Хитойдаги Лёссо платоси ҳудудида бир неча минг йилликлар давомида одамлар ғор-уйларда (яодун) яшаб келган.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Айнан шу жойлар Хитой тамаддунининг бешиги ҳисобланади: ҳудуддаги тупроқ жуда маҳсулдор бўлгани учун миллат ҳам шу ерда шаклланган. Бугунги кунда мазкур ҳудудда Шаньси, Шэньси, Ганьсу ва Хэнань провинциялари жойлашган. Улар учун ҳозир ҳам ана шу ғорлар одатий саналиб, ушбу иморатлар шунчаки ақлни шоширади: улар ер остида юзлаб метрларга чўзилган бўлиб, устидан йўлаклар тортилган бутун бир ер ости қишлоқларига айланиб кетган.

Дастлабки ғор-уйлар тахминан 4 минг йил аввал пайдо бўлган, аммо бугун ҳам қарийб 40 миллион хитойлик шу каби ғорларда яшайди. Яодунлар Мин ва Цин сулолалари ҳукмронлик қилган даврларда кенг оммалашган. Дарҳақиқат, улар янада ободонлаштирилган, лекин ўтган асрлардаги уйлардан кам фарқ қилади. Яодун ўз номини хитой тилидаги yaodong – “ғор уйлар” иборасидан олган. Лёссо платоси ҳудудидаги тупроқ унча қалин бўлмай, унга ишлов бериш осон. Шу боис, яодун яша учун анча оқилона йўл бўлган.

Хусусан, тоғ ёки тепаликлар бағрида ўйилган ғор-уйлар энг машҳурлари ҳисобланган бўлиб, бошқалари аксинча қурилган: ҳовли вертикал равишда кавланиб, ундан шундоққина ер остига кириб кетган бир нечта хона горизонтал тушган.

Яодунлар одатда квадрат ёки тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, 6 дан то 11 метргача бўлган турли чуқурликларда кавланган. Кўпинча уйга кириш ярим доира шаклида бўлиб, уни эшик билан, камбағаллар эса мато билан ёпиб қўйишади. Ўзига тўқроқ одамлар ғорларини ғишт билан мустаҳкамлайдилар. Кўпинча яодунлар атайин ёнма-ён қурилади ва ўзаро туташтирилади. Шу тариқа, катта оила истиқомат қиладиган кўп қаватли қишлоқ пайдо бўлади.

Бугунги кунда аксарият ғор-уйлар модернизацияланган: уларга коммуникациялар уланган, электр ҳам мавжуд. Ёзда бу жойларда ёқимли салқинлик бўлади ва ҳаво ҳарорати 20 даражадан ошмайди. Қишда ҳам етарлича иссиқ бўлади. Ичида ваннаси бор уч хонали яодуннинг қиймати 46 минг доллардан ошиши мумкин.

2011 йилда ғор-уйлар Хитойнинг номоддий маданий мероси рўйҳатига киритилган бўлиб, ҳозирда улар қўриқланади. Маҳаллий ҳокимият уларни сайёҳлик обидаларига айлантиришни кўзламоқда. Бироқ, сайёҳлар ҳозир ҳам яодунни ижарага олишлари мумкин: энг оддий ғорнинг бир ойлик ижара ҳаққи 30 доллардан бошланади.