• 1
  • 1
  •  
  •  
  •  
    2
    Shares

Кўпинча уйни йиғиштираётганда энг кўп вақт ўтказадиган жойимизни унутамиз. Зеро, энг кўп чанг ва ифлослар айнан матрасда тўпланади. Шунингдек, бу ўпкалар ва терига зарар етказадиган чанг каналари учун ажойиб бошпана. Бироқ, сизни қўрқитишдан йироқмиз.

Сизга атиги 10 дақиқа ва 5та оддий қадам ёрдамида матрасни чанг ва ифлосдан тозалаш йўлини кўрсатамиз.

1. Кўрпа, чойшаб ҳамда ёстиқларни четга қўйинг

2. Пульверизатор ёрдамида матрас устига оқ сирка сепиб, қуришини кутинг

3. Сўнгра матрас устига озуқа содасини сепинг ва 10-15 дақиқага қолдиринг

4. Сода, чанг зарралари ва ифлосларни кетказиш учун матрасни яхшилаб чангютгич билан тозаланг

5. Матрас мукаммал тоза ва янги. Энди ўрин солишингиз мумкин

Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!