• 5
  • 1
  •  
  •  
  •  
    6
    Shares

Ҳаётга қандай қайтиш ва ичкилиш карахти такрорланишининг олдини олиш ҳақида.

Гапни аянчли ҳақиқатдан бошлаймиз:

ичкилик карахтидан қутулишнинг ягона амалий усули – маст бўлиш даражасида ичмасликдир.

Бироқ, энди бунга кеч бўлганини тушунамиз. Шу боис, аввал карахтликка қарши курашиш учун фавқулодда ёрдам, сўнгра – келажак учун маслаҳатлар.

Ичкилик карахтидан халос бўлиш

Ичкиликдан кейинги карахт ҳолат, аслида, заҳарланишдир. Биз этанол парчаланишида ҳосил бўладиган маҳсулотлардан заҳарланамиз ва бу маҳсулотлар қонимиз таркибида бўлади, шунинг учун фақат ошқозон эмас, балки бутун организмни безгак тутади. Афсуски, ацетальдегид (жўшқин кечадан сўнг қолган асосий заҳар) чиқиб кетиши учну вақт талаб этилади. Карахтликни бир зумда йўқотадиган воситалар мавжуд эмас, аммо биз аломатларни енгиллаштира оламиз.

Суюқлик мувозанатини тикланг

Этанол пешоб ҳайдаш хусусиятига эга, яъни у организмдан суюқликни чиқаради. Сувсиз тана этанол парчаланиши маҳсулотларидан секинроқ қутулади, яъни карахтлик ҳолати узоқроқ давом этади. Ҳар қандай заҳарланишда, жумладан ичкилик карахтлигида ҳам майда қултумлар билан кўп суюқлик ичиш керак.

Буни амалга ошириш қийинлигини тушунамиз, аммо уриниб кўриш керак – чойнинг иккинчи пиёласидан кейин иш анча осонлашади. Бунда, регидратация учун мўлжалланган эритмалар (дорихонадан олиш мумкин) ёки минерал сув ичган маъқул.

Бироқ, уларни ичишни истамасангиз, ширин чой, томат шарбати ёки шўр сувдан бошланг. Лекин, қаҳва ёрдам бермайди.

Асал солинган чойни синаб кўринг

Асал ёрдам беришининг юз фоизлик исботлари мавжуд эмас, аммо карахтликка қарши воситаларнинг бир қоидаси бор:

айнан нима ёрдам беришини ҳеч қачон билмайсан. Агар аллергиянгиз бўлмаса, асал кўплаб фойдали хусусиятларга эга бўлган яхши табиий воситадир.

Сорбентлар ичинг

Албатта, ичак сорбентларини ичкиликдан аввал ичиш керак, аммо организмдан заҳарни чиқаришда барча усулларни қўллаш зарур. Бунда, бизга яхши таниш бўлган кўмирга эмас, балки замонавий воситаларни танлаган маъқул, чунки карахт ҳолатда 10-20та кўмир таблеткасини ютиш жуда мураккаб вазифа.

Мева шарбатлари ва шўрвалар ичинг

Бу универсал даволаш эмас, аммо суюқ таомлар ёқимсиз аломатларни енгиллаштиришга ёрдам беради, шарбатдаги фруктоза эса қувват бағишлайди.

Махсус ичимликни ичинг

Агар ёнингизда одам бўлса, унга рецептни беринг ва тайёрлаб беришини сўранг. Танани қалтироқ тутганида шарбатлар ва зираворларни аралаштиришга ҳолингиз бўлмайди. Бироқ, ғамхўр қўллар билан тайёрланган ичимлик тезда оёққа турғизади.

Ичкилик ичманг

Алкоголнинг янги дозаси – қўшимча юклама дегани. Организмда шусиз ҳам алкоголь парчаланиши маҳсулотлари кўп, пиво ёки бошқа ичкиликлар эса қийинчиликни фақат оширади.

Алкоголь таъсир қилганида, ўзингизни андак енгиллашгандек ҳис қиласиз. Бироқ, “эски ачитқи” устига тушган алкоголь тезда қайта ишланади, чунки жигар аввалги порцияни парчалаш учун етарлича миқдорда ферментлар ажратган бўлади. Шу боис, янада кучлироқ заҳарланиш юз беради.

Ухланг

Одатда ичкилик карахти 24 соат ичида ўтиб кетади. Бу соатларни бир амаллаб ўтказиш керак. Буни уйқуда қилган анча қулай.

