Бу одамлар IT-саноати ҳақида баридан хабардор бўлиб, уларнинг исталган техникани сотиб олишга қурби етади. Бироқ, кўпинча уларнинг фарзандлари тенгдошлари сингари гаджетлардан фойдалана олмасликларидан шикоят қилади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Нима учун бундай бўлишининг сабабларини кўриб чиқиш билан бирга, ахборот технологияларига асосланган мегабизнесни барпо этган инсоннинг фарзанди бўлиш қандай ҳис эканлигига оид янги фикрларни ҳикоя қиламиз.

Билл Гейтс — Microsoft компанияси асосчиларидан бири

© BillGates

Биллнинг уч нафар фарзанди бор. Уларнинг барчасига то 14 ёшга кирмагунларича смартфонлар ва планшетлардан фойдаланиш таъқиқланган. Гейтснинг айтишича, болалар ўз тенгдошлари каби ҳохлаган электроникаларига аввалроқ эга бўла олмасликларидан шикоят қилган. Бироқ, ота-оналарининг қарори қатъий эди.

© BillGates

Гейтсларнинг фарзандлари ниҳоят гаджетларга эга бўлганидан сўнг оилада бундай техникадан фойдаланишга оид қоидалар пайдо бўлган:

  • Ундан фақат дарс қилиш ва дўстлар билан мулоқотда фойдаланиш мумкин;
  • Ундан овқатланиш пайтида ва ухлаш ўрнига фойдаланиш таъқиқланади;
  • Ота-она гаджетдан фойдаланиш вақтини чеклаш ҳуқуқига эга.

Айтганча, Гейтслар оиласида замонавий “олмали” техникани сотиб олишни сўрашмайди ва Windows асосидаги телефонлар ва планшетлардан мамнуният билан фойдаланишади.

Крис Андерсон — дрон ихтирочиси, 3D Robotics компанияси муассиси


© Wikimedia

Криснинг фарзандлари смартфон ва планшетлар ишлатилишини минималлаштириш имконини берадиган қатъий қоидаларга риоя қиладилар. Ишлаб чиқарувчининг айтишича, болалар тенгдошларининг ҳеч бири бу каби чекловларга чидашга мажбур эмаслигидан шикоят қилишади.

Бироқ, Андерсоннинг таъкидлашича, у шунчаки болаларнинг электроникага мойил бўлиб қолишига ҳамда уларнинг ҳаётида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларга йўл қўймасликка ҳаракат қилади. Шунингдек, ғамхўр отанинг айтишча, тармоқда унинг фарзандларини чекланмаган миқдордаги сўралмаган беандишалик ва анонимлар томонидан таҳқирлашлар кутмоқда.

Дик Костоло —Twitter собиқ бош директори

© Wikimedia  

Дик болалари томонидан гаджетларни ишлатиш вақтини чекламасликка қарор қилган. Бунинг ўрнига у географик чекловларни ўрнатган.

Костоло оиласи фарзандлари бундай электроникадан фақат меҳмонхонада фойдаланиши мумкин. Яъни, улар ётар чоғда планшетни ўзлари билан олиб кетишлари ёки овқатланиш пайтида телефонда “осилиб” қолишлари мумкин эмас

Алекс Константинополь — бизнес учун энг йирик IT-ҳамкорлардан бири саналган Out Cast Agency директори

© AlexConstantinople  

Алекс ҳам гаджетларни ишлатиш борасида анчагина қаттиққўл она. Унинг кичик ўғлига ҳафтанинг иш кунларида бундай гаджетлардан фойдаланиш таъқиқланган. Катта фарзандлар замонавий электроникадан кунига 30 дақиқадан ортиқ фойдалана олмайдиларr.

Эван Уильямс — Twitter ва Blogger веб-сервисини яратиш билан шуғулланган Pyra Labs компаниясининг асосчиси

© Wikimedia  

Эван ва унинг рафиқаси Саранинг икки нафар ўғли бор. Бироқ, болаларнинг биронтасида ҳам ҳанузгача iPad йўқ.

Бунинг ўрнига Уильямсларнинг уйида юзлаб китоблар тўпланган. Ишлаб чиқарувчининг айтишича, керакли маълумотни топиш ва бўш вақтда ҳордиқ чиқариш учун мазкур адабиёт етарли.

Стив Жобс — тадбиркор, Apple, NeXT ва Pixar компанияларининг ҳам асосчиси

© Wikimedia  

Стив Жобснинг оила аъзолари энг юқори технологик ва замонавий гаджетлар билан “ўралган” бўлиши ҳамда қўлларидан ўта ингичка ва суперақлли техникани туширмасликлари керакдек туюлади. Бироқ, ҳаммаси аксинча.

Жобс ҳаётлигида фарзандларига iPad қурилмаларидан фойдаланишга руҳсат бермаслигини тан олган. У болаларига жонли мулоқотни ўргатишга уринган, шу боис кечқурунлари оила биргаликда овқатланиш ва узоқ суҳбатлар билан вақт ўтказишга ҳаракат қилган.

Хўш, қандай хулосага келиш мумкин?

© Depositphotos  

Бу одамлардан ўрнак олиш ёки олмаслик ҳар кимнинг ўзига ҳавола. Уларнинг танлови тўғрилигини фақатгина фарзандлари улғайиб, ўзларини бу оламда ўзгача намоён эта бошлаганидагина баҳолаш мумкин бўлади.

Бироқ, санаб ўтилган тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар рақамли дунё ҳақида биздан кўпроқ маълумотга эга эканлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. Эҳтимол, шунинг учун улар босиладиган қадамни аввалдан ҳисоблаб чиққандирларr.