Виждонсиз ишлаб чиқарувчилар қалбаки асални ҳақиқий асалга ўхшатишга ҳаракат қиладилар. Сифатли асални ҳақиқий бўлмаганидан ажратиб олишнинг бир неча осон усуллари бор.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Суюқлигига эътибор қаратинг

Асал йиғилганидан кейин бир неча ой давомидагина суюқ бўлади. Асал йиғиб олиш июль ойининг охиридан сентябрь охиригача давом этади. Агар қиш фаслида сизга суюқ асал таклиф қилишса, у табиий эмас. Сифатли, ҳақиқий асал бу пайтга келиб қуюқлашиши ва кристалга айланишни бошлаши керак.

2. Асал кўпирмаяптими, текшириб кўринг

Асалнинг юзаси кўпирса, унда ачиш жараёнлари содир бўляпти. Бундай ҳолат асалдаги сув ҳажми 20 фоизга ошганида бошланади. Бу асал табиий эмаслиги аниқ.

3. Асални ҳидлаб кўринг

Табиий асал ўзига ҳос ҳидга эга бўлади. Агар асалдан ҳид келмаса, у сунъий йўл билан тайёрланган.

4. Қатламларга ажралмаётганлигини текширинг

Асал идишига яхшилаб қаранг ва массанинг таркибига эътибор беринг. Агар асал пастда қуюқроқ, тепада суюқроқ бўлса, олдингиздаги асал қалбаки. Ишлаб чиқарувчи аралашма қўшган бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда виждонсиз ишлаб чиқарувчилар манка ёрмаси ва қиём аралаштирадилар.

5. Рангга аҳамият берманг

Ранг асал сифатининг кўрсаткичи саналмайди, у нав ҳақида маълумот бериши мумкин. Масалан, гречка ва олчали асал одатда тўқ жигарранг тусда бўлади, акасники эса  – оч рангда. Асалнинг бошқа навлари тўқ қаҳрабо, қаҳрабо, оч сариқ ва деярли оқ рангда бўлиши ҳам мумкин.