Бугунги кунда ўз жуфтингизни топиш қийин иш эмас. Шунчаки, имкониятлардан тўғри фойдаланиш керак. Мазкур маслаҳатлар нотаниш қизнинг эътиборини тортишга ёрдам бериб, реал ҳаёт ёки интернетдаги танишув вақтида имкониятларингизни оширади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Реал ҳаётда қиз бола билан танишиш

Одатдаги кутилмаган танишув тобора кўпроқ эскирган тус олмоқда. Шунга қарамай, бу кейинчалик набираларингизга сўзлаб бериш мумкин бўлган энг романтик вазиятлардан бири ҳисобланади.

Бундай танишувнинг қатор рад қилиб бўлмайдиган афзалликлари мавжуд. Биринчидан, сиз одамнинг 10 йил аввалги ишлов берилган суратини эмас, балки доим ўзини жонли равишда кўриб турасиз. Иккинчидан, бун ҳолатда бор маҳоратингизни ишга солишингиз мумкин: афсуски, виртуал мулоқот ҳанузгача жонли мулоқотнинг барча жиҳатларини тўлиқ таъминлай олмайди.

Хусусан, офлайн режимида қиз бола билан танишиш учун қуйидаги усулларни қўллашингиз мумкин.

1. Ўзингизга бўлган ишонч ва очиқликни намоён этинг

Реал ҳаётда танишганда новербал сигналлар қўл келиши мумкин. Доимо гавданинг очиқ ҳолатда туриши, барқарор (аммо, ҳаддан ортиқ бўлмаган) кўз алоқаси ва самимий табассумни ёдда тутинг. Буларнинг бари ярим масалани ҳал қилади: нотаниш қизда сизга нисбатан ижобий ҳис уйғотади.

2. Ёрдам таклиф қилинг

Одатда, бир қизга каттакон жўмадонни кўтаришиб юборишган ёки тўғри йўлни тушунтириб берган маданиятли нотаниш йигит унга яхши кўринади. Фақат одоблилик билан хираликни адаштирмаслик зарур. Кўпинча, “йўқ” аслида ҳам “йўқ” маъносини билдиради ва ортиқча хиралик яхши натижа бермайди.

3. Нотаниш қизга оид ҳар қандай маълумотни ишга солинг

У метрода қатнайди ва қандайдир китоб ёки журнални ўқийдими? Ёки эгнида севимли артистининг сурати туширилган кийимми? Биринчи суҳбат учун мавзу ҳам тайёр.

Бироқ, барибир одобни унутмаслик керак. Нотаниш қиз телефонида нималар кўраётганига, ҳаттоки у экранни қўли билан тўсмаган бўлса ҳам, изоҳ бериш маъқул эмас. Бу шахсий ҳаётга суқилиб киришга тортиб кетади.

4. Вазиятдан фойдаланинг

Агар концертда ёки кўргазмада бўлсангиз Сизнинг дидингиз гўзал қизнинг диди билан ўхшаши мумкин ва суҳбат учун мавзуни топиш осонлашади. Лекин, энг оддий жойлар – дўкон, кафе, машғулотлар зали – ҳам бунга мос бўлиши мумкин. Таваккал қилинг.

Суҳбатни бошлаш учун сабаб сифатида атроф-муҳитдан фойдаланинг. Масалан, бу қиз ишониш мумкин бўлган шахс сифатида кўринаётганини қайд этган ҳолда, қайси маҳсулот ёки таомни танлаган яхшироқ эканлигини сўранг. Хуллас, кундалик турмушда мавжуд барча манбалардан максимал даражада фойдаланинг.

5. Хушомад айтинг

Агар хушомад нозик ва ноодатий бўлса, албатта ғалабага эришасиз. Хусусан, денгиздек кўзлар ва шаршарадек сочлар каби қайтарилишларни унутинг. Бироқ, ўзига хосликда ҳам меъёрни билинг: танишув чоғида қизнинг бармоқлари дунёдаги энг яхши қалинликка эгалиги ёки тишлари мукаммал қийшайганини айтиш ортиқчалик қилади.

