Танангиз билан ғалати нарсалар содир бўлишни бошлаганида ҳолатингиз ҳақида шубҳалана бошлайсиз. Ҳомиладорликнинг биринчи белгилари қандай ва жисмоний ҳамда эмоционал ўзгаришларга қандай реакция қилиш керак?

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Танангиз билан ғалати нарсалар содир бўлишни бошлаганида ҳолатингиз ҳақида шубҳалана бошлайсиз. Ҳомиладорликнинг биринчи белгилари қандай ва жисмоний ҳамда эмоционал ўзгаришларга қандай реакция қилиш керак?

Баъзида атрофдагилар учун тушунарсиз бўлган ҳолат – юзингиздан кулгу аримайди, баъзида эса сабабсиз кўз ёшлар сизга азоб беради, баъзи вақтларда доимий равишда уйқу босади. Бу нима: хушхабар белгисими ёки бошқа нарса? Ҳайз кўришнинг кечикиши шубҳангизни янада орттиради. Тестнинг ижобий натижалари, гинеколог кўриги тез орада она бўлишингизни тасдиқлайди.

Ҳомиладорликнинг илк ҳафталарида танангиз сизга муайян сигналлар беради. Баъзида улар ноқулайликлар туғдиради, шунинг учун уларнинг табиатини тушиниш ва енгиб ўтишни билиш керак.

Эмоционал барқарор бўлмасликнинг сабаби ва жисмоний оғриқлар гормонал фоннинг ўзгариши билан боғлиқ. Муайян гормонлар организмдаги жараёнларга таъсир кўрсатиб, онани болани етиштиришга тайёрлайди. Булар қуйидаги жараёнлар:

  • сурункали гонадотропин;
  • прогестерон;
  • эстроген.

Ҳомиладорликнинг илк одатий белгилари

Ҳомиладорликнинг илк одатий белгилари кўпчилик бўлажак оналарда кузатилиши мумкин. Биз қонда ХГЧ даражасининг ортиши ёки УТТда бачадонда ҳомиланинг кўриниши каби ҳомиладорликнинг аниқ исботлари ҳақида сўз юритмаймиз. Гап организмдаги гормонал ўзгаришлар сабаб юзага келаётган танангиздаги ўзгаришлар ҳақида бўлади. 

Улардан ўзига хослари қуйидагилар:

  • сут безининг шишиши;
  • кўнгил айниши;
  • жиғилдон қайнаши;
  • базал ҳароратнинг ортиши;
  • чарчоқ.

Кўпинча ҳомиладорликнинг илк даврида аёллар кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши ва чарчашдан шикоят қиладилар.

Кўнгил айниши

Кўплаб аёлларни ҳомиладорликнинг илк ойларида кўнгил айниши безовта қила бошлайди. Бу нормага зид эмаслигини тушуниш лозим. Аксинча, эрта токсикоздан азият чеккан аёлларда туғруқ жараёни муваффақиятли кечади деган фикр ҳам бор. Одатда токсикоз 15-20 ҳафталарда ўтиб кетади.

Кўнгил айнишида овқатланиш режимига амал қилиш ёрдам беради:

  • кун давомида 5-6 марта кам-камдан овқатланиш керак;
  • мевалар, салатлар, В6 витаминига бой маҳсулотлардан тез-тез ейиш керак;
  • ялпиз, мелисса ва малина барглари қўшилган чой ичиш фойдали.

Жиғилдон қайнаши

Бўлажак оналарнинг кўпчилиги ёқимсиз жиғилдон қайнашини ҳис этишади. У қорин бўшлиғи органларининг сиқилиши, оқибатда уларнинг диафрагмага босими натижасида юз беради. Жиғилдон қайашини мойчечак ва ялпизли чой, янчилган занжабил ёки долчин ёрдам беради. Ёғли таомлар истеъмол қилмаган, кўп емаган маъқул.

Чарчоқ

Чарчоқ ҳисси

  • қон босимининг пастлиги;
  • фолий кислотаси ва темирнинг етишмаслиги;
  • қувватга бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан боғлиқ.

Чарчоқ билан курашиш тамойили оддий: куч камайиб кетганини ҳис этсангиз, кўпроқ дам олишга ҳаракат қилиш.

Сут безларининг шишиши

Кўпинча аёллар кўкрак учидаги сезувчанликнинг ортиши, сут безларининг ортишини сезишади. Кўкрак учи атрофи ранги тўқлашади, унда Монтгомери безлари (ўзига хос бўртмалар) юзага келиши мумкин.

Бу ўзгараётган гормонал фоннинг нормал белгилари бўлиб, улардан ҳавотир олиш керак эмас.

Тана базал ҳароратининг ортиши

Тананинг базал ҳарорати уйғонган заҳоти кароватдан турмаган ҳолда ўлчанади (ўлчаш учун оптимал вақт тонгда соат 7).

Ҳомиладорликка ҳос бўлмаган белгилар

Ҳомиладорликка оид бўлмаган белгилар ҳар доим ҳам кузатилавермайди. Улар вазиятга боғлиқ. Буларга кутилмаганда “шўр нарса ейиш хоҳиши” ёки кундалик нарсаларнинг асабга тегиши кабиларни киритиш мумкин.

Ҳид билишнинг таъсирчанлиги

Масалан, ҳар кунни тонгни қаҳва ичимлиги билан бошлаган бўлсангиз ҳам, энди унинг ҳиди кўнгил айнитишни бошлайди.

Таомларга бўлган хоҳишнинг ўзгариши

Сиз муайян маҳсулотга бўлган кучли эҳтиёжни ҳис этасиз. Одатий ҳолат: ҳомиладор аёл тунда ўз эрини апельсин олиб келиш учун юборади.

Кескин товушларни “кўтара олмаслик”

Масалан, эшикнинг ғичирлаши кутилмаганда ёқмай қолади ва асабингизга тегади.

Кайфиятнинг ўзгариши

Балки атрофдагиларнинг гап-сўзларини кўнглингизга яқин олиб, тез ҳафа бўладиган, таъсирчан бўлиб қолганингизни сезаётгандирсиз.

Яна бир марта такрорлаймиз, ҳомиладорликка хос бўлган ва хос бўлмаган белиларнинг ҳеч бири кўплаб янги ҳислар билан нормал кечаётган ҳомиладорлик даволанишни талаб этмайди. Очиқ ҳавода доимий равишда сайр қилиш, тўғри овқатланиш, яхши кайфият бола туғилишини хурсандчилик билан кутиш имконини беради.