Эътиборингизга ёнингиздаги одамларни қутқаришда қўл келадиган, мутахассислар томонидан берилган энг муҳим тавсияларни тақдим этамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Фавқулодда вазиятда омон қолиш учун қандай йўл тутишни олдиндан билиш керак, ахир ҳар бир сония ҳисобли бўлади. Қутқарувчилар гуруҳи дарё ёки кўлга тушиб кетган, чўкаётган машинадан тўғри чиқиб олиш ҳақида гапириб, кўрсатиб берди.

Эътиборингизга ёнингиздаги одамларни қутқаришда қўл келадиган, мутахассислар томонидан берилган энг муҳим тавсияларни тақдим этамиз.

1-қадам
Машина сув юзасига тегиши билан камарни ечинг ва ойнани очинг.

2-қадам
Автомобиль сувга ғарқ бўлмасдан олдин ойнадан ташқарига чиқиб олинг.

Қутқарувчилар ушбу 2 қадам учун машина ғарқ бўлгунига қадар сизда деярли бир дақиқа вақт борлиги ҳақида огоҳлантирадилар.

Эшикни очиш учун беҳуда вақт сарфламанг. У барибир очилмайди, чунки сув унга ташқаридан босим ўтказади. Кетма-кетлик: “камарни ечиш, ойнани очиш ва чиқиб кетиш” – қутқарилиш учун ҳақиқий имконият.

Ойнани қўл ёрдамида кўтариш мосламаси билан очиш осонроқ. Бироқ электрон усул билан ҳам имконият юқори. Қутқарувчиларнинг айтишича, тест натижаларига кўра, электроника сувга ғарқ бўлиш вақтидан камида 10 дақиқа давомида ҳам ишлашда давом этади.


Агар ойна очилмаса, уни синдириш керак

Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам олд ойнани синдира кўрманг. Қўлингиздан келмайди – тўқнашувларда хавфсизликни ошириш мақсадида уни триплексдан ясашади.

Интернет-сайтларда автомобиль ойналарини осон синдириш учун қиммат бўлмаган асбобни топиш мумкин. Яна бир вариант – машинада учи ўткир, оғир предмет олиб юриш. Болға, оғир отвертка, аёллар оёқ кийимининг учли пошнаси ёки шахсий тирсагингиз ҳам бўлаверади. Бурчакка қараб нишонга олиш керак  – шундай қилинса, ойнани синдириш осон бўлади, марказа эса у пружинасимон ҳаракатланади.


Агар болалар бўлса, уларни олдинга ўтказинг

Агар машинада сиз билан болалар бўлса, қутқарувчилар қуйидаги кетма-кетликни тавсия қилишади: ўз камарингизни ечинг, ойнани очинг ва дастлаб катта фарзандингизни, кейин эас кичигини ташқарига чиқаринг. Сўнгра ўзингиз ташқарига чиқинг. Шундай қилсангиз, ҳаммани қутқариш имконияти ортади.


Агар ойна орқали ташқарига чиқолмаган бўлсангиз, салон сувга тўлишини кутинг. Кейин эса эшикни очинг

Агар ойнани очолмаган ёки синдиролмаган бўлсангиз, яна бир усул мавжуд: эшикни очиш. Бу жуда баҳсли усул, чунки салон сувга тўлишини кутиш керак – ичкари ва ташқаридаги босим тенглашади. Бундай ҳолат юз берганидан сўнг чуқур нафас олинг, эшикни очинг ва ташқарига чиқиб олинг.

Қутқарувчилардан маслаҳат: салон сувга тўлаётган маҳал эшик бандини маҳкам ушланг. Ёдда тутинг, у осонлик билан очилмайди. Балки уни оёқ билан босишга тўғри келар. 


Сув остида қаерга сузишни тушуниш учун ҳаво пуфакчалари ортидан эргашинг

Сувда айниқса у лойқа бўлса, борлиқда оринетация олишни йўқотиб қўйиш жуда осон. Сув юзасига чиқиб олиш учун ҳавонинг тепага кўтарилаётган пуфакчалари томонга қараб сузинг. 


Яна бир марта: машина сувга юзасига тегиши билан камарни ечинг, ойнани очинг ва ташқарига чиқиб олинг