Чилим ҳақиқатдан ҳам беозор кўнгилочиш усули эканлигини аниқлашга уриниб кўрамиз. Чилим – эгилувчан найчалик чекиш мосламаси бўлиб, унда тамаки тутуни суюқлик орқали ўтиб, сўнгра ўпкага боради.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Чилим ҳақиқатдан ҳам беозор кўнгилочиш усули эканлигини аниқлашга уриниб кўрамиз.

Чилим – эгилувчан найчалик чекиш мосламаси бўлиб, унда тамаки тутуни суюқлик орқали ўтиб, сўнгра ўпкага боради.

Одатда чилимда ҳушбўй тамаки ҳамда баргларни ёқадиган ёғоч кўмири қўлланилади. Бироқ, чилим бир мунча мураккаб мослама бўлиб, кўп маротаба модификация қилинган.

Масалан, айрим чекиш аралашмаларида никотин мавжуд эмас (айниқса бу жамоат жойларида чекишни чеклаш тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан кейин ёрдам берди), ёқилғи сифатида эса ҳар доим ҳам кўмир ишлатилмайди, унинг ўрнини батарейкалардаги иситиш элементи босади. Аслида, бу чилим шаклидаги вейплар, яъни никотин ва ҳушбўй аралашмаларни истеъмол қилиш учун мўлжалланган электрон мосламалардир.

Ҳақиқатда айнан нимани чекиш аҳамиятсиз, чунки чекишнинг ўзи зарарли.

Чилимда никотин мавжуд

Агар киши сигаретга бир неча дақиқа сарфласа, чилим билан бу қадар тез хайрлаша олмайсан. Ҳар куни чилим чекиш (битта “чекиш” 20 дақиқадан 80 дақиқагача давом этади) – 10та сигаретни чекиш билан баробар. Зеро, организмда ҳудди шу миқдорда никотин қолади.

Сигаретдаги никотинни ҳисоблашнинг имкони мавжуд, аммо чилимда бу қийин масала, чунки битта чилимдаги тамаки миқдори ва чекиш давомийлиги регламентланмаган. Чилимларнинг ўзи ҳам стандартга солинмаган: жомлар ва найларнинг ҳажмларига регламент мавжуд эмас.

Битта сигарет тахминан 12-15та тортишдир, чилимнинг бир соати эса – тахминан 200та. Чилим чекаётганда неча марта тортишингизни ҳисоблашга уриниб кўринг, шунда ўпкангизда нечта сигарет борлигини билиб оласиз.

Никотин туфайли чилим чекишни ташлашга ёрдам бермайди: мойиллиги бор одамлар ўз дозасини олади, мойиллиги бўлмаганлар эса никотин очлигини сеза бошлайди.

Чилимдан кўпроқ тутун чиқади

Никотин чилимдаги ягона хавфли модда эмас. Тутунда саломатлик учун зарарли бошқа аралашмалар ҳам мавжуд. Масалан, кўмирни ёқишдан ҳосил бўладиган ис гази, металлар, формальдегид, ацетальдегид, бензол – 27дан ортиқ канцероген моддалар.

Тутун уни тозалаши керак бўлган сув орқали ўтади. Шу боис сув буғи сабабли чилим булутларидаги кўплаб хавфли моддаларнинг миқдори сигарет тутуниникига нисбатан заифроқдир, аммо барибир улар мавжуд. Сув – саноат фильтри эмас, аралашмалар қолади ва ўпкага ўтади. Ҳудди ўша никотин 5 фоиздан камроқ фильтрланади. Шунингдек, тутун ҳажми ҳам маълум ўрин тутади.

Биргина чилим туфайли ўпка орқали қарийб 90 000 мл тутун ўтади, сигаретдан эса – 500-600 мл.

Айтганча, бу тутун ҳам пассив чекувчилар, ҳам чекувчилар учун бирдек зарарли. Чилим ёнида шунчаки туриш ҳам бир оз чекиш билан тенгдир.

Айрим тадқиқотларда таъкидланишича, чилим сигаретларга нисбатан бир неча баробарга хавфсиз, лекин бу чилим саломатликка мутлақо зарар етказмайди дегани эмас. Мазкур масалада тадқиқотчилар бир фикрга келишган: чилим узоқ вақт, бир неча йил давомида чекилса, оқибатлар кучли бўлади.

Чилимдан касалликлар пайдо бўлади

Чилим тутуни узоқ муддатли истиқболда организмга ҳудди сигарет каби таъсир қилади. У чекувчиларда пайдо бўлиши ҳавфи юқори бўлган кўплаб касалликларни юзага келтиради:

  • Юрак ва томирлар касалликлари. Дунёда одамлар кўпроқ айнан улар сабабли вафот этадилар. Чекиш томирларни торайтиргани учун қон босими кўтарилади, юракка қон етиб бормайди, яъни гипертония ва юракнинг ишемик хасталиги юз беради.
  • Саратон. Чилим ўпка, оғиз бўшлиғи, ошқозон ва ҳаттоки пешоб қопчаси саратонига дучор бўлиш хавфини оширади.
  • Инфекциялар. Вируслар, бактериялар ва замбуруғли инфекциялар найчаларда яширинган бўлади ва ҳаттоки бир марталик мундштук қўлланилган бўлса ҳам чекувчи нафас олганида буғ уларни дарҳол оғиз, бронхлар ва ўпкага етказади. Бундан ташқари, юқори нафас йўллари бошқа инфекцияларга заифроқ қаршилик кўрсатади.
  • Бўлажак болалар учун оқибатлар. Чилим ҳомиладорлар учун тақиқланади, чунки чекадиган аёлларнинг болалари заифроқ туғилади ва камроқ тош босади.

Никотинсиз чилим ҳам хавфли

Чилим аралашмасида никотин бўлмаган тақдирда ҳам, унда тутун мавжуд. Тутун бўлмаса, ҳудди электрон сигатерлардаги каби глицерин ёки пропиленгликоль мавжуд буғ бўлади. Электрон сигаретлар ва никотинсиз аралашмаларнинг зарари ҳақидаги масалани аввалроқ кўтарган эдик. Қисқача вазият қуйидагича: тадқиқотлар ҳали кам бўлса-да, аммо бундай чекиш хавфли эканлигини тушунарлидир.

Буларнинг бари биз учун қандай аҳамиятга эга? Агар доимий равишда чилим чекилса ва саломатлик ҳақида ўйланса, чекишни ташлаш ёки ҳеч бўлмаганда камроқ чекиш керак. Ўтириш кечасида сигарет ёки чилим ўртасида танлашга тўғри келса, яхшиси рақс майдончасини танланг.