Хавф-ҳатар (фавқулодда) чамадони – ҳар қандай кутилмаган вазиятда керак бўладиган бирламчи буюмлар тўпламидир.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Биз истиқомат қилаётган дунё ҳақида аслида ҳеч нарса билмаймиз. Банкомат нақд пул бермаса нима қилишни, дўконлар бир ҳафтага ёпилса, нима билан овқатланишни, крандан сув келмаса, нимани ичишни, шаҳар душманлар билан ўраб олинса, қаерга қочишни билмаймиз.Ҳарбийлар ўзлари ҳақида қайғура оладилар, уларни бунга ўргатишган. Бироқ фуқаролар бу вазиятда нима қилишлари, қаерга   қочишлари керак? Энг асосийси, ўзлари билан нима олишлари керак? Бу мақола сўнгги саволга бағишланган.

Фуқаролар чамадони одатда ҳажми 30 литр бўлган рюкзак бўлиб, у кийимлар, гигиена предметлари, дори-дармон, асбоб, кундалик ҳаётда ўзини ҳимоя қилиш предметлари ва озиқ-овқатларнинг минимал миқдорини ўз ичига олади.

Фавқулодда рюкзакдаги барча буюмлар янги (ёки вақти-вақти билан янгиланадиган) бўлиши ва кундалик ҳаётда ишлатилмаслиги керак.

Фуқаронинг фавқулодда рюкзаги бир нарса – хатарли зонадан максимал даражада тез эвакуация қилиниш учун мўлжалланган. Зилзила, тошқин, ёнғин, хавфли жиноят ҳолати, ҳарбий ҳаракатлар маркази ва бошқалар хатарли зона деб аталади. Фавқулодда рюкзак ҳар бир оилада бўлиши керак. Агар бу фикрга қўшилмасангиз, давомини ўқимасангиз ҳам бўлади.

Чамадон

Биринчи навбатда чамадоннинг ўзини аниқлаб олиш керак. Рюкзак бу мақсадда фойдаланиш учун энг мос келадиган буюм саналади. Автомобилда эмас, пиёда юриш керак бўладиган вазиятни кўз олдингизга келтиринг. Мисол учун, йўлларда тирбандлик бўлиши ва эвакуацияни пиёда босиб ўтиш керак бўлиши мумкин. Рюкзакни осиб олиб, йўлимизда давом этамиз.

Рюкзакни жойлаштириш ҳақида ҳам гапириш жоиз. У қадар катта бўлмаган, экпедиция учун мўлжалланган рюкзакларни “оғир буюм пастда” тамойили асосида эмас, барча буюмларни бир хилда жойлаштириш асосида йиғиш керак бўлади. Рюкзагингизда пастки бўлма – “ертўла” ёки қопқоқ бўгани маъқул.

Буюмларни шундай жойлаштирингки, уларни топиш осон бўлсин. Агар рюкзакни ёмғирдан ҳимоя қилиш ёпинчиғи бўлса, бу янада яхши. Агар у мавжуд бўлмаса, уни алоҳида сотиб олиш мумкин. Ва албатта, рюкзак оғир шароитларда 30 дақиқа осиб юрилганидан кейин 30 дақиқада йиртилиб кетмаслиги учун сифатли бўлиши лозим.

Буюмлар рўйхати

Энди эса рюкзакда бўлиши керак бўлган буюм ва маҳсулотларнинг батафсил рўйхатини кўриб чиқамиз. Рўйхат қисман Нью-Йорк фавқулодда вазиятлар хизматининг тавсияларига асосланган. Балки сизнинг мамлакатингизда ёки сизнинг оила учун рўйхатни қисқартириш ёки кенгайтиришга тўғри келиши мумкин. Масалан, ёши катта ва болалар учун.

Демак, юқорида тасвирланган фавқулодда вазиятлар учун ичида мана бундай маҳсулотлар солинган ишончли рюкзак тайёр туриши керак.


1.Сув ўтмайдиган ўрамда муҳим ҳужжатлар нусхаси. Паспорт, автомобилни бошқариш ҳуқуқини берадиган ҳужжат, кўчмас мулк, автомобилга эгалик ҳуқуқини берадиган ҳужжатларнинг нусхасини аввалдан тайёрлаб қўйинг. Ҳужжатларни шундай жойлаштириш керакки, уларни олиш осон бўлсин. Ҳужжатлар орасида яқинлар ва қариндошларнинг сурати бўлгани маъқул.

2.Кредит карта ва нақд пуллар. Сизда ҳар доим (исталган вақтда) пул захираси бўлиши керак.

3. Уй ва автомобиль калитларининг нусхалари

4. Жой харитаси ва барча оила аъзоларига маълум қилинган фавқулодда вазиятда алоқада бўлиш усули ва учрашув жойи.

