•  
  •  
  •  
  •  
  •  

44та энг чиройли турк актёри

Актёрлик касбида истеъдод жуда муҳим бўлишига қарамай, ташқи гўзаллик ҳам катта аҳамият касб этади. Турли даврларда халқаро гўзаллик эталонлари ўзгарган, ҳар бир мамлакатда эса гўзаллик борасида аниқ тушунчалар мавжуд. Бугун сизга ҳам жаҳон, ҳам Туркиядаги турли рейтингларда етакчи бўлган энг мафтункор турк актрисалари ҳақида сўзлаб бермоқчимиз. Энг гўзал турк актрисалари аллақачон бутун дунёга ном таратган ва уларнинг чиройи эса миллионлаб одамларни ҳайратга солади!

1. Жансу Дере — “Туркия фахри”

Ажойиб рўйхатимизни турк кино драматругиясининг нозик ва жозибали хоними – Жансу Дередан бошлашга қарор қилдик. Бу гўзал турк актрисаси ва модели икки ишни бир вақтда олиб боришга ва иккаласида ютуққа эришишга улгуради. Унинг хоббиси – саёҳатлар ва суратга олиш. Айтиш керакки, у уста суратчи. Қобилиятли одам ҳамма нарсада қобилиятли, деб бекор айтишмаган.

Унинг дилбар юзи Avon косметик маркасининг безагига айланган, 2012 йилда эса у Loreal Paris халқаро маркасини тақдим этадиган биринчи турк гўзали бўлган.

2. Берен Саат — “Туркия олмоси”

Турк киносининг яна бир ҳайратга солувчи гўзали энг талабгор ва машҳур актриса – Берен Саатдир. Мухлислари уни “Туркия олмоси” деб чақирадилар. Унинг табассуми эркакларнинг ақлини шоширади, актёрлик маҳорати эса номдор турк режиссёрларини мамнун қилади.

Берен нафақат чиройли, балки аққли ҳамдир. У кўп ўқийди ва сиёсат, санъат, тарихга қизиқади. Шунингдек, актриса иккита хориж, яъни инглиз ва испан тилларини билади.

3. Нургул Ешилчай — “Шарқ Афродитаси”

 “Муҳташам юз йил” тарихий турк сериалида катта ёшдаги “Кўсем Султонни” ижро этган мафтункор турк актрисаси Нургул Ешилчай бир зумда ватанидан ташқарида машҳурликка эришиб, узоқ йиллар давомида шарқнинг энг гўзал аёллари рўйхатларида етакчилик қилиб келмоқда.

Бу шарқ Афродитаси дипломат бўлиш хоҳлаган ва ҳаттоки Эскишаҳар шаҳридаги Анатолия университетида дипломатиядан таълим ҳам олган. Бироқ бу иш натижа бермаган, уни кўпроқ кинода ишлаш мафтун қилган ва у рад эта олмаган. Ва тўғри қилган, зеро унинг чиройи, латофати, нозиклиги ва истеъдоди ҳамманинг муҳаббати, эътирофи ва эътиборига лойиқ.

4. Эзги Эюбўғли — “Латофан ва нозиклик хоними”

Бу актрисани ва моделни фариштанамо қиёфаси ва юмшоқ характери туфайли бемалол “латофат ва нозиклик хоними” деб аташ мумкин. Шунга қарамай, Эзги Эюбўғли ўзига жуда ишонган ва мақсад сари интилувчи қиз. Унинг “Мисс Туркия” танловида иккинчи ўринга эришгани бу ҳақиқатни тасдиқлайди.

У балерина бўлишни орзу қилган ва бунинг учун икки йил Истамбулдаги Мимар Синан санъат университетида балет соҳасида ўқиган. Натижада, унда драматургия ва кино саноатига қизиқиш уйғонган. Ва бу ажойиб, зеро у актриса бўлмаганида, дунё шу қадар табиий назокат ва гўзаллик соҳибасиини билмаган бўларди.

5. Сонгул Оден — “Туркия атиргули”

Унинг исми турк тилидан таржима қилганда “сўнгги атиргул” маъносини англатади. Шу боис, уни кўпинча ажойиб “Туркия атиргули” деб чақирадилар. Зеро, унинг чиройи, нозиклиги ва мафтункорлиги шундай номга лойиқ. Сонгул ёшлигиданоқ ким бўлишини билган, шунинг учун мактабдан кейин Туркия театр санъати академияси битирган ва турк сериаллари ва фильмларида суратга туша бошлаган.

