Фаолиятини энди бошлаётган сураткаш учун яхши фотоаппарат танлаш

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сиз фаолиятни эндигина бошлаётган сураткашсиз. Балки сизда чўнтак фотокамерасига суратга олиш тажрибаси ёки ҳатто смартфонга олинган суратларни жойлаштириб борадиган, юзлаб обуначиларга эга Instagram аккаунтига эгадирсиз. Бироқ муайян вақт келиб, кўпроқ нарсани истаб қоласиз: ижодий фотография билан шуғулланиш, тўй суратларини тасвирга олиш орқали пул ишлаб топиш ёки техникангиз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда юқори сифатли тасвирлар олиш. Нима бўлганида ҳам катта фотографияга йўл ҳақиқий, жиддий, профессионал фотоаппарат сотиб олинадиган дўкон орқали ўтади. Бу ерда эса…

Ҳар қалай, ҳодисларнинг ривожи турлича бўлиши мумкин: профессионаллар учун кўзгули фотоаппарат харид қилиш мумкин, сотувчи-маслаҳатчи томонидан таклиф этилган камерани олиш, якуний танловни бироз ортга суриш, камчиликлари бўлмаган янги мўъжизали фотоаппарат чиқишини кутиш. Бироқ биз соддароқ қарорни таклиф этамиз: кўплаб фотокамераларни синаб кўриб, юзлаб фотоишқибозлари билан мулоқот қилиб, бозордаги нархларни диққат билан ўрганиб, фаолиятини эндигина бошлаётган сураткаш учун идеал даражада мос келадиган уч моделни танлаб олдик. Нима учун айнан улар? Мақолада айнан шу ҳақида сўз юритамиз. Нима бўлганида ҳам мақолани охиригача варақлаб, ушбу фотоаппаратларни кўриш мумкин.

Дастлаб, келинг  қандай фотоаппарат танлашни аниқлаб олайлик. Фотография ва ижодий фото суратга олишни ўрганиш учун қандай функциялар кераклигини билиб оламиз. Биринчи –  қўлда амалга ошириладиган созламалар. Камерада улар бўлиши керак. Бундан ташқари, қўлда амалга ошириладиган барча созламалар қулай жойлашган бўлиши керак. Шунинг учун барча «совун қутилари»ни четга суриб қўямиз. Арзон кичик камералар кўпинча асосий созламаларни қўлда амалга ошириш имкониятига эга бўлмайди.

Кичик камералар фойдаланишда қулай ва содда, бироқ “кўзгу” камераларидаги ижодий салоҳиятни таъминламайди.

Иккинчи — хира фонда суратга олиш имконияти. Асосий объектни орқа ва олдинги пландан ажратиш – жула кенг тарқалган усул бўлиб, у ҳар қандай сураткашда бўлиши керак. Бироқ кадрда бундай хираликни ҳар қандай камера ҳам таъминлаб бера олмайди. Энг аввало тасвири сенсорининг ҳажми – матрица муҳим саналади. У қанчалик катта бўлса, шунча яхши. Кўзгули камераларда одатда катта матрицалар қўлланилади: 24х36 мм форматидаги ёки APS-C (деярли 23,5 х 15,6 мм). Кўзгули фотоаппаратларнинг сифатли тасвир олувчи сифатида машҳурлиги ҳам айнан шу ердан келиб чиққан. Бироқ бу ерда кўпчиликни адаштирадиган омил бор: кўзгули камералар тузилишида кўзгу тасвир сифатига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди, у оптик кўринишни қидирувчининг (viewfinder) иши учун зарур.

Кўзгули камера. Кесишмада кўзгу ортига яширинган катта матрица кўриниб турибди. Кўзгу у оптик кўринишни қидирувчининг иши учунгина зарур.

