Газ печига у янгилигидаги каби тозаликни осон ва тезда қайтариш усулларини таклиф этамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Агар духовка деворлари ёғ билан қопланганиб, у ҳар сафар фойдаланиш учун ёқилганида, бадбўй ҳид таратаётган бўлса ҳамда эшикчасида жигарранг чирк хосил бўлса, ҳавотирга тушманг. Газ печига у янгилигидаги каби тозаликни осон ва тезда қайтариш усулларини таклиф этамиз. 

Замонавий духовка шкафлари, айниқса у электр билан ишлайдиган бўлса, кўп ҳолларда ўз-ўзини тозалаш тизими билан жиҳозланади. Бироқ пиролиз ва катализ функциялари сабабли агрегат нарҳи ўта қиммат бўлади.

Кўплаб фойдаланувчилар оддий, гидролиз тозалаш функциясига эга духовка шкафларини афзал кўрадилар. Бу қиздирилган духовка патнисига сув қуйиб, пар ёғ доғларини эритишини кутиб туришдир.

Бироқ сувнинг ўзи кўп ҳолларда етарли эмас. Агар доғлар қотиб қолган бўлса, қўшимча тозалаш воситалари керак бўлади. У ҳақида кейинроқ суҳбатлашамиз, ҳозир эса бир неча асосий қоидалар ҳақида сўз юритамиз.

Духовкадан фойдаланиш бўйича асосий қоидалар

  • Қанчалик тез-тез ювиб турилса, шунча осон бўлади. Агар духовка шкафидан ҳар сафар фойдаланиб бўлгач ювилса, бир-бир ярим ҳафтада духовкани тозалаш воситасида парлантирилса, глобал тозлаш уюштиришга деярли тўғри келмайди.
  • Доғ яхши кетиши учун духовка шкафини 15-20 дақиқа давомида 50 °С га қиздиринг.
  • Тозалашдан олдин патнисни олиб, ён тарафдаги йўналтирувчиларни ечинг. Агар конструкцияда кўзда тутилган бўлса, эшик ва ойналарни ҳам ечинг. Буларнинг барини алоҳида ювиш қулайроқ.
  • Абразив губка ва метал қисқичлардан фойдаланманг. Улар билан чирк қирилганида, духовка эмалига шикаст етказиш мумкин. Яхшиси губка ёки ёмшоқ латта билан ишлаган маъқул.
  • Ювиш воситаси, айниқса, у кимёвий бўлса, духовка шкафининг вентилятор ва иситиш элементларига суртманг.
  • Тозалаб бўлгач, духовка қуриб, бегона ҳидлар чиқиб кетиши учун унинг эшигини очиқ қолдиринг.
  • Ёқимсиз ҳид қолиб кетдими? Бир стакан сувда 10-15 фаол кўмир таблеткасиини эритиб, бир неча соат духовкада қолдиринг. Кўмир қўшимча ҳидларни “сўриб” олади.

Духовкани ош содаси билан қандай тозалаш мумкин?

  • Ош содаси эндигина юзага келган кирланишни тозалайди ва духовканинг иссиққа чидамли ойнасидаги жигарранг чиркни кетказади.
  • Сода асосида духовка шкафини тозалаш учун паста тайёрлаш ёки осонгина тозалаш учун қўллаш мумкин.
  • Ош содасини духовка деворига суртинг (буни нам губка ёрдамида амалга ошириш мумкин). Унга пульверизатордан бироз сув пурканг ва 60 дақиқага қолдиринг.
  • Бир соатдан сўнг, духовкани совун эритмасида намланган губка ёрдамида ювинг ва қоғоз сочиқлар ёрдамида қуруқлаб артинг.
  • Узоқ вақт ёрдамида йиғилган ёғ доғларини сода ва сирка яхши кетказади.

Ошхона сиркаси ва сода билан духовкани қандай тозалаш мумкин

  • Сирка ва соданинг ўзаро аралишиши натижасида ис газа ажралади. У “эски” ёғ доғларини ҳам кетказа олади.
  • Духовка шкафининг ички юзасига ошхона сиркаси билан ишлов беринг, кейин нам губка билан сода суртинг. Духовкани бир неча соатга қолдиринг, кейин эса илиқ сув билан ювиб ташланг.
  • Агар баъзи жойлардаги доғлар кетмаса, уни сиркада намланган губка билан артинг.

