Бугун камераларнинг модел қаторлари билан танишув ўтказамиз ва фаолиятини энди бошлаётган сураткаш учун қайси фотоаппаратни сотиб олиш маъқуллиги ҳақида ҳикоя қиламан! Демак, бошлаймиз!

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Бугун камераларнинг модел қаторлари билан танишув ўтказамиз ва фаолиятини энди бошлаётган сураткаш учун қайси фотоаппаратни сотиб олиш маъқуллиги ҳақида ҳикоя қиламиз! Демак, бошлаймиз!

Дастлаб сураткашлик борасида қайси даражага эришишни исташингизни аниқланг. Ҳаваскорона суратга олишни истайсизми ёки фотосессиялар ва тадбирларни суратга олмоқчимисиз? Якуний қарорга келишингиз биланоқ фотоаппаратни танлашга киришиш мумкин.

Фотоаппаратларнинг уч тури, уларнинг афзаллиги ва камчилиги

Камераларнинг уч тури мавжуд:

  • Совундонлар;
  • Оптикаси алмаштириладиган кўзгусиз фотоаппаратлар;
  • Кўзгули фотоаппаратлар.

Совундонлар афзаллиги:

  • Ҳажм ва оғирликнинг камлиги;
  • Фақат автоматик суратга олиш. Суратга олиш кўникмаларига эга бўлиш шарт эмас;
  • Нархнинг арзонлиги.

Совундонлар камчилиги:

  • Кадр тузилишини бошқариш имкониятининг мавжуд эмаслиги;
  • Алмаштириладиган объективнинг мавжуд эмаслиги;
  • Қўл режимининг мавжуд эмаслиги.

Кўзгули камераларнинг афзаллиги:

  • Ҳар қандай шароитда ҳам сифатли сурат олиш имконияти;
  • Сифатли матрицанинг мавжудлиги;
  • Қўл созламаларининг мавжудлиги;
  • Алмаштириладиган оптика.

Камчиликлар:

  • Оғирлик ва катта ҳажм – баъзида 1 кг дан кўпроқ;
  • Қиммат. Нархи 500 АҚШ долларидан бошланади.

Кўзгусиз камеранинг кўзгулисидан асосий фарқи

Кўзгусиз камераларнинг кўзгулиларидан асосий фарқи борасида шарҳ ўтказмоқчиман. Бу кўринишни излаш туридир. Кўзгули фотокамераларда у оптик, гибридларда эса дисплейли (электрон)дир.

Тасвир ҳолатини кузатувчинингафзаллигини кўриб чиқамиз. Қайд этиш жоизки, ушбу икки турдаги фотокамераларнинг камчилиги ўзаро қарама-қарши бўлади.

Тасвир ҳолатини кузатиш электрон мосламасининг афзалликлари:

  1. Яхши техник жиҳатлар ва нархнинг арзонлиги;
  2. Тасвирнинг йириклиги;
  3. Бундай фотоаппаратнинг ҳажми кичикроқ;
  4. Камеранинг исталган ҳолатида суратга олиш имконияти: олдинга қараб, пастроқ тушириб ёки бош устида кўтарган ҳолда;
  5. Лўкидоннинг ишга тушиши у қадар эшитилмайди, чунки ишлайдиган кўзгу мавжуд эмас.

Оптик тасвир ҳолатини кузатиш мосламасининг афзаллиги:

  1. Тасвир қидирувининг табиий ранглари;
  2. Автофокус янада тўғри ва тезкор;
  3. Мураккаб шароитларда, масалан қуёш нури ёрқин бўлганида тасвир яхши кўринади ва аниқлигича қолади;
  4. Матрицанинг кам қизиши, кичик шовқинларнигина эътиборга олиб, тасвирни деталлаштириш имконини беради;
  5. Дисплейнинг ўчирилиши аккумулятор иш қобилиятини узайтиришга ёрдам беради.

Қайд этиш жоизки, баъзи фотоаппаратларда иккита суратга олинадиган обьект ҳолатини кузатиш учун хизмат қиладиган мосламаси бўлади. Барча камералар обьект ҳолатини кузатиш учун хизмат қиладиган оптик мосламага эга бўлади, фақат баъзи моделларгина дисплейли мослама билан жиҳозланган бўлиб, бу ҳар қандай ҳолатда ҳам суратга олишда ёрдам беради.

Агар фотографияда қадам-бақадам ривожланиш ҳамда ақлбовар қилмас суратларни олиш истагида бўлсангиз, кўзгули фотоаппарат хариди айнан сизбоп бўлади.

Кўзгули фототехникалар турлари

Кўзгули фотокамераларнинг уч тури ва юқори поғонадаги асосий модел қаторлари билан танишамиз. Юқоридан пастга кичикроқ моделларга қараб, Nikon ва Canon модель қаторларидаги энг янгиларини ўрганамиз.

Ҳаваскорлар учун арзон фотокамера

  • Nikon D3100 – оилани суратга олиш учунҳаваскорларнинг одатий кўзгули фотоаппарати. Асосий камчилиги – кўп функциялар экран менюсига ўтказилган, бу эса ишни мураккаблаштиради.
  • Nikon D5100 – вазифаси кенгайтирилган кўзгули фотоаппарат. У фотографияда тажрибава фототехниканинг вазифаси борасида ўз талабларига эга бўлганлар учун мос келади.
  • Nikon D7100 – анча ривожланган техника. Айнан ҳимояланган корпус, хотира картаси учун 2 та слот ва сониясига 6 кадрли тезкор суратга олиш имконияти бу модель ва шунга ўхшаган бошқа фотоаппаратларни анча ривожланган техникага айлантиради.
  • Canon EOS 1000D – кичик экран ва 12 МП кенгайтма матрицали оддий фотокамера.
  • Canon EOS 600D. Айланадиган экран ва Full HDформатида видео тасвирга олиши билан ажралиб туради.
  • Canon EOS 650D. Автофокуснинг 9 нуқтаси ва сониясига 5 кадрга эга.

