• 10
  • 1
  •  
  •  
  •  
    11
    Shares

Бола тарбияси – ҳамма вақт долзарб бўлиб қолаверадиган энг мураккаб ва зиддиятли мавжу. Кўпинча турли мутахассислар бир масала бўйича шу қадар қарама-қарши фикрларни билдирадиларки, ота-оналар таажжубда ва саросимада қоладилар. Бироқ болалар психологларининг барчаси бир хил муносабат билдирадиган қатор одатий хатолар мавжуд.

Лойиҳамиз ота-оналарнинг кенг тарқалган хатоларини таҳлил қилиб, уларни зарарли маслаҳатлар шаклида таърифлади: шу маслаҳатларга риоя қилсангиз, ворисингиз биринчи қулай фурсатдаёқ ҳаётингиздан йўқолишга уринади.

1. Бола билан уришиб қолдингизми – эътибор берманг!

Эътиборсизликни узоқ, иложи бўлса бир неча кун давом эттиринг. Унинг ярашишга бўлган уринишларига қараманг ва жим туринг. Болангиз унинг асосий катта одами, энг яқин инсони ундан воз кечганини яхшилаб ҳис қилсин. Ҳаётинг хавф остида қолганини ҳис қилиш тетиклаштиради ва олға интилтиради.

2. “Наргиза холангни ўғли яхши бола, сенга ўхшамайди!”

Фарзандингизни имкон қадар ҳамма, қўшнининг боласидан тортиб то Моцартгача – барча билан таққосланг. Ўзини аҳамиятсиз ҳис қилсин. Доим.

3. Кайфиятингиз ёруғлик тезлигида ўзгарсин

Порох солинган бочкадек кутилмаган одамга айланинг: бола кейинги сонияда сиздан нима кутиш мумкинлигини билмаслиги керак. Зеро, сизга нисбатан ишончнинг кераги йўқ, тўғрими?

4. Назорат қилинг!

Бола туғилганидан бошлаб вафот этгунингизгача ота-она муҳаббатининг пўлат қалпоғи остида қолсин. Бошқа болалар билан бемалол ўйнашига рухсат берманг, бир сонияга ҳам тинч қўйманг, зериктирманг, гап қайтариши ва баҳслашишига йўл берманг. Айниқса ўсмирлик ёшида назоратни кучайтиринг, чунки ёмон болаларга аралашиб қолиши, чекиши ёки – ўзи асрасин! – ўзига жуфт топиб олиши мумкин. Унинг иродасиз ва аморф бўлиб ўсишидан қўрқманг, шунчаки унутманг: яхши бола – қулоқли бола.

5. Хато кечирилмайди

Фарзандингизнинг ҳар бир кичик айбига ҳам жуда кескин муносабат билдиринг. Бунда турли ибораларни ишлатишдан уялманг, уринг, бақиринг ва кийимларингизни йиртинг. Натижада бола хато қилиш – ўзига эътибор қаратишнинг энг яхши усули эканлигини билиб олади. Буларнинг бари муносабатларингизга фойда беради.

6. “Энди у ҳаракат қилсин”

Болани ўзингиз амалга ошира олмаган орзуларингизга эришишга мажбурланг. Унинг истаклари ва қизиишлари муҳим эмас. Сиз балерина бўлишни хоҳлагансизу, аксига олиб қизингиз расм чизишни ёқтирадими? Бундай вазиятда нима қилиш кераклигини тушунтириш шартмасдир. Айтганча, нафақат орзулар, балки комплексларни ҳам болага ўтказишм мумкин. Бир умр бурнингиз шаклидан уялганмисиз? Ҳар куни ўғлингизнинг бурнини камситинг.

7. Камситинг

Мактабдаги дўстларининг ёнида бақиринг ёки уринг, боланинг яқинда қилган хатосини меҳмонларга сўзлаб беринг ва унга айблаш нигоҳи билан қаранг.

8. Тушкунликда овқат ейишга ўргатинг

Севимли ўйинчоғини синдирганида конфет беринг. Дўсти билан уришиб қолса, шоколад беринг. Ҳар сафар бола ҳафа бўлганидава йиғлаганида, ширинроқ нарса билан тўйдиринг. Ҳеч қачон ўз ҳисларини бошқаришни ўргатманг. Шуниси етмай турганди ўзи.

9. Ҳеч қачон ҳеч нарсани тушунтирманг

Унутманг, “нимага” деб бошланадиган ҳар қандай саволга ажойиб универсал жавоб бор: “Шунга”. Шунчаки тушунтиришлар билан ўзингизни қийнаманг. Айтганча, бу жинсий алоқага доир саволларга ҳам тааллуқли: қизариб, жавобдан қочинг. Фақат кейин 16 ёшли қизингиз ҳомиладор бўлганида ҳайрон қолманг, аммо бу мутлақо бошқа воқеа.

10. “Бу ерда сени ҳеч нарсанг йўқ!”

Уйингизда бола иккинчи даражали мавжудот эканлигини ва бу ерда уннга тегишли нарса йўқлигини доим эслатиб туринг. Бола ўсмирга айланганида хонасига тақиллатмасдан киринг, яъшиси умуман хонасидаги эшикни ёпишни тақиқланг. Аслида, хона ҳам уники эмас. Бу ерда унга тегишли нарса йўқ.

Шарҳларда “зарарли маслаҳатлар”имизга қўшимча қилишдан тортинманг!

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!