Шунинг учун фалиятини эндигина бошлаётган сураткашлар учун мўлжалланган рўйхатга классик кўзгули фотоаппаратлар билан бир қаторда фотоаппаратларнинг янги тури – оптикаси ўзгаритириладиган кичик тизимли камералар, ёки бошқача қилиб айтганда кўзгусиз фотоаппаратларни киритган бўлар эдим.

Кўзгуси бўлмаган камералар катта матрицага эга, ўзгартириладиган оптика билан ишлайди ва кўзгули фотоаппартлардан ҳажм жиҳатидан кичик.

Гап ўзгартириладиган оптика ҳақида гап борар экан, у ҳақида икки оғиз сўз юритамиз. Кўзгулида ҳам, кўзгусизда ҳам бўлажак тасвирнинг келажаги қўлланилаётган объективга 50 фоиз боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, айнан ўрнатилган объектив камера тасвирни қанчалик яқинлаштириши ва узоқлаштиришини аниқлайди.  (“Фотоаппарат учун объективни тўғри танлаймиз” мақоласини ўқинг). “Зум” (zoom) атамаси бундай камераларга нисбатан умуман қўлланилмайди. Сиз камерага деярли исталган объективни қўшимча равишда сотиб олишингиз ва ўрнатишингиз мумкин… Бу ерда келажакда ривожлантириш учун улкан имкониятлар бор. Бироқ биринчи объективни танлашга кейинги мақолаларда тўхталиб ўтамиз, унгача фотокамера моделини танлаш мавзусини кўриб чиқамиз.

Алмаштириладиган (ечиладиган) оптика исталган мураккабликдаги сюжетни тасвирга олиш имконини беради

Профессионал, ярим профессионал ва ишқибозлар моделлари

Барча кўзгули ва кўзгусиз фотоаппаратларни уч гуруҳга ажратиш мумкин: “профессионал”, ярим профессионал ва “ишқибозлар”. Харид учун катта бюджетга эга бўлиб, профессионал тоифадагисини сотиб олгингиз келади. Бироқ иштиёқингизни бироз “совутиш” учун автомобиль олами билан қиёслашни амалга оширмоқчиман. Профессионал фотоаппарат бу борада йўлтанламас ва спорткарларга эмас, оғир юк машиналари, экскаваторларга яқин туради. У ўзлаштиришда экскаватор каби мураккаб. Унинг асосий камчилиги – махсус кўникмаларсиз сифатли натижа ололмасликдир.

Canon EOS 1D X кўзгулипрофессионал фотоаппарати


Nikon D4S кўзгулипрофессионал фотоаппарати


Бу ерда гап махсус функцияларда ҳам эмас – барча фотоаппаратлар бир хил функциялардан фойдаланиб, бир хил тамойил асосида суратга олади. Профессионал ва ярим профессионал камералар бошқаруви малакали сураткашларга мўлжалланган. Ҳар бир муҳим функция учун ўз тугмаси ёки дастак бор, созламалар эса муайян тугмани босиш ва муайян селекторнинг айланиши билан ўзгаради. Яъни, сизга нафақат керакли функциядан фойдаланиш имконияти, балки у ёки бу созламадан қандай фойдаланишни билишингиз ҳам шарт эмас. Бир марта замонавий қурилиш бўлмасида ана шундай ҳис билан ўтирганман: юзлаб тугма ва дастаклар бор, улар нима учун кераклиги умуман тушунарсиз.

Профессионал ва ярим профессионал камералар кўплаб тугма ва селекторлар ёрдамида бошқарилади

“Ҳаваскорлар учун кўзгули фотоаппаратлар” — бу одатий енгил машиналарнинг ўхшаши. Улар бошқарувда содда, тасвирлар сифати бўйича ёмон эмас. Бундан ташқари, суратлар сифати учун жавоб берадиган матрица ҳаваскорлар ва ярим профессионал фотоаппаратларда ҳам бир хил бўлиши мумкин. Бундай техниканинг ҳам премиум-класси ҳам бор. Бу қимматбаҳо машиналар аналогидир. Бироқ бундай фотоаппаратлар тўғрисида бошқа мақолада сўз юритамиз. Бугун эса ҳақиқатан ҳам сифатли камерани арзон нарҳга олишни танлаяпмиз.

