Ёқимли ёз кунида шаҳар бўйлаб велосипедда айланиб юришдан яхшироқ нима бўлиши мумкин? Фақат бегона шаҳарда велосипед миниб, унинг диққатга сазовор жойларини ўрганиб чиқиш.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Велосипед – қулай, экологик ва саломалтик жиҳатидан фойдали транспорт тури. Буни кўплаб мамлакатларда тушунишди: Дания, Япония, АҚШ ва бошқа давлатларда велосипедчилар «еркин нафас оладилар» ва йўлда ҳурматга сазовордирлар.

Ушбу мақолада, дунёнинг енг яхши 20 та велосипедли шаҳарлари ҳақида ма’лумот берамиз. Рўйхат рейтингга асосланмаган.

Копенгаген, Дания

Аҳолиси: 1, 2 миллион киши.

Ижара: Bycyklen.

Нархлар (гаров): бир ойлик обуна $13.

Копенгагенда 35% га яқин велосипедчилар бор. Ҳукуматда  2015 йилга келиб ишловчи аҳолининг 50 фоизини велосипедга ўтқизиш каби амбицияли режалар бор.

Деярли ҳар бир маҳаллий аҳолининг ўз велосипеди бор, сайёҳлар ва «отлиқ бўлмаган» фуқаролар учун эса 2000 га яқин велосипедни ижарага берувчи марказлар мавжуд. Шаҳарда 400 км га тенг велосипед йўлакчалари бор.

Токио, Япония

Аҳолиси: 13 миллион киши.

Ижарага олиш: CogiCogi.

Нархлар (гаров): бир ойлик обуна – $5,3; бир йил учун обуна  – $54.

Токио – ривожланган транспорт тармоғига эга бўлган улкан мэгаполис, шу жумладан велосипедли шаҳар ҳамдир.Ахир бу анча тез – тирбандлик йўқ ва фойдалироқ – японияликлар соғликларига эътибор берадилар, ҳамдир.  Агар қимматбаҳо костюм кийган, қўлида портфели бор  хизматчини велосипедда кўрсангиз ажабланманг. Ҳар жойда махсус велосипедлар учун тураргоҳлар ва ижара пунктлари бор. Барча хусусий велосипедлар полиция томонидан рўйхатга олинади, уларга ягона рақам берилади ва велосипед рамасига эгасининг номи туширилган тахтача ёпиштирилади.

Барселона, Испания

Аҳолиси: 1,6 миллион киши.

Ижарага бериш: Bicing.

Нархлар (гаров): биринчи 30 дақиқа – бепул; кейинги ҳар икки соат – €0,74; бир йил учун обуна нархи  – €47,16 .

Велосипедда ҳаракатланиш 2007-йилда Барселонада пайдо бўлган ва кундан кунга кўпайиб бормоқда.Бугунги кунда 30 000 дан кўпроқ барселоналиклар велосипедчи ҳисобланади. Шаҳарда 100 га яқин ижара стансиялари мавжуд: ҳар қандай фуқаро ёки сайёҳ гаров қолдириб велосипед олиши, кейин худди ўша ёки бошқа жойга қайтариши мумкин. Доимий равишда тураргоҳларнинг сони ошиб бормоқда.

Портленд, Америка Қўшма Штатлари

Аҳолиси: 576 минг киши.

Ижара: Alta Bicycle Share (велошейринг 2015 йилда жорий қилинган).

Портленд (Орегон штати) – Қўшма Штатлардаги энг яшил ва велосипедли шаҳарлардан бири. Маҳаллий аҳолисининг қарийб 9 фоизи кундалик ҳаётларида велосипеддан фойдаланади. Шаҳарда кўплаб велосипед (400 км дан ортиқ), шу жумладан тоғ велосипедлари учун йўлакчалар мавжуд. 2015-йилда Портлендда велошейринг дастури жорий етилган. Бундан ташқари, ҳар бир хоҳловчи велосипед миниш курсларини ўтиши мумкин.

Париж, Франция

Аҳолиси: 10,2 миллион киши.

Ижара: Vélib’.

Нархлар (гаров): бир кунга ижара – € 1,7; Ҳафталик обуна – €8; Йиллик  обуна – €29.

Париж – автомобилдан чиқадиган тутунлар туфайли ҳаво ифлосланиши муаммоси жуда долзарб турган пойтахтлардан биридир. Шу сабабли, Франциянинг пойтахтининг маҳаллий аҳолиси ва меҳмонлари кўпроқ велосипедларни афзал кўришмоқда.  Бугунги кунда Парижда тахминан 1500 та бепул велосипедлар тураргоҳлари ва 100 дан ортиқ ижара пунктлари (улар метро ва автобус бекатларининг яқинида қулай жойлашган) бор.

