Ҳаммамиз умримиз давомида ҳиссиётларни бошдан кечирганмиз. Бир марта ҳис бўлган бўлсак майли эди, бироқ уларни деб тез-тез ҳавотирга тушамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Кўпчилик доимий равишда чекишнинг зарари тўғрисида гапирадилар, бу кўп вақтдан бери маълум бўлган факт бўлиб, чекишни ташлаш ёки ташламаслик тўғрисида ҳеч ким бахслашаётгани йўқ. Бироқ инсон ҳаётида шундай нарсалар борки, улар бизга ҳар куни зарар келтиряпти. Улар ҳаётимизни заҳарламоқда, биз эса ҳаммаси жойида деб ҳисоблаймиз, улар қандай содир бўлаётганини ҳатто сезмаймиз. Фитнесга борамиз, салатлар истеъмол қиламиз, алкоголь ва чекишдан воз кечамиз, бироқ ҳасад, ҳафагарчилик ва ҳаётимиздан доимий равишда шикоят қилишда давом этамиз. Балки уларни ташлаш вақти келгандир?

Биз амалга ошираётган ҳар бир ҳолат бир нарса – бахтга эришишга қаратилган.

Бироқ сизни аҳмоқона одатлар заҳарлаётган бўлса, ниманики амалга оширманг, бахтга эришмайсиз. Бу пул ва дўстларингизнинг камлиги, севимли инсонингиз ёки машғулотингиз йўқлиги учун эмас, балки ҳаёт сизга қандай яхши шароитлар тақдим этган бўлишига қарамай, сиз мамнун бўла олмаслигингиз билан боғлиқ.

Орзудаги ютуқни қўлга киритишга халақит берадиган, ҳаётни заҳарлайдиган 4 та одат қуйидагилардир:

Хасад

Бу шундай ифлосликки, у сизнинг ҳам, ўзгаларнинг ҳам ютуқларидан хурсанд бўлишга йўл қўймайди. Ижтимоий тармоқлар – ҳасадни ривожлантиришнинг аъло қуролидир.

Юта штати университети социологлари 435 нафар талаба ўртасида сўровнома ўтказиб, киши ижтимоий тармоқларда ўтказадиган вақти унинг ҳаётига бўлган муносабати билан боғлиқ деган фикрга келишди. Инсонлар қанчалик кўп вақтини ўзгаларнинг ҳаёти (аниқроғи уларнинг таҳрирланган акси)га қараш билан ўтказса, атрофдагилар уларга нисбатан бахтлироқ ва тўкисроқ ҳаёт кечиришмоқда деган фикрга эга бўлишар экан.

Ҳақиқий ҳаётда ҳам йўлга қўйилмаган ҳаёт сабабли ҳафа бўлишга мажбур қиладиган ҳасад етарли даражада.


Бунинг учун нима қилиш керак

Агар сиз бир кунга ўзга (сиз ҳасад қилаётган) одам билан ўрин алмашиб қолганингизда, бу сизга ёқмаган бўларди. Барчанинг ўз машаққат ва ютуқлари бўлади, улар сизникидан яхшироқ эмас.

Ўзингизни ҳеч ким таққосламанг, ҳар кимнинг ўзига хос ўтмиши бўлган, ўз қобилият ва имкониятлари, муаммо ва бахтсизликлари мавжуд. Бор-йўғи таққосламанг, буни амалга ошириш мезонлари йўқ. 

Хафагарчилик

Тушкунлик ҳисини таҳлил қилиб шуни айтиш мумкинки, у биз кутган ҳолат ҳақиқатга мос келмаслигидан хосил бўлади.

Тасаввур қилинг, сиз кўчада қоқилиб, йиқилиб тушдингиз, оғир лат едингиз ва маҳсулотларни тўкиб юбордингиз. Бу ғамгин ҳолат содир бўлган жойдан узоқ бўлмаган масофада бир ночор одам садақа сўраб турган эди. Агар ёнингизда ишхонадаги ходимингиз сочилиб кетган апельсинларни териб, асфальтда эмаклаб юрганингизни кўрганида, тушкунлик бутун умрга етгулик бўларди.

Агар ҳафагарчилик сабаблари ҳисобга олинмаса, у сизни узоқ вақт таъқиб қиладиган кучли салбий ҳисдан иборат бўлади. Бу инсон ёдга олинганида, салбий ҳислар гулхани ичингизда алангаланади. Ўтмишдаги ҳафагарчиликлар эса даволанмаган лат ейишлар каби саломатлик учун хавфлидир.