Ҳаваскорлар кўзгули фотоаппарати интерфейси

Фотоаппаратни харид қилишда пулни қандай тежаш мумкин?

Кўпроғини олиб, камроқ тўлаш – бу қандай ёқимли! Камера харид қилишда нархнинг ўндан элликкача бўлган фоизини тежаб қолишнинг бир неча йўллари мавжуд. Қандай қилиб? Жуда осон! Биринчи усул – камерани янги бўлмаса ҳам “қўлдан” сотиб олиш. Мен бу усулни маслаҳат бермайман. Гап шундаки, ҳатто тажрибали мутахассис ҳам чекланган вақт мобайнида фотоаппаратда мавжуд бўлиши мумкин бўлган муаммоларни аниқлай олмайди. Чунки у мураккаб техника. Энг кичик носозликни таъмирлаш ҳам қатъий усул билан амалга оширилади – камеранинг “ярми”ни алмаштириш, бу эса хизмат ҳақи билан жуда қимматга тушади.

Шунинг учун қўшимча муаммолар “сотиб олмаслик” учун фотоаппартани янги ҳолатда, дўкондан, оригинал кафолат талони билан харид қилган маъқул. Тежашнинг энг хавфсиз усули – энг сўнгги модель қаторидаги моделни эмас, битта олдингисини сотиб олиш керак. Кўпинча бундай камералар қандайдир қўшимча функцияси билан фарқ қилади ва асосий функциялар тўплами ва тасвир сифати бўйича бир-бирига яқин бўлади. Нархдаги тафовут эса сезиларли бўлиши мумкин.

Тавсия этилади

Юқорида тасвирланган омилларни ҳисобга олиб, “фаолиятини эндигина бошлаётган фотографлар учун” бугунги кунда энг сифати суратлар оладиган, қиммат нархга эга бўлмаган ва бошқарувда тушунарли бўлган фотоаппаратларнинг уч моделини танладик. Сизга кўпроқ маъқул бўлганини танланг!


CANON EOS 650D


  • 3 x 14.9
  • 18 Мп, КМОП
  • Чиқарилиш санаси: 2012 йилнинг 8 июни

Canon EOS 650D – 18-мегапикселли, КМОП-сенсорли камера бўлиб, кўзгули фотографияни ўзлаштиришни бошлаётганлар учун мос келади. ЕOS 650D 3,0” сенсорли ЖК-экран ўзгурувчан бурчакка эга.

NIKON D5200

  • 1 Мп, КМОП
  • 505 г.
  • Чиқарилиш санаси:  2012 йил 6 ноябрь

Nikon D5200 КМОП технологияси асосида ишланган 24 мегапикселли APS-C матрица билан жиҳозланган. Автофокус тизимида Multi-Cam 4800DX AF датчигидан фойдаланилади.  Датчик автофокуснинг 39 нуқтасини бирлаштиради, улардан 9 таси —…

SONY A5000

  • 4 x 15.6
  • 1 Мп, КМОП
  • 210г.
  • Чиқарилиш муддати: 2014 йил 7 январи

Кўзгусиз Alpha A5000 NEX камераларининг барча афзалликларини ўзида жамлаб, ташқи жиҳатдан ҳаваскорларнинг кўзгули камерасини ёдга солади.A500020,1 мегапиксель кенгайтмали APS-C матрица, қайриладиган 3-дюймли дисплейга эга…

Георгий Полицарнов

Prophotos.ru. бош муҳаррири. Фототехника ва фотография соҳаси эксперти, 2007 йилдан бери фото қурилмалар синови билан шуғулланади.

Fotoshkola.net.даги қатор ўқув курслари муаллифи саналади.