Катталар баъзи ишларни бажариш мураккаб бўлса ҳам ҳар куни сўзсиз амалга ошириш кераклигини жуда яхши тушунадилар. Уни сизлар билан бўлишамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Умумий ресурс муштарийлари ана шундай ҳар куни бажарилиши керак бўлган ишлар рўйхатини тузишган, биз уни сизлар билан бўлишамиз.

Болалигимизда ҳар бир кун ота-оналаримизнинг бир овозда айтган “Тишларингни тозала!”, “Бўтқангни еб ол!”, “Ўйинчоқларингни йиғиштир!” каби қоидалар билан бошланади. Бироз улғайгаямиз, бироқ ғамхўр ота-оналаримиз чайналган пластинка репертуарини ўзгартириб, яна қуйидаги йўналишда давом этадилар: “Уйғон, дарсингга кеч қоласан!”, “Кулдондаги кулни тўкиб қўй!”, “Қалпоғингни кийиб ол!”. Кейин эса ҳаётимизни ўз қўлимизга оламиз ва эндиликда ким нимани қай кўринишда бажаришимизни айтмаслигидан “эсанкираб қоламиз”. Қуйидаги ҳар куни бажарилиши керак бўлган ишлар рўйхати бизга ёрдамга келади:


1. Сиз учун қадрли бўлган одамларга мухаббат ва меҳрингизни изҳор этиш. Ҳаёт вақтни ғазаб ва хафагарчиликка сарфлаш учун жуда қисқалик қилади. Биргина табассум, эзгу сўз ёки эрталабки бўса кунни нафақат сиз, балки яқинларингиз учун ажойиб қилишга қодир. Бу имкониятни бой берманг.

2. 10–15 дақиқани тозалик учун ажратиш. Бутун бир уйни тозалашга ҳаракат қилиш, ҳар бир чангни артиш учун қўлингизга латта олиб югуриш керак эмас. Бироқ кунлик кичик тозалов ишлари уйни тоза, бошингизни тартибда сақлашга ёрдам беради.

3. Бир стакан сув ичиш. Ичиб бўлдингизми? Такрорланг!

4. Ҳар куни мақсадингиз сари бир қадам ташлаш. Тўғри йўналишдаги доимий ҳаракат ҳар куни жуда кичик интилишларда ҳам етарли даражада узоққа етиб олиш имконини беради.

5. Бирон янги нарса ўрганиш.Миянинг емирилиши ўша куни ҳеч қандай янги билимга эга бўлмаганингизда бошланади. Бу кунни иложи борича ортга суришга ҳаракат қилинг.

6. Отжимание қилиш.Танани керакли ҳолатда ушлаб туриш учун энг яхши машқ. Тезлик билан барча энергетиклардан кўра кўпроқ куч беради.

7. Ҳар куни ҳеч бўлмаса бир кишини мақташ (албатта бунга арзигулик иш қилса). Бундай қилинса, сиз йил давомида ўзингиз сезмаган ҳолда 365 нафар кишини бахтли қилган бўласиз. Аъло даражадаги натижа!

8. Ўзимиз учун беш дақиқалик сукунатни ташкил этиш. Ушбу аҳмоқлик орасида ҳеч бўлмаса, беш дақиқа ажратиш.

9. Мулоқот қилиш.Монитор орқали эмас, ҳақиқий мулоқот назарда тутиляпти. Бугун чат, ижтимоий тармоқ ва электрон тармоқлар сабабли барчадан узоқлашиш жуда осон. Табиий мулоқот жуда камайиб кетган.

10. Медитация қилиш ёки ҳеч бўлмаса ҳаётингиздагиижобий нарсалар тўғрисида ўйлаш. Ҳар куни кечки пайт ўринга ётишдан аввал бир неча секин нафас олишни амалга оширинг ва ижобий тўлқинга созланинг. Бу жисмоний машқлар уйғунлигида яхши ухлаш ва кун бўйи қувватга эга бўлишга ёрдам беради. 

11. Севимли жисмоний машғулот тури билан шуғулланиш.Рекорд қўйиш учун ҳаакат қилиш ёки замонавий фитнес-моданинг барча инжиқликларига риоя қилиш шарт эмас. Бироқ 30 дақиқани (кўп бўлса, яна яхши) кўнглингизга ёқадиган машғулотлардан бири: кундалик сайр, югуриш, сузиш, йога, тренажёр билан шуғулланиш ҳолатингизни кескин ўзгартириб юборади.

12. Супер қаҳрамон бўлиб кўрининг. Унга айлангунингизга қадар.

13. Сабзавот ва меваларни ейиш. Салатлар, рагу, шўрва, боғ ва дала маҳсулотларидан тайёрланган бошқа таомлар. Британия олимлари ҳам бошқа олимлар каби бир овоздан бу фойдали эканлигини таъкидлашари камдан кам содир бўладиган ҳолат.

14. Хона ташқарисида вақт ўтказиш. Пиёда юринг, велосипед учинг, ит билан сайр қилинг. Бир сўз билан айтганда монитор ёнидан туринг ва ўпкангизни ҳавога тўйинтиринг.

15. Ҳаётингизнинг навбатдаги бир куни учун миннатдорчилик билдириш. Ҳар куни янги тонг отиши янги ҳаёт имкониятини беради, бундан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик фақат бизга боғлиқ.

Reddit муштарийларига одам ҳар куни умрининг сўнггига қадар бажарилиши керак бўлган саволларига берилган жавоблар орасида деярли шулар энг машҳурлари бўлган. Лайфхакер муштарийлари қандай жавобларни танлаган бўлишарди?