Дублин, Ирландия

Аҳолиси: 506 минг киши.

Ижара: Dublinbikes.

Нархлар (гаров): дастлабки бир соат – бепул; 1 соатдан ошганда – €0,5; 4 соатдан ошганда – €6,5; 3 кунлик ижара ҳақи – €5; Йиллик обуна – €20.

Дублин умумий аҳолисининг 4 % (марказий ҳудудларида -6-7%) ни ташкил қилувчи велосипедчилар, Амстердам ва Копенгаген каби велосипедли шаҳарларга қиёслаганда камтаргина кўрсатгич ҳисобланади. Лекин мутахассисларнинг фикрича, яқинда Ирландия пойтахти ҳақиқий велосипед жаннатига айланади. 2006-йилдан буён шаҳарда велосипедлар сони икки баробарга ошди ва 2021-йилга келиб шаҳар маъмурияти велосипед йўлакчалари тармоғини беш баравар оширишни режалаштирмоқда.

Монреал, Канада

 

Аҳолиси: 1,6 миллион киши.

Ижара: Bixi.

Нархлар (гаров): дастлабки 30 дақиқа – бепул; Бир кунлик ижара ҳақи – $5 (клуб аъзолари учун); Ойлик обуна – $31,25 (клуб аъзолари учун); Йиллик учун обуна $82,5 (клуб аъзолари учун).

Бу Канададаги велосипедчилар мўлжалланган энг яхши шаҳардир. Бу ерда веломодернизация 1980-йилларда бошланган. Ўтган вақт мобайнида ҳукумат шаҳарни  велосипедчилар учун қулай қилиш мақсадида, шаҳар инфратузилмасига 134 миллион доллар сармоя киритди. Энди Монтреалда тахминан 600 км велосипед йўлакчалари, юзлаб тураргоҳлар ва ижара стансиялари  мавжуд. Монреал аҳолиси велосипед ижараси тизимидан ишга бориш ва бошқа мақсадларда фойдаланади.

Берлин, Германия

Аҳолиси: 3,4 миллион киши.

Ижара: Call a Bike.

Нархлар (гаров): дастлабки 30 дақиқа – бепул; Ҳар бир дақиқа учун (31-сидан бошлаб) – €0,08; Кунлик ижара ҳақи – €15.

Берлинда велоҳаракатнинг ривожланиши 2000-йилларнинг бошларида бошланган. Велосипедда ҳаракатланадиган аҳоли учун инфратузилма (йўлакчалар, тураргоҳлар, ижара пунклари, таъмирлаш ва бошқалар) қурилишини  ва бошқа кенгайтиришларни назарда тутувчи давлат дастури қабул қилинган. Айтганча, яқинда, Берлинда «Яшил тўлқин» жорий етилди: энди велосипедчилар светофорнинг қизил чироғига тўхтатиши шарт емас. Чора-тадбирлар муваффақиятга еришмоқда. 13% берлинликлар (шаҳарнинг баъзи ҳудудларда 20-25%) – ашаддий велосипедчилардир.

Богота, Колумбия

Аҳолиси: 7,4 миллион киши.

Ижара: Богота шаҳрида велошейринг ҳозирча мавжуд емас ( 2014-йилда очишни ваъда қилишган).

Богота – Колумбия пойтахти ва еҳтимол, Лотин Америкасининг энг яхши велосипедли шаҳри. У ерда ривожланган қисмларга бўлинган 300 км га яқин велосипед йўлакчалари тармоғи мавжуд. Велоҳаракатнинг бошланишига шаҳар мэри Енрике Пеналос тамал тошини қўйган, у шаҳарда экологик муҳитни яхшилаш учун, велосипедчиларни кўпайтириш ва шаҳарни яшил экинлар билан безашни бошлаган. Богота шаҳрида ҳар йили автомобилсиз кун – Сисловиа ўтказилади, ўша куни автомобиллар учун ҳаракат беркитилади ва ҳамма велосипедларга ўтади. Бундан ташқари, ҳар якшанба куни шаҳарнинг марказий кўчаларида худди шундай ҳолат кузатилади.

Будапешт, Венгрия

 

Аҳолиси: 1,7 миллион киши.

Ижара: Bubi.

Нархлар (гаров): дастлабки 30 дақиқа – бепул; Бир кунлик ижара ҳақи – $2,3; 3 кунлик ижара ҳақи – $4,5; Бир йиллик обуна  – $85.

Венгрия пойтахти ҳақиқий велосипед оммавийлигини бошидан ўтказмоқда. Агар бундан 20 йил аввал велосипед транспорт воситаси емас, балки кўпроқ ўйин-кулги воситаси (дам олиш кунларида шаҳар ташқарисидаги бирор жойда сайр қилиш) ҳисобланган бўлса, ҳозирги кунда Будапешт Европада велосипедда учишга мослаштирилган энг яхши шаҳарлардан биридир. 2011 йилга келиб Будапештда 144 км велосипед йўлакчалари ётқизилди ва 2013 йилда шаҳар велосипедларини ижарага бериш тизими ташкил етилди.