Оғриқ қолдирувчи дори ичинг

Агар бошингиздаги оғриқ ҳаттоки ухлашга ҳам йўл бермаётган бўлса, оғриқ қолдирувчи дори ичинг. Ха, парацетамол ва ибупрофен шусиз ҳам яхши ҳолатда бўлмаган ошқозон ва жигарга ёмон таъсир кўрсатади. Бироқ, баъзан мураккаб танловни амалга оширишга тўғри келади. Бунда, аввал ҳам синаб кўрган дориларингиздан фойдаланинг: Сиз ушбу дорилар билан муносабатларингиз жойида эканлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак.

Сайр қилинг

Ҳеч бўлмаганда уй бўйлаб. Ҳаракат чалғишга ёрдам беради, тоза ҳавода эса нафас олиш орқали қондаги парчаланиш маҳсулотларини чиқариш осонроқ кечади.

Жуда кучли ичкилик карахти ҳолатида нима қилиш керак?

Алкоголдан заҳарланиш фақатгина тонгда қийналишга сабаб бўлмайди. Баъзида карахтлик инсульт ёки инфарктгача бўлган янада жиддий ҳолатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун, қуйидаги аломатларни сезган бўлсангиз, тез ёрдамга мурожаат қилинг:

  1. Кучли бош оғриғи
  1. Чап қўлга таъсир кўрсатадиган кўкракдаги оғриқ
  1. Юракнинг тез уриши
  1. Деярли кўкаришгача бўлган оқариш
  1. Тана ҳароратининг пасайиши
  1. Тўхтамайдиган ва ичиш имконини бермайдиган (ҳамма нарса дарҳол қайтиб чиқади) қайт қилиш
  1. Онгнинг чалкашлиги (саволларга жавоб бериш қийин, қаерда эканлигингизни билмайсиз)

Ичкилик карахтида яхши кўриниш

Демак, бошингизни тик тута оляпсиз. Энди ҳаракат қилиб, кўзгу олдига бориш, қўрқиб кетиш ва ўзингизни тартибга келтириш вақти.

  1. Яна бир стакан ичинг. Сув, оддий сув. Биринчидан, карахтлик ҳолати бутунлай ўтиб кетмади. Иккинчидан, терига айнан сув етишмагани учун шунақа қиёфадасиз. Олға.
  1. Ювиниб, соқолингизни олинг. Айниқса уйга қайтгач, кучингиз қолмаган бўлса ёки координация муаммолари гигиеник тадбирларни ўтказиш имконини бермаган бўлса.
  1. Ванна қабул қилинг. Денгиз тузи солинган илиқ ваннада 20 дақиқа ётиш – ажойиб ҳиссиёт бахш этади.
  1. Сули ёрмасидан ниқоб қилинг ёки тайёр скрабдан фойдаланинг. Терининг ўлик тўқималарини йўқотиб, қон айланишини бир оз кучайтириш зарур.
  1. Кўк чойдан компресс қилинг. Дамланган чой пакетчалари – кўзлар остидаги ҳалқалардан яхши восита.
  1. Енгил пардоз қилинг. Бунда асосий сўз – енгил. Юз тонини шаффоф воситалар билан меъёрлаштиринг, бўёқларни чаплаш шарт эмас. Кўзлар пардози учун тушь, лаблар учун эса – рангсиз бўёқ етарли.

Ичкилик ҳидини йўқотиш

Янги алкоголь ҳидини оддий тиш тозалаш ва оғизни яхшилаб чайиш ортига яшириш мумкин. Ҳаттоки, оддий сақич ва аччиқ қаҳва оғизни тозалаб, спирт ҳидини йўқотади.

Этанол парчаланиши маҳсулотлари ҳосил қиладиган ҳид осон енгилмайди, чунки айнан маҳсулотларни бир йўла бутун тана ажратиб чиқаради. Барибир тишларни тозалашга тўғри келади, аммо бу етарли эмас. Қўшимча чораларни қўллаш керак:

  1. Тоза сув ичиш. Кўп миқдордаги сув пешоб ҳайдаш хусусиятига эга, шу тариқа алкоголь парчаланиши маҳсулотлари пешоб билан бирга организмдан чиқади. Бир йўла ёқимсиз ҳид ҳам камаяди. Аслида, шунчаки ичимизни ювган бўламиз.
  1. Душ қабул қилиш. Тер билан бирга ажралган ҳамма нарсани теридан ювиш зарур.
  1. Оқсилли егулик – гўшт, тухум, ёғсиз творог билан нонушта қилиш. Бу жигарга этанол қолдиқларини тезроқ қайта ишлашда ёрдам беради.
  1. Нонушта ўткир зираворларга бой бўлиши керак. Зираворлар натижасида моддалар алмашинуви жараёнининг ҳаттоки бир оз тезлашиши танадан ёқимсиз ҳид “шамоллаб” чиқиб кетишини вақтини қисқартиради.
  1. Қаҳрабо кислотаси мавжуд дорилардан фойдаланинг. Ичкилик карахтига қарши аксарият дориларда шу компонент мавжуд. У ёқимсиз ҳиссиётлардан деярли халос қилмайди, аммо ҳидни анча йўқотади.