Бу дилбар аёл бир неча марта энг яхши аёл образи учун мукофотланган. Энг асосий мукофот – томошабинлар муҳаббати, режиссёрлар эътирофи ва ҳамкасблар ҳурматига эса аллақачон сазовор бўлган.

6. Бергузар Корел — Султон Сулаймоннинг рафиқаси

Албатта, рўйхатимиз Туркия актрисалари орасидаги ҳаёлни забт этувчи гўзал – Бергузар Корелни ҳам киритидик. У актёрлар оиласида туғилгани учун тақдири дарҳол ҳал бўлган. Қизнинг ўзи бунга қаршилик қилмаган ва турк меъмори Синан номидани Университетда актёрлик маҳорати синфи бўйича театр бўлимини муваффақият билан тамомлаган.

У Султон Сулаймон ролини ижро этган машҳур турк актёри Халит Эргенчнинг рафиқаси сифатида танилган. Шу боис, халқ орасида унга Султоннинг гўзал рафиқаси номи берилган. Бироқ, унинг бахтли турмуши шахсий истеъдодига тўсқинлик қилмаган ва кўп сонли мукофотлар бунга яққол мисолдир.

7. Ханде Атаизи — энг жилвакор турк актрисаси

Малоҳатли турк кино ва театри актрисаси Ханде Атаизи янги образлари ва услублари билан мухлисларини ҳайрон қолдиришдан чарчамайди. Унинг гўзаллиги ҳақиқий мафтункорлик ва башанлик билан бойиган. Бу ҳолат танқидчиларнинг завқи ва ҳамкасбларининг рашкига сабаб бўлади.

Унинг карьераси эрта бошланган, у ёшлигидаёқ “Русхар” номли кинофилмида суратга тушган. Бироқ, ёш Ханде Атаизининг бор гўзаллиги кўрсатиб берилган “Фаришталар шаҳри” фильми унга ҳақиқий машҳурликни олиб келди.

8. Синем Кобал — ёқимтой актриса ва телебошловчи

Отаси “малика Синем” деб чақирган гўзал болалигидан мода ва услубга қизиққан, рақс ва балет мактабига қатнаган. Бироз каттароқ бўлгач у ўзини реклама бизнесида синаб кўришга қарор қилган ва жуда ажойиб тарзда реклама роликларида суратга туша бошлаган.

Шу тариқа, унинг телебошловчилик ва кейинчалик актриса сифатидаги фаолияти бошланган. Унинг нозиктаъблиги, латофати ва чиройи эса фақат қўл келган.

9. Фахрие Эвжен — Чолиқуши

Кўпчиликнинг меҳрини қозонган асарнинг айнан шу афсонавий образи гўзал Фахрие Эвженга халқаро машҳурлик ва томошабинлар муҳаббатини олиб келди. Бу қиз гуманитар фанларни яхши кўради ва уларнинг орасида кўпроқ тарихга эътибор қаратади. У 2014 йилда Босфор университетининг тарих факультетини ҳам тамомлаган. Фахрие гўзаллик ва ақл бир-бирига мутаносиб нарсалар эканлигини исботлайди.

10. Тугба Мелис — “Туркиянинг энг яхши модели – 2011”

Турк модели ва актрисаси Тугба Мелис 2011 йилда Туркиянинг энг яхши модели миллий танловида биринчи ўринни эгаллаганида ҳам, “Жаҳоннинг энг яхши модели” танловида кумушни қўлга киритганида ҳам бир неча марта Туркия фахрига айланган.

Унинг ташқи қиёфаси, малоҳати ва ўзини тутишига ҳатто қиролича ҳам ҳавас қилади, унинг гўзал қомати эса мамлакатдаги барча қизларнинг тинчини бузади.

11. Мерве Болуғур — қатъий нигоҳ ва куйдирувчи эҳтирос

Бу гўзал бир қараши билан эркакларнинг қалбини жунбушга келтиради. Унинг исми Мерве Болуғур, яъни куйдирувчи эҳтирос, дадиллик, ҳаяжон ва муҳаббат. Бу ҳалокатли гўзалнинг чиройи, истеъдоди ва ақли ҳамжиҳатликда ажойиб, ўзига ишонган, мақсадга интилувчан ва мустақил аёлни юзага келтирган. Актриса бўлиш шунчаки қарор эмас, унинг орзуси бўлган. Бунинг учун у Муждат Гезен санъатлар марказида актёрлик маҳоратидан таҳсил олган.

