Оёқлар чарчамаслиги ва оғримаслиги учун оёқ кийимни тўғри танлашни ўрганинг. Оёқ кийим дўконида қандай қилиб ўзингизни йўқотиб қўймасликни ўргатамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Оёқлар чарчамаслиги ва оғримаслиги учун оёқ кийимни тўғри танлашни ўрганинг. Оёқ кийим дўконида қандай қилиб ўзингизни йўқотиб қўймасликни ўргатамиз.

– 1 –

Оёқ кийимни куннинг иккинчи ярмида харид қилган маъқул, чунки кечга томон оёқлар шишиши мумкин. Иссиқ кунда ҳам улар одатда ҳажм жиҳатидан катталашиши мумкин. Эрталаб сотиб олинган оёқ кийим кечки пайт сиқиши мумкин.

– 2 –

Оёқ кийимни кийиб кўриш вақтида у билан киймоқчи бўлган пайпоқ билан кийганингиз маъқул. Кроссовкани кийиб кўриш вақтида капрон пайпоқ кийманг.

– 3 –

Агар товонингиз турли узунликда бўлса, ўлчами каттароқ бўлганига қараб харид қилган маъқул.

– 4 –

Оёқнинг катта бармоғи ва оёқ кийимнинг учи орасидаги масофа тахминан 0,5–1,5 смни ташкил қилгани мақсадга мувофиқ.

– 5 –

Оёқ кийимни кийиб, дўкон бўйлаб юриб кўринг. Пошна қанчалик маҳкам турганини текширинг.У оёғингизни сиқмаётганинга ишонч хосил қилинг. Кейинчалик оёқ кийим кенгайиб, юмшоқроқ бўлишига умид қилмаганг. Бундай бўлмаслиги ҳам мумкин.

– 6 –

Оёқ кийим ҳақидаги таъриф ва кўрсатилган ўлчамга тўлиқ ишонманг. Турли ишлаб чиқарувчиларда у бироз фарқланиши мумкин. Кийиб кўрган вақтингиздаги оёқ ҳолатига қараб иш тутинг.

– 7 –

Қадоқлар хосил бўлмаслиги учун юриш вақтида халқит бериши мумкин бўлган чоклар, метал детал ёки бошқа нарса йўқлигини билиш мақсадида ички томонни дарҳол кўздан кечиринг.

– 8 –

Пошна сирпанмаслиги ёки сиз танлаган оёқ кийим яхши амортизацияни таъминлаб беришини текширинг.