•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Вақт етишмаслигига доимий равишда эътибор қаратиш ва шошқалоқлик сурункали ҳавотир ҳолатига сабаб бўлади. Вақт ўтиши билан бу қарорлар қабул қилиш қобилиятини сусайтиради.

Бизга банд бўлиб кўриниш ёқади

Бир мажлисдан бошқасига ўтганда, хатларга жавоб бериш ва ишлар режасидан бандларни ўчириб ташлаш натижасида олинадиган қувват биз учун ёқимли. Бизга муҳтож эканликларни ҳис этамиз, табиийки, буни тез-тез ҳис этгимиз келади. Бироқ меъёрни билиш керак ва бандликни шошқалоқлик билан алиштирмаслик лозим. Сўнггиси бутун жамоанинг маҳсулдорлигига зарар келтириши мумкин.

Кўпинча доимий шошадиган одам унинг ҳаракатлари атрофдагиларга қандай таъсир кўрсатишини англамайди. У ўзини самаралироқ ишлашга ҳаракат қилаётгандек сезади. Аслида у ҳаммани асабийлаштиради.

Бошқалар гапини бўлиш, тинчланишни сўраш, исталган вақтда ҳамкасбларни ишдан чалғитиш ва нореал муддатлар қўйиш жамоа ишини издан чиқаради.

Бундан ташқари зўриқиш юқумли бўлиши мумкин. Яқинда мия ҳужайрасининг янги тури – “кўзгули нейронлар” аниқланди. Улар кимнингдир ҳаракатини кузатиб турганимизда фаоллашади ва биз ҳам уни бажарамиз. Масалан, кимдир оғриқни ҳис этаётганини кўрганимизда ёқимсиз ҳолатни ҳис этамиз. Демак, биз “кўзгули” зўриқишни ҳам ҳис этишимиз мумкин.

Кўпгина компанияларда ҳар бир ходим ҳамкасбига қараганда банд эканини намойиш этишни истайдиган рақобат маданияти шаклланган. Табиийки, бу вазиятда руҳий саломатлик азият чекади. Яхшики, шошқалоқлик натижасида пайдо бўладиган ҳавотир ташқи босим эмас, одатга асосланган. Одатларни эса ўзгаритириш мумкин.

Ишдаги шошқалоқликни қандай қисқартириш мумкин

Тезкор иш ва қўнғироқлар бизни кўпинча ҳавотирга солади. Бу вазиятда беш вазифа қоидаси қўл келиши мумкин. Унга кўра, беш вазифа билан чегараланиш лозим:

  • айни вақтда ишлаётган икки вазифа;
  • кейин бажариш режалаштирилаётган икки вазифа;
  • бажаришга улгурмайдиган вазифа (у билан шуғулланишингиз кутилаётган бўлса ҳам).

Ҳар бир ўз иш жараёнини ўзи назорат қила олишига қарамай, жамоанинг умумий мақсадлари ҳақида унутмаслик лозим.

Ҳар бир вазифани кийим ўлчами (S, M, L, XL) каби ёки уни бажариш учун кетадиган кун ва соатлар билан баҳолашга ҳаракат қилиб кўринг. Айнан шу йўл лойиҳанинг барча иштирокчилари учун ишнинг реал тезлиги ва муддатини танлай оласиз. Ёдда тутинг, ҳар бир вазифа катта мақсадга мос келиши ва сизнинг кундалик мақсадингизга мувофиқ бўлиши лозим.  

Чек-лист

  1. Лойиҳа устида ишлаш тезлиги ва уни тугатиш муддатини аниқлаётганда турли ходимлар фикрини инобатга олишни унутманг.
  2. Мулоқот усуллари, иш вақти ва мажбуриятларни аниқ чегараланг ҳамда бу қоидаларга амал қилмасликка йўл қўйманг.
  3. Жамоа билан ишдаги зўриқиш даражаси, керак бўлса жадвал ва мажбуриятларга ўзгартиришни муҳокама қилиш учун ҳар ой вақт ажратинг.
  4. Ёдда тутинг, муваффақият иш ҳажми билан эмас, унинг натижаси билан ўлчанади.