5. Маълумот олиш учун мўлжалланган алоқа қурилмаси. У қадар катта бўлмаган FM-диапазонини ва УКВ ни қабул қиладиган радиоприёмник. Сотувда у қадар қиммат бўлмаган қувватлантириш учун динамо-машинали радиоприёмниклар бор. Радио эшитиш мосламаси содир бўлаётган воқеалар тўғрисида маълумот олиш имконини беради. Радио учун қўшимча батарея. Қиммат бўлмаган телефон ва унинг қувват олиш қурилмаси.

6. Бир неча фонарча,батарея ва лампочка.

7. Мультитул— кўп функционалли асбоб. Одатда йиғма қисқич шаклида бўлади, унинг ушлагичида қўшимча асбоблар (пичоқ, аррача, очқич, қайчи ва б.) яширинган бўлади.  

8. Пичоқ ва болтача.

9. Сигнал берувчи воситалар (хуштак, фальшфейер).

10. Ахлат учун 120 литр ҳажмдаги бешта қоғозхалта. Агар бўлакларга бўлинса, чодир ҳам унинг ўрнини босиши мумкин.

11. Қалин скотч ўрами.

12. Презерватив ўрами (12 та қутисиз, мойсиз ва ҳид берувчиларсиз).Кўплаб вазиятларда асқотиши мумкин.

13 .Синтетик арқон, диаметри — 4–5 мм, узунлиги — 20 м.

14. Блокнот ва қалам.

15. Игна ва ип.

16. Зарурият бўлганида фойдаланиш учун дорилар қутиси. Дорилар миқдори нафақат ўзингиз, балки атрофдагиларга ёрдам бериш учун ҳам мўлжалланган.

  • бинт, лейкопластирь, йод, пахта;
  • активлаштирилган кўмир (сувсизланиш);
  • «Парацетамол» (иситма туширувчи);
  • «Супрастин» (аллергия);
  • «Иммодиум» (ич кетиш);
  • «Фталазол» (ичаклар инфекцияси);
  • «Альбуцид» (кўз учун томчилар);
  • Кукунли антибиотиклар.

17. Сиз доимий равишда қабул қиладиган дориларнинг бир ҳафталик миқдори, дозалаш ва қўллаш усуллари кўрсатилган бўлиши керак. Шифокорларингизнинг исми ва телефони. Дориларнинг яроқлилик муддатини кузатинг (жойлаштираётганингизда тақвимга дорилар ишлаб чиқарилган муддатни ёзиб қўйинг).

18. Кийимлар. Ички кийим икки бош. Пахталик дастрўмол. Қўшимча шалвор, кўйлак ёки кофта, ёмғирда кийиладиган уски кийим, тўқилган шарф, қўлқоп ва қалпоқ. Ишончли ва қулай оёқ кийим..

19. Кичик-чодир, гиламча, ётиш махсус буюм.

20. Гигиена воситалари: тиш чўткаси, совун, сочиқ (супермаркетларда прессланганлари сотилади), туалет қоғози, бир неча қуруқ салфетка ўрами, бир неча дастрўмол, нам салфеткалар. Аёллар – шахсий гигиена воситалари. Устара ва маникюр учун тўпламни олиш мумкин.

21. Болалар учун зарур буюмлар

22. Идиш-товоқ: қозон, фляга, қошиқ, кружка (яхшиси металдан ясалгани 0,5 л), йиғма стакан.

23. Гугурт (туристлар учун мўлжаллангани бўгани маъқул). Ёндиргич.

24. Бир неча кунлик овқат захираси. Тайёрламасадан истеъмол қилиш мумкин бўлган, кам жой эгаллайдиган, узоқ вақт сақланадиган маҳсулотлар. 1-2 кунга етадиган, вақти-вақти билан янгилаб туриш мумкин бўлган ичимлик суви . Юқори қувватли ширинликлар(бунинг учун ҳарбий гуруҳлар томонидан шу кунга қадар фойдаланиладиган Сникерс жуда мос келади). Бир ховуч сўриладиган ширинлик.

25. Маҳсулотлар:

  • 2 банка яхши тушёнка;
  • печенье;
  • шўрва тайёрлаш учун қоғоз қутидаги кукун;
  • гўшт ва балиқли консервалар;
  • агар рюкзакда жой бўлса, исталган ёрма —макарон, қуруқ сабзавотли ярим тайёр маҳсулотлар.

26. Ароқ ёки тиббиёт спирти

27. Энг зарур маҳсулотлар ўраб бўлингач, оилага тегишли қимматли буюмлар. Чодир, каремат ва ётиш учун жой шарт эмас, бироқ олганингиз маъқул. Уларсиз рюкзак ҳажми 30 литрдан кўп бўлмайди.