Карахтлик такрорланмаслиги учун нима қилиш керак?

Сиз ҳозир энди ҳеч қачон ичмасликка ваъда беришга тайёрлигингиз аниқ. Бироқ, ўтган сафар ҳам шундай бўлган эди. Шу боис, ўзингизга келганингиздан сўнг, шунчаки мавзуни ўрганинг ҳамда қачон ва қандай ичишингизга янада масъулиятлироқ ёндашинг.

Алкоголли ичимликни танлаш

Как избавиться от похмелья: Как выбрать алкоголь

Алкоголь, айниқса қалбаки алкоголь таъсири ўлим билан тугаши мумкин. Метил спиртидан заҳарланишни қўлбола усуллар билан бутилкадан аниқлаш имконсиз бўлиб, у ҳар йили ўнлаб ўлим ҳолатларига сабаб бўлади. Алкоголни сотиб олаётганда доим қуйидагиларга эътибор беринг:

  1. Харид жойи. Бирон бир шубҳали шаҳобчалар ва такси орқали етказиб беришлар тўғри келмайди.
  1. Нарх. Яхши ичкилик арзон туриши мумкин эмас. Соғлиқни йўқотгандан кўра, пулни йўқотган афзал.
  1. Қадоқ. Пишиқ ёпилган тиқин, дозаторли бўйин, ёрлиқ учун яхши қоғоз – булар сифатли алкоголь ичимлигининг белгилари. Аксарият ишлаб чиқарувчиларнинг қадоғини сайтда билиб олиш ва дўкондаги маҳсулот билан солиштириш мумкин.
  1. Акциз марка. Махсус сервис ёрдамида маркадаги рақамлар орқали ҳақиқий алкоголни текшириб кўриш мумкин.

Стол атрофига ўтиришдан аввал нима қилиш керак?

Ҳар қандай карахтлик биринчи рюмкани ичишингиздан анча олдин бошланади. Ортиқча истеъмолнинг олдини олиш учун организмни алкоголь таъсирига тайёрлаш зарур.

  1. Тадбир олдидан оёқ-қўллар чигилини ёзиш. Масалан, машқ қилиш ёки спорт залига кириш. Машқлар алкоголь таъсирига қарши курашишга ёрдам беради.
  1. Тўйиб овқатланиш. Ёғли овқат алкоголнинг қонга сўрилишига қаршилик қилади.
  1. Алкоголни қайта ишлашга ёрдам берадиган дориларни ичиш. Булар спиртни парчалайдиган фаоллаштирилган кўмир каби ичак сорбентлари (замонавий муқобиллари ҳам яхши самара беради ва уларни камроқ ичиш керак) ва қуруқ ачитқилар.

Тадбир вақтида нима қилиш керак?

Как избавиться от похмелья: Что делать во время вечеринки

Ичишда давом этар экансиз, Сизда карахтлик аломатларини заифроқ қилиш имкони бор. Гап – айнан қандай ичишда:

  1. Тамадди қилишни унутманг ва тўйимли егуликни танланг.
  1. Фақат алкоголь эмас, шарбатлар ва сув ҳам ичинг. Карахтлик оғриғи сувсизланиш туфайли пайдо бўлади, шу боис ҳужайраларни суюқлик билан озиқлантиринг. Фақат газланган ичимлик ичманг: пуфакчалар мастлик ҳолатини кучайтиради. Ҳудди шу гап алкоголли ичимликларга ҳам тегишли. Шунинг учун, шампан виносидан узоқроқ туринг.
  1. Ичимликларни аралаштирманг. Аслида, неча турдаги алкоголь ичимликларни аралаштирганимиз ҳамда аввал нима, кейин нима ичганимиз муҳим эмас. Бизнинг ҳолатимизга фақат алкоголнинг умумий миқдори таъсир қилади, аммо кучлилик даражаси ва таъмдаги фарқ туфайли ҳиссиётни йўқотиб, ортиқча ичиб қўйиш мумкин.
  1. Рақсга тушинг. Билмайсизми? Унда сайрга чиқнг. Асосийси –бир оз тетикланиш ёки назоратни қайтариш учун кўпроқ ҳаракат қилишдир: оёқлар эгилиб, деворлар силжий бошлаган бўлса, демак етарлича ичгансиз.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!