Духовкани лимон билан қандай тозалаш мумкин

Духовкани лимон билан тозалашнинг иккита усули мавжуд: янги эзилган лимон шарбати ва лимон кислотаси кукуни ёрдамида.

  • 1. Биринчи усул янги пайдо бўлган доғлар учун мос келади. Лимон шарбати ва сувни бир хил миқдорда аралаштиринг. Губка ёрдамида духовка шкафига ушбу эритма билан ишлов беринг. 40-60 дақиқа ёрдамида қолдириб, барини тоза латта билан артинг.
  • 2. Иккинчи усул катта миқдордаги ёғ доғини кетказади, у билан микротўлқинли печларни тозаласа ҳам бўлади. Духовканинг чуқур патниси ёки бошқа иссиққа чидамли идишни лимон шарбати билан тўлдиринг. 1,5 литр сувга бир пакет лимон ишқори керак бўлади. Патнисни 200 °С гача қиздирилган духовка шкафида 30–40 дақиқага қолдиринг. Кейин духовкани бироз совиш учун қолдиринг ва яхшилаб ювиб ташланг. Тезда кетмаган доғларни янги лимон бўлаги ёрдамида артиш мумкин.

Мазкур усулнинг самараси кейинги видеода намойиш этилган.

Духовкани нонвойлар кукуни билан қандай тозалаш мумкин

  • Нонвойлар кукуни ёки юмшатгични нафақат пишириқлар тайёрлашда, балки уларни пишириб бўлгач, духовка патнисини тозалашда ҳам қўллаш мумкин. Ахир, у моҳиятан сода билан лимон ишқори аралашмасидир.
  • Бор-йўғи духовка шкафи деворини нам латта билан артиб, сувда эритилган нонвойлар кукуни ёрдамида ишлов беринг. Қуюқ манний ёрмаси аралашмаси хосил бўлии учун бир пакет юмшатувчи учун деярли 2-3 ош қошиқ сув керак бўлади.
  • Воситани 2-3 соатга духовка юзасида қолдиринг. Ёғ доғлари қуйқаларга бирлашади ва уни тозалаш осон бўлади.

Ош тузи ёрдамида духовкани қандай тозалаш мумкин?

  • Туз – тайёрлашдан сўнг дарҳол қўллаш, ҳар доим топиш имкони мавжуд бўлган восита. Натрий хлориди иситилганида ёғ доғини эритади, демак уни ювиб ташлаш осонлашади.
  • Тузни духовка совимасидан олдин горизонтал юзалар (патнис, духовканинг остки қисмлари)га сепинг ва ярим соатга қолдиринг.
  • Агар шкаф совиб қолган бўлса, (≈100 °С) гача қизитинг. Туз тилларангга киргач, духовкани ўчиринг.
  • Ҳарорат тушгач, барча юзаларни илиқ кўпикли сув билан яхшилаб ювиб ташланг. Охирида ҳамма ерни қоғоз сочиқчалар билан артиб ташланг.

Духовкани нашатир спирти билан қандай тозалаш мумкин

Кўплаб уй бекалари бу усулни самарали деб ҳисоблайдилар. Аммиак вақт ўтиши билан духовка шкафида пайдо бўладиган ёғ ва куйиндиларни ҳақиқатан ҳам эритади.

Нашатир спирти ёрдамида духовкани икки усул билан тозалаш мумкин.

  • 1. Совуқ усул. Нашатирни духовка шкафи юзасига губка ёрдамида суриб, пульверизатор билан сув пурканг. Бир кечага қолдиринг, эрталаб духовкани тозалаш воситаси билан ювиб ташланг.
  • 2. Қайноқ усул. Духовка шкафини 60 °С гача қиздиринг. Уни ўчиринг. Юқори жавонга бир стакан нашатир спирти, пасткисига кичкик идишда сув қўйинг. Эшикни ёпинг ва духовкани саккиз соатга қолдиринг. Бу усулдан тунда ёки кундуз куни уйда оила аъзолари кам бўлган вақтда фойдаланган маъқул. Керакли вақт ўтгач, духовкадаги нашатир спиртига ювиш воситасини қўшинг ва барча юза қисмларни ушбу эритма билан ювинг.

Аммиакдан сўнг духовкани шамоллатиш керак.  

Духовкани бошқа усул билан тозалайсизми? Ўзингиз қўллайдиган усуллар ҳақида изоҳ қолдиринг.