• 1
  • 1
  •  
  •  
  •  
    2
    Shares

Дизайнерлар ҳар қандай хонадоннинг қиёфасини бузадиган асосий хатоларни санаб ўтдилар. Натижада ҳар иккинчи хонадонда учратиш мумкин бўлган буюмлар рўйхати ҳосил бўлди. Эҳтимол, улар сизда ҳам бордир.

1. Нотўғри гилам

Бир йўла иккита муҳим ҳолат айнан гилам билан боғлиқ. Биринчидан, агар гап меҳмонхона ва бошқа умумий майдонлар ҳақида бораётган бўлса, уларда гилам асос сифатида хизмат қилади ва хонадаги барча мебелни сиғдириши керак. Диван ва бир-иккита курсини сиғдириш мумкин бўлмаган кичкина гиламча ноўрин кўринади.

Яна бир хато ётоқхонага тааллуқли. Эслаб қолинг: гиламни каравотга кўндаланг эмас, перпендикуляр тарзда жойлаштириш керак.

У гўёки каравот остидан пайдо бўлиб, у билан бирга Т шаклидаги композияни ҳосил қилиши керак. Агар гилам шунчаки ён томонда ётган бўлса, интерьер ғалати кўринади.

Кейтлин Мюррей (Caitlin Murray), Black Lacquer Design компаниясининг асосичиси ва бош директори

2. Кўриниб ётган эски-тускилар

 “Жавонлар ёки токчалар кўринишидаги очиқ сақлаш тизимини яратаётганда, у ерда нимадар туриши ҳақида ўйлаб кўринг. Зеро, бу хонанинг безаги бўлади”, – дейди Мюррей иккинчи машҳур хато борасида.

Бу хато қуйидагидан иборат: буюмларнинг электрик мослиги ва мантиқсиз тартибсизлик орасида катта фарқ мавжуд. Сиздаги очиқ жойларда иккинчи эмас, балки биринчи ҳолат бўлиши керак. Шу боис, аксессуарлар ўз ўрнини топганига ва яхлит, уйғун суратни яратаётганига ишонч ҳосил қилинг.

3. Ўта ўхшаш мебель

Гарнитурлар даври ўтмишда қолди. Эндиликда, мебелнинг ўзаро мукаммал уйғунликда танланганлиги хонадон эгасининг ажойиб диди эмас, балки унда тасаввур йўқлигидан дарак беради. Шу боис, уйғун буюмларни каталогларга қолдиринг, уйингиз учун эса эгизакларга ўхшамаган мебелни танланг.

Энг яхши хоналар – маълум вақт давомида жиҳозланлангандек кўринадиганларидир.

Макс Хамфри (Max Humphrey), интерьер дизайнери

4. Ёруғлик кам

Ўтмиш гирдобига шўнғиган яна бир безатиш усули – хонага осилган ягона қандилдир. Албатта, қандилнинг бўлиши табиий, аммо унга қўшимча ёритиш ҳам бўлиши керак. У кўришни яхшилайди ва хонага жўшқинлик бағишлайди.

Дизайнер Холли Хики Мур (Holly Hickey Moore) юқоридаги чироқдан ташқари, торшерлар ва стол лампаларидан фойдаланишни маслаҳат қилади.

5. Декор безакларининг йўқлиги

Санъат ва декор буюмлари, ҳудди либосдаги аксессуарлар каби образни, мазкур ҳолатда эса хонанинг қиёфасини якунлайди.

Шунингдек, улар интерьернинг бошқа элементлари – мебель, гиламлар, телевизор ва уйингизда кўришни истаган ҳамма нарса каби муҳимдир.

Холли Хики Мур, интерьер дизайнери

Агар зерикарли ва қиёфасиз маконда яшаш истагида бўлмасангиз, унга ёрқин деталлар билан ишлов беринг: суратлар, постерлар, гулдонлар ёки шағамлар. Бу буюмлар ёрдамида хонадон бир зумда ўзига хосликка эга бўлиб, яна шинам кўриниш олади.