Қандай қилиб халос бўлиш мумкин

Тушкунликка тушмаслик учун одамлардан ҳеч нарса кутмаслик керак. Улар сизга ҳеч нарса “қарз” эмас: яъни мулойим, ёқимли, ғамхўр, тушунувчан ва дўстона бўлишга мажбур эмаслар. Барини борича қабул қилинг.

Албатта, бу сизни менсимайдиган қўпол, ёқимсиз одамлар билан суҳбатлашишингиз керак дегани эмас. Бор-йўғи ким билан мулоқотни давом эттириш ёки хайрлашишингиз керак бўлган ҳақида ўзингизга хулоса чиқариб олинг. Ҳафагарчиликларсиз ҳаёт анча соддалашади.

Шикоятлар

Бечораҳол бўлиш жуда осон, бахтли бўлиш эса мураккаб ва ажойибдир. Том Йорк

Агар одам шикоят қилишга ўрганиб қолса, у одатга айланади. Ҳаёти қандай бўлиши аҳамиятсиз, у барибир арз қилиш учун баҳона топади. Агар одам доимо шикоят қилаверса, у ҳаётидаги салбий қирралар, муаммоларнигина кўради ва уларни атрофдагиларга айтиб бериш учун шошилади.

Ҳаётни баҳолашнинг объектив баҳоси йўқ. Ҳаммаси сиз уни қандай кўришингизга боғлиқ. Агар салбийликни кўрсангиз, демак фақат салбий жиҳатларгина мавжуд. Бари нима учун? Атрофда сизга ачиниш билан қараётган одамлар учунми? 

Муҳокама қилиш

Ваниҳоят, сўнгги аҳмоқона одат – наркоман ва фоҳишалар билан лимо-лим дунёда  бозорчадаги бувижонларга ҳос бўлган жиҳат. Биз ўзгаларни шахсан ва жамоавий тарзда шундай роҳат билан муҳокама қиламиз. Ёши ва жинсидан қатъий назар барча ғийбат қилади.

Шуниси қизиқки: инсонларни айнан шу мезонларни ўзимизга нисбатан қўлламай туриб муҳокама қилиб бўлмайди.  Мен одамлар камчиликлар учун “портлаб”, ўзгаларга бақирганликларини сезганман, худди шу каби ўз хатолари учун ҳам ўзларини янада жиддий койийдилар.

Мкҳокаманинг икки томони мавжуд. Улардан бири – ўзгаларни муҳокама қилиш, иккинчиси эса ўзимизни муҳокама қилиш.


Нима қилиш керак

Бу дунёда ҳамма хато қилиш ҳуқуқига эга. Барчамиз шу даражада турличамизки, ҳаракатларнинг объектив баҳоси йўқ. Сиз ҳеч қачон ўзга одам танасида бўлмагансиз, у қандай яшаётгани, ўтмишда қандай яшагани, миясида қандай фикрлар борлигини билмайсиз. Бу худди футбол ўйинини трибунадаги бақир-чақирларга асосланиб, кўр-кўрона изоҳлашга ўхшайди.

Ўзимизни муҳокама қилишга келсак – бу ҳеч қандай натижа олиб келмайди. Ҳеч қачон. Балки бу одат ота-онамиздан кўчириб олинган хулқ-атвордир, бироқ  у ҳеч қандай иштиёқ бермайди. Аксинча, ўзимизни омадсиз деб ҳисоблаш, бундан азият чекишга мажбур қилади. Ёки шикоят қилишга олиб келиши мумкин.


Барча зарарли одатлар

“Сиёҳранг билакузук” деб номланган амалиёт мавжуд. У бизни заҳарлаётган барча одатлардан халос бўлишни имконини беради. Бу амалиёт 2006 йилда авлиё Уилл Боуэн томонидан таклиф этилган. Унинг маъноси шундан иборатки, қўлингизга сиёҳранг билакузук тақиб олиб, 21 кун мобайнида шикоят, ўзимиз ва ўзгаларни муҳокама қилиш, ғийбат ҳамда норозилик фикрларисиз яшаш керак. Ўйлаш мумкин, асосийси – гапирмаслик. Агар бу одамнинг қўлидан келмаса, у билакузукни бошқа қўлига тақиб олади ва 21 кун қайтадан бошланади.

Сиз билакузукни ўзингиз ясаб олишингиз мумкин, қўлингизга исталган рангдаги ипни боғлаб олишингиз, бу мақсадда узукдан фойладанишингиз мумкин.

Муҳими – сизни заҳарлаётган фикрлардан халос бўлиш.

Агар ёмон одат, шикоят ва муҳокамалардан “озод бўлиш”га ўргатувчи ғояларингиз мавжуд бўлса, бу ҳақида изоҳларда маълум қилишингизни сўраймиз.