Биз интернетдан ким нимани харид қилгани ҳақидаги суратларни томоша қилишни ёқтирамиз. Бироқ бундай фото кетма-кетлик қахрамонига айланишни ҳеч ким истамайди.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Интернет-дўконни танлаш ва шопингни янги даражага олиб чиқишда ёрдам берадиган оддий қўлланмани эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

 

Номи барчага таниш бўлган йирик интернет-дўконлар бор. Бироқ ҳаётингизда илк марта кўриб турган у қадар катта бўлмаган сайтдан буюм сотиб олиш учун нима қилиш керак?

 

“Алоқалар” бўлимига кирамиз. У ерда нафақат электрон почта, балки телефон рақами ва почта манзили ҳам (агар дўкон юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, у мажбурий), СТИР рақами, ҳисоб рақами, ҳисоб очилган банк номи ва банк кўрсатилиши шарт.

 

 

 

Кўпгина интернет дўконларида харидорларнинг фикрлари билдирилган саҳифа мавжуд. Бироқ сайтда ёзилганларга жуда қаттиқ ишониш ҳам ярамайди: фикрлар қалбаки бўлиши мумкин. Шунинг учун бироз вақтингизни сарфлаб, бошқа ресурслардаги фикрларни изланг. Кўпинча излаш қаторларида дўкон номи ва “фикрлар”ни ёзишнинг ўзи кифоя. Агар дўконнинг инстаграм, твиттер ва бошқа ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаси бўлса, хештеглардан дўкон номини излаб кўринг, яъни кенгайтирилган излаш билан ҳам шуғулланиш мумкин. Агар харидорларнинг харид борасида омади келмаган бўлса, сиз уни тезда топасиз. Суратдаги фикрларга эътибор қаратинг: ана шунда у сайтдаги суратга тўғри келиш, келмаслигини билиб оламиз.

 

Барча форумларда берилган фақат ижобий фикрлар ҳам сизни сергак тортириши керак. Амалиёт шуни кўрсатадики, табиатда барча мижозлар мақтаган дзконлар мавжуд эмас. салбий фикрлар доим бўлади, бу нормал ҳолат.

 

 

Ишончли интернет-дўкон мижоз дуч келадиган хатарларни иложи борича камайтиришга ҳаракат қилажи. Шунинг учун сайтда харидор учун кафолатлар тўғрисидаги маълумот бўлиши керак. Буюртма учун зарур бўлган шахсий маълумотларингиз ҳимоя қилинганми? Харид учун шартномага келишилаётганида имзоланадиган электрон келишув мавжудми? Агар товар сифатсиз бўлса ёки юборилаётганида шикаст етказилса, пулингизни қайтариб беришадими? Товарни олгандан кейин пулини тўласа бўладими? Фирибгар дўкон ва бир кунлик сайтлар бундай саволларга жавоб беришдан қочадилар, жиддий қонуний дўконлар эса бу масалаларга аввалдан эътибор қаратадилар.

 

 

Тўлаш усуллари турлича бўлиши мумкин: банк орқали ўтказиш, электрон тўлов тизимлари, терминаллар, банк карталари ва ҳ.к ёрдамидаги тўловлар.

 

Агар сайтда тўловни фақат олдиндан ва оддий тўлов тизимлари (иккита тугмани босиш билан рўйхатдан ўтиш мумкин) орқали амалга ошириш мумкин бўлса, бу ҳавотирга соладиган белги. Расмий тўлов тизимлари билан ҳамкорлик қилиш интернет-дўконлардан кўплаб ҳужжатларни тақдим этиш ва бир неча босқичли текшрувлардан ўтишни талаб этади. Сайтда тўловни амалга оширишнинг қанча кўп шакли мавжуд бўлса, у билан ишлаш шунча хавфсиз бўлади.

 

 

Агар керакли буюмни бозор нархидан икки баравар арзонга топсангиз, бу ёлғон бўлиши аниқ. Сотувчи паст нархни товарнинг ноқонуний ўтказилиши (контрабанда, мусодара қилинган, ўғирланган) деб тушунтирса, у билан алоқа қилиш керак эмас. Бу фойдали келишувни амалга ошириш имконияти эмас, фирибгар қурбонига айланиш эҳтимолидир.