Пекин, Хитой

Аҳолиси: 21 миллион киши.

Ижара: Beijing Bike Share.

Нархлар (гаров): дастлабки 1 соат – бепул; Ҳар бир кейинги соат – $0,2.

Пекин нафақат Хитойнинг иқтисодий ва маданий, балки велосипед пойтахти ҳамдир. Шаҳарда расмий велосипедларнинг (қонунга мувофиқ велосипедларни, автомобиллар каби, рўйхатдан ўтказиш керак) ўзи 11 миллиондан ортиқ. Бироқ Пекиндаги экологик вазият ҳали ҳам ўзгаришларга мухтож, шунинг учун ҳукумат шаҳардаги велоҳаракатни фаол ривожлантирмоқда. Янги трассалар ва тураргоҳлар қурилмоқда, ижара пунклари очилмоқда.

Амстердам, Голландия

Аҳолиси: 813 минг киши.

Ижара: Mac BikeBike CityStar Bikes ва бошқалар.

Нархлар (гаров): 1 кунлик ижара – €4.4 (Мас Бике); 1 кунлик ижара ҳақи – €9 (Стар Бикес); 4 соат ижара (Бике Ситй) – 10 евродан бошланади (велосипед ва йил фаслига боғлиқ).

Амстердам – Европанинг велосипед пойтахти. Шаҳарларда транспортнинг ҳаракатининг 40% дан ортиғи велосипед ҳаракатидир. Махсус белгилар ва светофорлар билан жиҳозланган 400 км дан ортиқ велосипед йўлакчалари мавжуд. Шаҳарда кўплаб тураргоҳлар ва велосипед ижара станциялари мавжуд. Сиз нафақат классик, балки болалар велосипедларини, тандемлар ва бошқаларни ҳам ижарага олишингиз мумкин.

Базел, Швейцария

Аҳолиси: 171 минг киши.

Ижара: SBB.

Нархлар (гаров): бир кунлик чипта – $20; Йиллик билет – 246 АҚШ долларини ташкил етади.

Базел – Рейн қирғоғидаги сокин ва чиройли Швейцария шаҳарчаси. Ўлчовли велосипеддаги сайр учун айни муддао! Қолаверса, Базелда бунинг учун барча шароитлар яратилган. Шаҳарда фақатгина велосипедлар учун тураргоҳлар 1600 га яқин. Барча хусусий велосипедлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан рўйхатга олинган ва суғурталанган. Аммо Базелда велосипедда фақат ишга боришмайди, балки шаҳарда велосипед курерлик хизмати ҳам бор. Базелда  педалларни айлантириш мухлислари орасида Франсиянинг Юнинг ва германияниниг Вайл ам Райн шаҳарларини боғловчи «уч мамлакат кўприги»  машхурлика эга бўлиб,  у ерда велосипедчилар учун махсус йўлак мавжуд.

Малмё, Швеция

Аҳолиси: 310 минг киши.

Ижара:  StrommaFridhem СykelTravelshop ва бошқалар.

Нархлар (гаров): бир кунлик ижара (Стромма) – $26; Бир кунлик ижара (Травелшоп) – $23.

Малмё – катталиги бўйича Швецияда учинчи йирик шаҳар. Шунга қарамай, Копенгагендан атиги 19 км узоқликда жойлашган. Еҳтимол, айнан оша ердан Малмёга велосипедлар урфи келгандир. Шаҳар ҳукумати велоҳаракатни ривожлантиришга  – йўллар ва тураргоҳлар қурилиши, шунингдек «Автомобилсиз кунлар» ўтказилишига 47 млн. евро сармоя киритди. Малмё аҳолисининг 25 фоизга яқини кундан-кунга велосипедларда ҳаракатланишга ўтмоқда. Малмё велосипед йўлакчаларининг ўзига хослиги – бу уларнинг ҳар бирининг ўз номи борлигидир. Улар GPS бўйича топиш осонроқ бўлиши учун атайин шундай номланган.

Рио-де-Жанейро (Бразилия)

Аҳолиси: 6,3 миллион киши.

Ижара: Bike Rio.

Нархлар (гаров): дастлабки 1 соат – бепул; Бир кунлик ижара ҳақи – $2,3; бир ойлик обуна нархи – $4,45.

