши мумкин.

Бонус: боланинг ташқи қиёфасини башорат қилиш

Ота-онанинг оилавий суратларини кўриб чиқинг. Қариндошларнинг аксариятида доим такрорланган қиёфа жиҳатларига эътибор беринг (бўртиқ бурун, жингалак соч, тўқ рангли кўзлар). Бу жиҳатлар доминант ҳисобланади ва катта эҳтимол билан бўлажак болангизда намоён бўлади.

Сиз кўпроқ кимга ўхшайсиз? Эҳтимол, фарзандингиз кутилмаган кўз ранги ёки жингалак сочи билан сизни ҳайратга солгандир? Бизга бу ҳақда сўзлаб беринг.