 

Ҳаваскорларнинг илғор фотокамераси

  • Nikon D610 – ISOда суратни 3200 бирликкача деталлаштириш, қулай корпус ва тинч суратга олиш режими.
  • Canon EOS 6D  Wi-Fi модуль билан жиҳозланган ва кенгайтирилган ижодий салоҳиятга эга.
  • Canon EOS 7D – суратга олинадиган обьект ҳолатини кузатиш учун хизмат қиладиган мослама 100 фоизлик қамрови, фокус олишнинг 19 нуқтаси, лўкидоннинг максимал тезлиги 1/8000с.

Профессионал фотоаппарат

  • Nikon D810 –фото суратга олиш учун, автофокуснинг 39 нуқтали тизими, янада аниқроқ тасвирга олиш ва суратлар сифатни йўқотмай туриб таҳрирланиши мумкин.
  • Canon EOS 5D mark III – асосан видеооператорларучун мўлжалланган, автофокуснинг 61 нуқтали тизими, рангни яхши бериш.

Албатта, танловингиз бюджетингизга боғлиқ бўлишини унутмаслик лозим. Қайд этиш керакки, агар Canon совундонига суратга олган бўлсангиз, кўзгули фотокамера сотиб олишда ҳам айнан шу брендни танлаган маъқул.

Танловда объектив муҳим ўрин эгаллайди!

Асосий ўзига хосликни қайд этиш лозим. Агар танловингиз объективи ўзи билан бирга бўлган қимматбаҳо китли Nikon D810 бўлса, суратлар сифати исталганидек бўлмайди. Nikon учун қандай объективлар зарурлиги ҳақида бошқа мақолада танишишингиз мумкин.

Нима учун соҳага янги кириб келаётганлар учун қиммат фототехника сотиб олиш ярамайди?

  1. Кундалик суратга олишда қўлланиладиган фотокамеранинг афзалликлари 1 фоизга тенг, фотоаппарат нархини 50 фоиздан юқорига кўтариб юборади;
  2. Агар фото санъатда оддий кўникма ва атамаларни ўзлаштирмаган бўлсангиз, қиммат техникани сотиб олиш ҳеч қандай маънога эга бўлмайди;
  3. Фаолиятини энди бошлаётган сураткаш бир хил моделдаги объективларида олинган тасвирлардаги фарқни ажрата олмайди;
  4. Суратга олиш талабларига эга бўлмасангиз, нима учун кўпроқ тўлаш керак?
  5. Қиммат фототехникани сотиб олганда қўшимча аксессуарлар арзон бўлмаслигини унутмаслик лозим;
  6. Ёдда тутинг!Муҳими – фототехника эмас, сураткаш ва унинг ғояларидар!

Нима яхши: Canon ёки Nikon?

Canon ва Nikon фототехниканинг етук ишлаб чиқарувчилари саналади ва энг яхши бренд номи учун мана бир неча йилдирки мусобақалашишмоқда. Ҳар бир компаниянинг афзаллик ва камчиликларини холис таққослаш мумкин эмас, чунки ҳар иккала ишлаб чиқарувчи у ёки бу йўналишда ютуқ ва камчиликларга эга. Шарҳ ўтказиш ва ҳар иккала фотокамеранинг камчилик ва ютуқларини аниқлаш лозим. Демак, Nikon ёки Canon?

Canon нинг ўзига хос хусусиятлари:

  • Canonфототехникаси аксессуарларнинг бир хил сифатда бўлишиги қарамай, Canon рақибига қараганда 10 фоизга арзон;
  • Видео тасвирга олиш борасидаги афзаллик Canon да қолмоқда;

Nikonнинг ўзига хос хусусиятлари:

  • Ёруғлик етарли бўлмаганида ҳам суратга олиш ва сифатнинг бироз йўқолиши билан аъло даражадаги суратларга эга бўлиш имконияти; 
  • Автофокус! Nikon тезроқ ва яхши фокус олади ҳамда рақобатчисига қараганда фокус олишнинг кўп миқдорда нуқтага эгалиги. Canon учун бу банд қўлда суратга олишга мажбуран ўтишда ҳам ҳақиқий муаммога айланиши мумкин.

Муаллиф фикри

Амалиётда Nikonда ҳам Canonда ҳам суратга олганман. Бир нарсани айтиш жоизки, у ёки бу бренддаги ҳар қандай кўзгули фотоаппарат моҳир қўлларда ўзини муносиб равишда тутади, бу факт!

Маслаҳат. Ҳаваскорларнинг арзон фотокамерасидан бошланг, бу масалан NikonD3100 ёки анча илғорNikonD7100 бўлиши мумкин, бироқ бюджетингиз кўтармаса, ундан нарига ўтманг. Тўпламда китли объектив билан бирга олинг, бу ҳар доим фойдали харид бўлади!

Мазкур шарҳни ижтимоий тармоқларда танишларингиз билан бўлишишни унутманг. Фото санъатининг асосий тилсимларини маълум қиламиз!

fotorika.ru материаллари асосида

Тимур Мустаев.