Қуёшли Рио – ҳақиқий спорт шаҳри. Кўпчилик аҳоли эрталаб югуради, сёрфинг билан шуғулланади ва велосипедда учишади. 1992 йилда иқлим бўйича саммит ўтказилиши олдидан Копакабана пляжи бўйлаб велосипед йўлакчалари пайдо бўла бошлади.  Ўшандан бери тармоқ (Рио-де-Жанейрода пляжлардан кўпи борми) доимий равишда ўсиб бормоқда. Ҳукумат велосипед инфратузилмасига шаҳар шу йили мезбонлик қиладиган иккита йирик спорт тадбирлари – футбол бўйича Жаҳон чемпионати ва Ёзги Олимпия ўйинлари арафасида алоҳида эътибор берган.

Антверпен, Белгия

Аҳолиси: 503 минг киши.

Ижара: Velo Antwerpen.

Нархлар (гаров): 1 суткага ижара – 3,6 евро; Ҳафталик обуна –  8 евро; Йиллик обуна – 36 евро

Антверпен – Белгиядаги катталиги ва муҳимлиги жиҳатидан иккинчи шаҳар. 2006-йилги маҳаллий сайловларда сиёсатчилар яқин йилларда 100 км велосипед йўлакчалари қуришга ваъда берганлар. Ва 2012-йилгача ўз сўзларида турдилар.Антверпенда велосипед йўлакчаларини автомобил ҳайдовчилари эътиборли бўлиши учун қизил рангга бўяшади. Бугунги кунда Антверпеннинг ярим миллион аҳолисидан 16 фоизи,  80 000 дан ортиқ киши – велосипедчилар.

Севиля, Испания

Аҳолиси: 706 минг киши.

Ижара: Ayuntamiento de Sevilla.

Нархлар (гаров): дастлабки 30 дақиқа – бепул, бир ҳафтага обуна – 5 евро.

Испания Севиляси – велоҳаракат жадал ривожланаётган шаҳарлардан бири. Ўзингиз баҳоланг: 2006-йилда шаҳар аҳолисининг атиги 0,5 фоизи велосипедда мунтазам равишда ҳаракатланишган, бугун эса бу рақам 7 фоизга етган.  Севиляда, Барселонадаги каби, велотрассаларнинг ривожланган тармоғи бор, шу билан бирга уларнинг барчаси яхши ҳолатда.  «Отлари йўқ» аҳоли ва меҳмонлар велосипедни ижарага олишлари мумкин.

Крайсчерч, Янги Зеландия

Аҳолиси: 341 минг киши.

Ижара: Nextbike.

Нархлар (гаров): дастлабки 2 соат – бепул; кунлик ижара ҳақи – $16; Бир ҳафталик обуна  – $65; бир ойлик обуна – $163.

Крайсчерч – Янги Зеландиянинг Жанубий оролидаги энг йирик шаҳар ва мамлакатдаги энг велосипедли жойдир. Маҳаллий аҳоли соғлиғига алоҳида эътибор беради ва шунинг учун улар велосипедларга мамнуният билан ўтмоқдалар. Чиройли табиат узоқ муддатли велосипеддаги сайрларга чорлайди, қолаверса, шаҳарда барча инфратузилма – ҳаттоки велосипедчиларга мўлжалланган тезюрар шосселар  яратилган. Энг ҳайратланарлиси, Крайсчерчда педаллар мухлислари учун очиқ ҳавода кинотеатр бор. Филм томоша қилмоқчимисиз? Велотренажор педалларини айлантиринг, акс ҳолда “электр қуввати ўчади”.

 

Трондхейм, Норвегия

Аҳолиси: 169 минг киши.

Ижара: Clear Channel.

Нархлар (гаров): бир йилга обуна бўлиш – $19.

Трондхейм – Норвегиянинг унча катта бўлмаган шаҳри бўлиб, мамлакатнинг технологик пойтахти ҳисобланади. Норвегияда велотранспорт жуда кенг тарқалган. Трондхейм – бунинг ёрқин тасдиғидир. Велоҳаракат 1990-йилларда пайдо бўлган. Бугунги кунда шаҳарда 30 га яқин шаҳар велосипед ижара стансиялари, шунингдек бутун Европага машҳур велосипед лифти мавжуд. У шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига темир оти билан бирга Брубаккен тоғига чиқишга ёрдам беради.

Утрехт, Голландия

Аҳолиси: 313 минг киши.

Ижара: Civitas Mimosa.

Утрехт Голландиянинги юрагида жойлашган ва мамлакатдаги энг катта темир йўл тугуни ва Европанинг энг велосипедли шаҳарларидан бири (Copenhagenize версияси бўйича учинчи ўрин). Велосипедчи – Утрехтдаги йўл ҳаракатининг энг ҳурматли вакилидир. Фуқаролар велосипедда ишга, меҳмонга, кинога, ўз ишлари бўйича ва бошқаларга боришади. Шаҳарнинг яхши инфратузилмаси бунга имкон беради.