Инглиз тилини ўрганиш зарурати ҳақиқий синов бўлиб кўриниши мумкин. Дарслар, уй вазифалари, сўзларни ёд олиш – бундай сценарий ҳаммани ҳам ўзига жалб этмайди.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

 Бироқ ўрганиш жараёнини қизиқ машғулотга айлантириш мумкин

Тилни ўрганиш усуллари жуда кўп. Агар сиз стандарт вазифаларни ёқтирсангиз, бошқа формат – кроссворд, бошқотирма, қизиқ мавзулардаги аудио ёзувлар, ўйин ва кулгули сериалларни танлашингиз мумкин. Буни минимум саккиз сайтда бепул амалга ошириш мумкин.


BBC Learning English – ҳам оддий, ҳам бизнес-инглиз тили учун мўлжалланган кўплаб машғулотларга эга. «6 minute English» (турли мавзуларга мўлжалланган олти дақиқалик қисқа роликлар), Pronunciation tips (талаффуз устида ишлашга ёрдам берадиган видео) ва кулгули анимацион сериал The Flatmates – ўрганишнинг завқли усули сифатида менга ёқадиган энг яхши рукнлардир.

Listen to English – Learn English – бу ерда эса турли мавзуларга мўлжалланган ажойиб подкастларни тинглаш мумкин. Ҳар бир товушли ёзув тилни ва нотаниш сўзларни ўрганиш учун матн билан мустаҳкамланган.

Learn English British Council – инглиз тилини ўрганиш учун яна бир яхши ресурс. Кўплаб материал, ролик, ўйин ва IELTSга тайёрланиш учун алоҳида бўлим мавжуд.

Exam English – бу (IELTS, TOEFL, TOEIC ва ҳ.к)лар бўйича халқаро имтихонларга тайёргарлик кўраётганлар учун ҳақиқий хазинанинг ўзгинаси.

Learning English Free Online – ўрганишнинг турли даражалари ва ўзгалар билан мулоқот қилиш учун видеодан ўйингача форматдаги турли хил материаллар тўпланган сайт.

Twominute English – бу ресурс эса видео кўришни ёқтирадаганлар учун. Икки дақиқали видеолар – қулай ва самарали. Мен кўпинча янги роликларни юклаб оламан ва йўлда томоша қиламан. Видеодарслар учун яна бир вариант – engVid — ҳақиқий мавзулар ва ностандарт ёндашув.

MySpelling – инглиз тилида тўғри ёзиш учун аъло даражадаги амалиёт. Think ва sinkни бир-биридан фарқлашда қийналадиганлар учун 🙂

Хорижий тилни ўрганишни қизиқ машғулотга айлантириш мумкин. Муҳими, айнан сизга мос келадиган форматни аниқлаб олишдан иборат.

Сиз қандай ресурслардан фойдаланасиз?