Ҳайратомуз ғоялардан ҳам воз кечган маъқул. Зеро, иккинчи (учинчи, тўртинчи ва ҳ.к.) жумлада дастлабкисига мувофиқ бўлиш талаб этилади. Акс ҳолда барча ҳаракатлар зое кетади.

Агар нотиқлик қобилиятингизга ишонмасангиз, шунчаки қизнинг ёнига бориб у  сизга ёқиб қолганини ва қизиқтириб қўйганини тан олинг. Самимийлик – ҳар қандай мукаммал ўйланган жумлалардан яхшироқ.

6. Хавфсизликни намоён этинг

Реал ҳаётдаги танишув деярли ҳар доим кутилмаган ҳолат бўлади. Барча кутилмаган ва номаълум нарсалар эса ҳавф сифатида баҳоланади. Шунинг учун етарлича одобли, мулойим бўлинг ва ҳеч қачон қизнинг шахсий ҳудудига даҳл қилманг. Акс ҳолда, ҳиссиётларингиз жунбуши, ҳаммасини тўғри бажарган бўлсангиз ҳам, уни қўрқувга солиши ва тезда сиздан қочиб кетишга ундаши мумкин.

Ижтимоий тармоқларда қиз бола билан танишиш

Ижтимоий тармоқларнинг афзаллиги яққол кўринади: уларда кўп маълумот бўлади ва қайсидир маънода дастлабки қадам осонлашади. Бироқ, бу ерда ҳам зиддиятлар мавжуд. Нотаниш гўзланинг эътиборини қозониш учун қуйидаги маслаҳатларни қўллашга уриниб кўринг.

7. Мавзуга доир гуруҳлардан изланг

Танишиш ва ўзингизга мос жуфтни топишнинг энг оддий усули – қизиқишлар бўйича излашдир. Ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар, пабликлар, тадбирлар – айнан шу ернинг ўзида танишиш ёки шахсан қизга мурожаат қилиш мумкин. Суҳбат учун мавзуларнинг тахминий рўйҳатини тузиш қийин бўлмайди.

8. Хабарлар ёки изоҳлар ёзинг

Агар танишиш итагида бўлсангиз, сукунат ортида қизни лайклар билан кўмиш ўрнига сўз орқали фикрни ифода этган маъқулроқ. Акс ҳолда, сизни бетакаллуф ёки тушунчаси йўқ одам сифатида қабул қилишлари мумкин.

9. Онлайн ҳатти-ҳаракатларингизни назорат қилинг

Собиқ қизингиз билан яқинда ажрашганингизни хабар қиласизми? Барча аёллар – аҳмоқ эканлиги ҳақида суратлар жойлаштирасизми? Изоҳларда қўполлик қиласизми? У ҳолда хабарларингиз жавобсиз қолаёганига ажабланманг.

10. Саводхонликка эътибор беринг

Агар аниқлик – қироллар назокати бўлса, саводхонлик – интернет-фойдаланувчиларнинг назокатидир. Шунингдек, бу онгингиз ривожланганидан далолат беради. Шу боис, ҳаттоки кичкина хатога ҳам йўл қўймасликка ҳаракат қилинг. Шубҳаланаётган бўлсагиз жавобларни луғатлардан ёки мавзуга доир манбалардан изланг.

Агар ўзбек тилига оид билимларингиздан иккиланаётган бўлсангиз, GoogleTranslate, Solver.uz каби иловалардан сўзларнинг тўғри ёзилишини топишга уриниб кўринг.

11. Чегарадан чиқмасикка ҳаракат қилинг

Бирдан “сен”сирашга ўтиш кимгадир эриш туюлиши мумкин. Бироқ, катта ҳарф билан “сиз” деб ёзишда давом этиш билан параллел равишда XIX аср стилистикаси билан мулоқот қилиш – яхши ечим эмас. Бу ҳолатда қизиқарли ва замонавий эркак ўрнига кекса тентак каби қиёфада кўришингиз мумкин.

Танишувлар сайтида қиз бола билан танишиш

Бир қарашда, ихтисослашган сайтлар ёки хизматлар орқали танишиш оддий нарсадек кўринади, чунки улардан ўз жуфтларини излаётган қизлар фойдаланишади. Лекин, бундай сайтларда салоҳиятли жуфтлар ҳам кам бўлади. Имкониятларингизни ошириш учун қуйидаги қоидаларга амал қилинг.

