Телефонни чўнтакдан ҳеч қачон тушириб қўймаслик ва чўнтаккесарлардан ҳимояланиш йўли

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Бироқ, ўзингиз ва қимматбаҳо техникани ўғирлик ва аҳмоқона йўқотишлардан ҳимоялаш учун биргина ўта оддий ва ҳамёнбоп усул мавжуд.

Тавсилотлар – қуйида.

Телефонни чўнтакдан ҳеч қачон тушириб қўймаслик ва чўнтаккесарлардан ҳимояланиш йўли

Телефонни шимингиз чўнтагида олиб юрасизми? Автомат равишда ҳатар гуруҳига кирасиз. Масалан, смартфон албатта машина ҳайдаш вақтида сиздан “қочишга” уринади ва бу ҳали у қадар аянчли эмас. ShakeTheFuture ники остидаги лайфхакер техникангиз учун чўнтакни максимал даражада ҳавфсиз қилишнинг ўта оддий, аммо деярли доҳиёна усулини ўйлаб топди. Асосийси, қурилма учун махсус…лангар керак.

 Сизга керак бўлади:

  1. Тортувчи тасмалар
  2. Эски қувватловчи мослама ёки кераксиз қулоқчинлар.

1-қадам: тортувчи тасмалардан маҳкамловчи тўғноғичларни кесиб олинг

.

2-қадам: эски қувватловчи мослама ёки қулоқчинларни олиб, учида коннектор ёки штекерли (3,5 мм) симдан озгина кесиб олинг.  Симни тўғноғич ичида “тишлатиб” маҳкамланг. Керак бўлса елимдан фойдаланинг.

3-қадам: смартфонни ушбу конструкцияга бир томондан уланг, бошқа томонини эса чўнтагингиз четига “тақиб” қўйинг.

Энди чўнтакдан полга омадсиз парвоздан кейин ойнани тузатишга мутлақо ҳожат қолмайди!

Видео-йўриқнома яна бир бор батафсил тушунтиш беради.