Мазкур қимматли тавсиялар ота-оналар ҳаётини осонлаштиради.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Мазкур қимматли тавсиялар ота-оналар ҳаётини осонлаштиради. Улар барча – озиқлантиришдан тортиб, ҳавсизликкача бўлган масалаларни қамраб олган ва ота-оналарга озгина бўлса ҳам эркин нафас олишга ёрдам беради!

Машинадаги жанжалларнинг олдини олиш учун ушбу ғаройиб ота каби фанердан фойдаланинг!

Болани иш билан машғул қилинг! У тўсиқларни бажонидил сув билан бўяйди!

Музхонадаги ширинликларни ловиядан бўшаган пакетда сақланг. У ерга шумтака қўлчалар етиб бормаслиги аниқ!

Қўлқопга ловия доналарини солинг ва қўлингизни қўйиб юбормасдан ухлашни истаган фарзандингиз елкасига қўйинг. Ҳар иккингиз ҳам аъло даражада дам оласиз!

Резинкали чойшаб —пляж учун энг яхши жой! Унда болакай қумни ютиб юбормайди!

Машғулотлар учун стол харид қилманг — уни эски каравотдан ясанг!

Наклейкани иккига бўлинг ва миттивойнинг оёқ кийимига ёпиштиринг. Шундай қилсангиз, у оёқ кийимни тўғри кийишни тезда ўрганиб олади

Чой ва қаҳвадан қолган стакан қопқоғи эриётган музқаймоқ томчиларини яхши “ушлаб қолади”!

Ишни ўйинга айлантиринг – натижада фарзандингиз тозалаш ишларини ёқтириб қолади!

Катта бўш қути – рассомчилик ижоди учун аъло тренажердир!

Столда чойшабдан мана шундай гамак ясанг — фарзандингизни анча вақт давомида банд бўлишига ёрдам беради

Қоғоздан қолган бу ўрам асоси чизиш учун чексиз доска бўлиб хизмат қилади

Қўғирчоқнинг чигал сочларини идиш ювиш учун мўлжалланган суюқлик ва соч кондиционери ёрдамида тартибга келтириш мумкин

Сими узилган джойстикларни болаларга беринг. Улар соатлаб “ўйин ўйнайдилар”

Боғча ёшидаги фарзандингизга катталар ўлчамидаги, мактабни битириш йили акс эттирилган футболка олиб беринг ва ҳар йили уни суратга олинг ҳамда улғайиб бораётганини кузатинг

Агар фарзандингиз сизсиз бир ўзи ухлашга қўрқса, унга мана бундай мудофаа қуролини беринг. Синалган: болалар учун жуда тинчлантирувчи бўлиб кўринади

Ҳожатхона қоғозининг ғалтаги ўйинчоқ машиналар учун гараж вазифасини бажаради

Бола фотосессия пайтида пол ёки диванга эмас, отасининг устига ёткизилса, ўзини ҳотиржам тутади

Шаҳар ташқарисида сайр қилиш билан муаммолар юзага келяптими? Болани манежга ўтказиб, устидан чойшаб ёпинг. Ҳам тоза ҳаводан нафас олади, ҳам чивинлар чақмайди!

Кўзойнак ёки қувватлантиргични топа олмаяпсизми? Болага ўйин-топишмоқ кўринишида вазифа топширинг. У керакли нарсани тезда топиб беради.

Ҳожатхона ва ванна эшиги бандига резинка кийдиринг ва бола у ерда тасодифан қулфланиб қолишидан ҳавотирланманг.

Шаҳар ташқарисидаги ҳовлидаги батут пружинасига аква таёқчаларни кийдириш орқали сиз болани шикастланишлардан асраган бўласиз.

Қаламлар хона бўйлаб сочилиб ётибдими? Улар учун эски DVD қутисидан пенал тайёрланг.

«Киндер-сюрприз» идишидан ейилмай қолиб кетган сўрғич ширинликлар учун ажойиб мослама хосил бўлади.

Аквапалкадан тайёрланган бундай эшик мосламаси билан эшикни ёпаётган бола ҳеч қачон қўлини қисиб олмайди

Сақлаш учун сават болалар ваннаси ўрнини босади.

Бу усул билан болалар LEGOсининг барча деталларини кир ювиш машинасида ювиб олиш мумкин

Болага уй вазифасини гимнастика тўпи устида ўтириб бажаришга рухсат берсангиз, у ўз истаги билан дарс қилишга ўтиради.

Акватаёқчани бола каровати четига қўйинг – бола уйқусида тушиб кетмайди

Арғимчоқни нафақат турган ҳолатда, балки ўтириб ҳам учирса бўлади.

Болага тарвузни одатдагидек эмас, балки таёқча шаклида бўлиб берган маъқул.

Аквапалка болани мебелнинг ўткир учларидан ҳимоя қилишда ёрдам беради.

Агар ҳожатхона қоғозига резинка кийгизиб қўйсангиз, уни ҳеч ким уй бўйлаб ёйиб юбормайди.

Велосипед камераларидан тайёрланган бундай тўсиқлар боланинг устига китоб тушиб кетишидан ҳимоя қилади.