Биз сизга тақдирлари турлича бўлган 10 нафар даҳо болалар ҳақида ҳикоя қиламиз. Мақола охирида эса сиз учун ҳозирча ўзимиз ҳам жавобини топа олмаган саволни тайёрлаб қўйдик.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Иқтидорли болалар ажойибдир. Улар болалик чоғиданоқ аксарият катталарнинг тушига ҳам кирмаган муваффақиятларга эришадилар. Шунга қарамай, даҳолик фақатгина тақдир совғаси эмас. Афсуски, айрим ёш иқтидор эгаларининг ҳаётий воқеалари буни тасдиқлайди.

1. Арфа Карим

Покистонлик бу қизалоқ 5 ёшида ота-онасидан компьютер олиб беришларини сўраган. У машина қандай ишлашини билишни жуда хоҳлаган бўлиб, янги дастурларини ўрнатиш, тақдимотлар қилишни яхши кўрган. 9 ёшга тўлагнида Арфа сертификатга эга Microsoft иловалари ишлаб чиқарувчисига айланган. Билл Гейтс уни компания қароргоҳига таклиф қилган. АҚШдан Покистонга қайтгач эса Арфа халқаро форумларда ўз мамлакатини тақдим қилган.

16 ёшда Арфа Карим (Arfa Karim)да эпилепсия ҳуружи юз бериб, юраги тўхтаб қолган. Қизнинг мияси шикастланган. У касалхонага етказилгач, даволаш бўйича ҳаражатларни Билл Гейтс ўз зиммасига олган. Афсуски, уни қутқаришнинг имкони бўлмаган: Арфа Карим вафот этган.

2. Уильям Сайдис

Уильям Сайдис (William Sidis) 2 ёшга тўлмасданоқ ўқишни ўрганган. 8 ёшга бориб у бир нечта тилни билган, бутун умри давомида эса 40та тилни ўрганган. Сайдис 11 ёшида Гарвард талабасига айланиб, 17 ёшида ўқитувчи касбини эгаллаган.

Унга мисли кўрилмаган юксакликни башорат қилганлар, бироқ у фанни тарк этиб, ҳисобчи бўлиб ишлай бошлаган. Сайдис умрининг сўнгги йилларини тарки дунёчи сифатида яшаган.

3. Надя Рушева

Надя Рушева ажойиб истеъдодли рассом бўлган. У мумтоз адибларнинг асарлари, халқ эртаклари ва қадимги юнон афсоналари учун суратлар чизган. Надя ҳеч қачон ўчирғичдан фойдаланмаган. Унинг айтишича, барча образлар миясига дунёга келиб, сўнгра худди бўяш кифоя бўлган сув белгилари каби қоғозда акс этган.

Ёш рассом бош мия томиридаги туғма аневризма ёрилиши оқибатида 17 ёшида вафот этган. У ўзидан кейин 12 мингга яқин расмлар қолдирган.

4. Акрит Ясвал

Акрит Ясвал (Akrit Jaswal) биринчи жарроҳлик амалиётини 7 ёшида ўтказган. Унинг дугонаси, 8 ёшли қизча куйиш асорати туфайли муштини очолмаган. Қизчанинг ота-онасида амалиёт учун маблағ бўлмаган ва Акрит уни ўзи амалга оширган. Бола барининг уддасидан чиққан ва беморининг бармоқларига яна ҳаракатланиш имконини қайтарган.

Ёш жарроҳ 12 ёшида тиббиёт университетининг талабасига айланган. Ҳозирда у саратонга қарши дорини излаш билан банд.

5. Ника Турбина

Ника Турбина болалигидан астма касаллигидан азият чеккан ва ҳуружлар чоғида қизча ухлай олмаган. Қизча 4 ёшлигида навбатдаги уйқусиз тунларнинг бирида у онасидан бир шеърни ёзиб қўйишни илтимос қилган. Унинг айтишича, шеър сўзларини унга Худо айтиб турган экан. Шеърлар кўпаяверган ва тез орада қизча ёш шоира сифатида тилга олина бошлаган. У 9 ёшлигида шеърларининг биринчи тўлпами чоп этилган.