 

 

Қоидага кўра кўплаб интенет-дўконларни текшириб кўриш учун илк 5 қадам етарли бўлиши керак. Керакли буюмга қўрқмасдан(биринчи марта товар ҳақини маҳсулот қўлга киритилгач тўлаш шарти билан) буюртма беришингиз мумкин. Агар харид жуда қиммат бўлса ва сиз ғали ҳам ўз воситаларингиз учун ҳавотир олаётган бўлсангиз, текшириб кўришнинг бошқа усуллари ҳам бор.

 

  • Бу сайтда дўкон домени қачон ва кимнинг номига рўйхатдан ўтказилганини кўриш мумкин. Агар домен бироз муддат олдин рўйхатдан ўтказилган бўлса ва жимоний шахс чет элда истиқомат қилса, бу ўйлаб кўриш учун яхши баҳона.

 

  • Цитата қилиш индексини билиб олиш мушкул эмас. Масалан, ушбу инструмент ёрдамида турли ресурлар тўғрисидаги фикрларни билиш мумкин. Шунингдек сайт рейтингини мана бу  ердан билиб олиш мумкин (рўйхатдан ўтиш талаб этилади). Йирик дўконларда цитата қилиш индекси бир неча мингни кўрсатади, қалбаки сайтда эса у нолга тенг бўлади.

 

  • Компания тўғрисидаги маълумотларни Федерал солиқ хизмати сайти орқали текширинг. Бунинг учун сайтнинг «Электрон хизмат» бўлимига кириб, «Ўзингиз ва контрагентни текширинг” пунктини танлаб,  компания СТИР ёки асосий давлат рўйхати рақамини киритинг. Шу йўл орқали компания рўйхатдан ўтган-ўтмаганлиги, у ҳозирда мавжудлиги, ёки бошқа ташкилот маълумотлари сайтдан фойдаланаётганини билиш мумкин.

 

 

Сиз дўконга 100 фоиз ишонч билдирсангиз ҳам, бу харид сизнинг кўнглизга ёқишини кафолатламайди. Умидингиз пучга чиқмаслиги учун қуйидагиларни текшириб кўринг:

 

  • Маҳсулот ўлчамлари. Сурат маҳсулотларнинг ҳақиқий ўлчамларини нотўғри кўрсатиши мумкин. Виждонсиз сотувчилар бундан фойдаланиб қолишади. Суратда товар йирик бўлиб кўринади, унга берилган майда шрифтдаги таърифларда эса ҳақиқий ўлчамлар кўрсатилади. Агар сиз буюртмани қўлга киритгач, пулни қайтармоқчи бўлсангиз, сизга таърифни диққат билан ўқиш кераклигини мулойимлик билан тушунтирадилар.

 

  • Кийимнинг ўлчами тўплами. Бу ерда гап суратларни чалкаштириб юборишда эмас, ўз ўлчамингизни танлашда. Турли ишлаб чиқарувчилардаги ўлчам тўплами тартиби бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Ёрлиқлар орқали билиш имконсиз, сотувчидан сантиметрдаги ўлчам жадвалини беришини сўранг ва керакли ўлчамни ҳисобланг.

 

  • Ранги. Ҳатто ҳаётда ҳам одам рангларни ўзича кўради, монитор орқали қандай кўриши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Монитор рангни ўзгартириб кўрсатади, сизга малина рангида бўлиб кўринган буюм ҳаётда қизил бўлиши мумкин. Агар буюм ранг тури сиз учун аҳамиятли бўлса, товарни сайт ва табиий ёруғликда таққослаш учун ҳақиқий ҳолатда расмга олишини сўранг. Бу ранг турини тополмай қолиш ҳатарини камайтиради.

 

  • Таркиби. Бу егулик, кийим ёки ҳатто маиший товарлар бўлса ҳам, сиз ёқтирган буюм тайёрланган материал таркибини диққат билан ўрганиш керак. Суратда шойи матоси трикотаж, пластмасса – сопол, телефон эса машҳур бренднинг нусхаси каби кўриши мумкин. Техник хусусиятлар таърифида эса ҳақиқатни ёзишади. Сизнинг вазифангиз уни топишдан иборат.