Актриса машҳур Maybelline косметика уйининг Туркиядаги юзи ҳисобланади ва кўпинча реклама роликларида суратга тушади.

12. Жейда Дувенжи — ҳаводек мусаффо. Капалакдек енгил

Шарқ гўзали Жейда Дувенжи актёрлик фаолиятига аста-секин кириб келган. Аввалига Жейда иқтисодчи бўлишга уринган ва Манмар университетида таҳсил олган. Сўнгра Бельгия университетидаги фильм ишлаб чиқариш факультетига ўқишга кирган. Бироқ, бу йўналиш ҳам тўғри келмаган.

Чамаси, тақдирнинг ўзи лобар Жейдани актёрлик карьераси томон етакларди. Ҳаммасига “Мисс Туркия – 1997” тасодифий танлови сабаб бўлган. Ўшанда жозибали Жейда учинчи ўринни эгаллаган ва унга барча, жумладан кино драматургияси эшиклари ҳам очилган.

13. Нур Айсан (Феттахўғли) — муҳташам актриса ва телебошловчи

Ушбу мустақил, ўзига ишонган ёш аёл, истеъдодли турк актрисаси ва телебошловчиси Нур Феттахўғли чинакамига эркакшода характери, қатъяти ва мақсадга интилувчанлигини ўзи туғилиб, болалиги ўтган узоқ Германияда орттирган.

Бироқ, бу ҳолат унинг жуда нозик ва ёқимтой бўлишига ҳалақит қилмайди. Энди актрисада ҳамма нарса бор: севимли иши, ажойиб оиласи ва албатта, томошабинлар муҳаббати. Айнан томошабинлар ёрдамида у Европа кўламидаги юлдузга айланган.

14. Хуля Авшар — тенги йўқ актриса ва хонанда

Мазкур барча жиҳатдан ажойиб турк актрисаси, хонандаси ва телебошловчиси томошабинларга “Муҳташам юз йил” тарихий сериалидаги шафқатсиз ва қўрқмас София Султон роли орқали танилган. Бироқ, Туркиянинг бу мафтункор аёли ва жуда қобилиятли актрисаси кинода қарийб 70та асосий ролларни ижро этгани камчиликка маълум.

Бундан ташқари, у Москва халқаро кинофестивалининг асосий совринига эга чиққан биринчи турк актрисасидир. Гўзаллик ва маҳорат – қудратли куч.

15. Марям Узерли — соҳибжамол ва хавфли Хуррам Султон

Ушбу гўзал, малласоч ҳурлиқони дунё Хуррам Султон исмли қаҳрамон орқали таниди. Хусусан, Марям Узерли бу ролни ижро эта бошлаганида ҳали оммага танилмаган турк-немис актрисаси ва модели эди. Унинг юз ифодаси такрорланмас, унинг чуқур мовий кўзлари тубсиз, сочлари ҳашаматли бўлиб, одамни ўзига жалб этади.

У украиналик Султонхоним образини ижро этиш учун Туркияга кўчиб келган ва кинода суратга тушишга, севиб қолишга, ҳомиладор бўлишга, севгилиси билан ажрашишга ва ажойиб қизалоқни дунёга келтиришга улгурди. “Муҳташам юз йил” сериалидан сўнг жиззаки ва эҳтиросли гўзал айнан турк фильмлари ва сериалларида суратга тушиш учун Истамбулга қайтди.

“Гўзаллик – бир лаҳзалик мангуликдир”, деган эди Альберт Камю.

Шундай экан, сайёрадаги барча аёллар гуллаб, кўз ўнгингизда ёшаришлари учун аёллар гўзаллигига эътиборли бўлишда, ундан завқ олишда, ҳайрат тўла нигоҳлар, табассумлар ва хушомадларни совға қилишда давом этайлик. Бугун эса сизга нафақат энг чиройли турк актрисалари, телебошловчилари ва моделлари, балки биринчи навбатда, аёллар ҳақида сўзлаб бердик.

Рўйхатимиздан яна қайси чиройли турк актрисалари ўрин олиши кераклиги борасида фикрларингизни кутиб қоламиз.

44та энг чиройли турк актёри