Ника 16 ёшга тўлганида унда асабий зўриқиш юз берган. У Швейцарияга кўчиб кетиб, ўша ерда ўз руҳшунос шифокори билан турмуш қурган. Турмуш ўртоғи ундан 60 ёшга катта эди. Бир йил ўтгач, қиз Россияга қайтиб келган. У эри ҳақида гапирмасликни маъқул кўрган.

Вақт ўтиб Никада алкоголь ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммолар бошланиб, асабийлашиш ҳолатлари кўпайган. У 27 ёшида ҳалок бўлган: дугонасининг уйидаги 5-қават деразасидан тушиб кетган.

6. Жейкоб Барнетт

Жейкоб Барнетт (Jacob Barnett) 2 ёшлигида унга аутизм ташхиси қўйилган. Бола мактабда коррекция синфига қатнаган, аммо тез орада онаси соддалаштирилган дастур ўғлининг жаҳлини чиқаришини сезиб қолган. Бола уй таълимига ўтказилган, сўнгра онаси билан бирга физика ва астрономия бўйича университет маърузаларига қатнай бошлаган. Аниқ фанлар унда қизиқиш уйғотган.

Барнетт математиканинг мактаб курсини 2 ҳафтада ўрганиб чиққан ва 10 ёшидаёқ университетга кирган. 13 ёшида у шахсий нисбийлик назариясини ишлаб чиқиб, ҳамкасбларидан кўплаб мақтовлар эшитган. Ҳозирда у нуфузли астрофизик олимдир.

7. Полина Осетинская

Полина – пианиночи, совет даври адиби ва режиссёри Олег Осетинскийнинг қизи бўлган. У қизини ўз услуби бўйича тарбиялаган ва 8 ёшли қизалоқ 30 соатли мусиқий асарларни ёддан чала олган. Отаси қизининг истеъдодсизлигини, унинг ютуқлари эса – ўзига хос тарбия услубининг натижаси эканлигини таъкидлаган.

Полина Осетинская 13 ёшида уйини тарк этган. Маълум бўлишича, отаси қизига қўпол муомалада бўлган ва қизча ортиқ унинг тазйиқларига дош беролмаган. Айни пайтда Полина фаол концерт фаолиятини олиб боради ва унинг ҳамкасблари йиллар давомида у истеъдодини ривожлантирганини таъкидлайдилар.

8. Грегори Смит

Грегори Смит (Gregory Smith) 2 ёшида ўқишни ўрганиб, 10 ёшда университетга қабул қилинган, 12 ёшида эса Нобель мукофоти номзодига айланган.

Бугун Грегори Смит ҳисоб-китоб биологияси соҳасида фанлар доктори даражасига эришган. Ундан бу фан нима учун кераклигини содда тилда тушунтириб беришини сўрашганида, у қуйидагича жавоб беради: “Самарали дориларни тайёрлаш учун”.

9. Клеопатра Стратан

Клеопатра – хонанда Павел Стратаннинг қизи. У жуда кичиклигида отаси билан бирга куй ёзиш студиясига борган. Отаси куйлаган, қизча эса “Мен ҳам сўзларни биламан”, деган. Қизча отасига жўр бўлиши учун унга микрофон тутқизишган ва унинг овози барчага манзур бўлган.

Клеопатра Стратан (Cleopatra Stratan) 3 ёшида ўзининг биринчи дискини ёзган ва у платина мақомига эришган. У ҳозир ҳам қўшиқ айтади ва 4та альбомнинг эгасига айланган.

10. Майкл Кирни

© Eastnews  

Майкл Кирни (Michael Kearney) дастлабки сўзларини 4 ойлигида айтган, 10 ойлигида эса ўқишни ўрганган. 6 ёшида бола мактабни, 8 ёшида коллежни, 10 ёшида эса – университетни тамомлаган. Майкл бакалавр мақомига эга дунёдаги энг ёш битирувчи сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилган. Кирни 14 ёшида фанлар магистрига айланиб, 17 ёшга тўлганида университетда дарс бера бошлаган.

Айни пайтда у ҳали ҳам фан билан машғул бўлиб, ўзи учун яна бир қизиқарли ва даромадли хобби – интеллектуал ўйинларда иштирок этишни кашф этган. Бир куни у ҳаттоки 1 млн. АҚШ долларига тенг суперсовғани қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Энди эса бизнинг савол: сизнингча даҳолик нима учун ҳаётдаги омаднинг гарови бўлолмайди? Фикрингизни шарҳларда ўртоқлашинг.