12. Профильни ақл билан тўлдиринг

Жиддий муносабатлар керакми? У ҳолда гавдангиз ёки танангиздаги бошқа яланғочланган қисмлари туширилган суратни жойлаштирманг (ҳеч бўлмаганда, уни асосий сурат қилиб қўйманг). Ҳаддан ташқари, ақйлни шоширар даражада гўзал бўлсангиз ҳам – бундай қилманг.

Яхшиси, шахсингизни очиб берадиган ва юзингизни кўрсатадиган суратларни танланг.

Бундан ташқари, профильни тўлиқ тўлдириб чиқишга эринманг ва қизиқишлар ёзиладиган бўлимга алоҳида эътибор қаратинг. Унутманг: таъриф қанча аниқ бўлса, ўзингизга мос инсон билан учрашиш имконияти ҳам шунча кўп бўлади. Шунинг учун умумий жумлалар билан чекланманг.

13. Янгилардан эҳтиёт бўлинг

Аксарият танишув сайтлари янги фойдаланувчиларни реклама қилади: улар қолган ҳаммага кўринадиган қидирувнинг биринчи саҳифаларига ёки махсус бўлимларга жойлаштирилади. Одатда, янгилар (айниқса қизлар) кўплаб хабарлар олади. Шу тариқа сизнинг хатингиз йўқолиб қолиши ҳам мумкин.

14. Бетакаллуф бўлманг

Суратдаги қиз ёввойи мушукча ёки маликага қанчалар ўхшамасин, биринчи хабардаёқ унга буни айтиш шарт эмас. Ҳаттоки, махсус сайтлардаги танишувларда ҳам ширин сўзлар ва мулозаматлар ўринсиздир.

15. Сийқаси чиққан сўзларга “йўқ” денг

Танишув сайтлари ва хизматлари катта танлов ҳиссини беради. Бу ердаги қизлар эркакларга нисбатан кўпроқ хабарлар олишини инобатга олсак, эркаклар маълум маънода ажралиб туришлари зарур.

Шавқатсиз ҳақиқат: одатдаги «салом, ишлар қандай» жавоб бериш истагини чақирмайди, ҳар доимги саволлар эса суҳбатни давом эттириш ҳохишини йўқотади.

Иложи борича аниқроқ гапиринг. Танишиш учун қизнинг профилида кўрсатилган маълумотдан фойдаланинг ёки суҳбат учун ноодатий мавзуни танланг. Масалан, ҳаётингизда ўйламай қилган ишларингиз ҳақида ўртоқлашишни ёки энг ғалати туш тўғрисида айтиб беришини сўранг. Шу тариқа, эътибор қозониб, зерикарли анкеталаштиришдан чекинасиз ва музни эритасиз.

16. Тарқатмаларни унутинг

Айрим эркаклар юзлаб саломлашиш хабарларини ёзишга эриниб, биттасини ўйлаб топишга қарор қиладилар: катта, батафсил ва универсал. Бу уларнинг наздида яхши йўлдек туюлади. Аслида, шахсий мурожаати бўлмаган матн дарҳол сезилади ва янада камроқ қизиқиш уйғотади.

Маслаҳат оддий: айнан қанақа аёлни излаётганингизни аниқлаштиринг, мос номзодларни танлаш учун вақт сарфланг ва уларнинг ҳар бирига ҳеч бўлмаганда битта, аммо жонли жумла ёзинг. Зарур бўлса жараённи қайтаринг.


Албатта, мақолада келтирилган айрим тавсиялар универсалдир: Тармоқда ҳам одоб сақлаш, реал ҳаётда ҳам нутқ саводини назорат қилиш зарур. Шунингдек, исталган шароитда қўл келадиган яна иккита усул мавжуд: самимий ҳазиллашиш ва қизиқишингизни кўрсатиш учун қизга саволлар бериш.

Сиз бошқа самарали усулларни биласизми? Изоҳларда бўлишинг!