Ижтимоий психологларнинг таъкидлашича, ҳар қандай пост, бу – дунёга юборилган маълум мурожаат. Постларнинг йўқлиги ҳам худди шундай. Lifehaq.uz ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчиларнинг асосий турлари ҳамда уларнинг профили қандай заиф томонлар ҳақида сўзлаб бериши мумкинлигини ҳикоя қилади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Бизнинг ижтимоий тармоқларда жойлаштирадиган маълумотларимизни эҳтимолий иш берувчилар ва HR-менежерлар ўрганишади, саҳифаларимизга собиқ ошиқларимиз ва ҳозирги севгилимизнинг собиқ ошиқлари киришади. Аккаунтларимиз банк мутахассислари томонидан кредит беришдан аввал синчковлик билан ўрганилади. Биз ҳам ўзимиз ҳақимиздаги маълумотларни ҳеч қизғанмасдан тақдим қиламиз ва улар қайси заиф томонларимиз тўғрисида сўзлаб бериши мумкинлиги ҳақида ўйламаймиз.

1. Камнамо фойдаланувчи

Бундай аккаунт эгаси ортиқча маълумотни, одатда ҳаттоки дўстлари билан ҳам  ўртоқлашмайди: аккаунтда атиги бир нечта сурат ва гуруҳларга аъзолик бўлади. Саҳифа эгаси интроверт бўлиши мумкин ва бундай одам учун ҳаётини намойиш этиш ва ўзи ҳақидаги маълумотни бўлишиш қийин кечади.

Бундан ташқари, бу каби яширин ҳатти-ҳаракат фойдаланувчи ҳиссий қийинчиликлар кечинмасида қолганини англатиши ҳам мумкин. Эҳтимол фойдаланувчи тушкун кайфиятда бўлиб, ташқи олам билан алоқага чиқишни истамаётгандир.

2. Биз бахтли жуфтликмиз

Психологларнинг фикрича, ижтимоий тармоқларда биргаликда тушган суратларни кўп жойлаштирадиган одамлар аслид муносабатлар борасида ўзларига ишонишмайди. Тармоқлардаги кўплаб жуфтликнинг бирга тушган суратлари ортида кимгадир бахтли ва севимли эканлигингизни кўрсатиш ва исботлаш эҳтиёжи ётади. Бу кимдир собиқ ошиқлар, эҳтимолий рақибалар, омадсизроқ дугоналар бўлиши мумкин.

Бахтли жуфтликлар қанчалар бахтиёр эканликлари ва бир-бириларидан завқланишларини доим бутун дунёга ошкор қилиш учун ижтимоий тармоқларга чалғимайдилар. Улар шунчаки бунда маъно кўрмайди.

3. Жаноб ва хоним “селфи”

Профилда селфилар сонининг кўплиги фойдаланувчининг ўзига паст баҳо беришига далолатдир. Яна худбинлигини ҳам кўрсатади. Бу каби суратлар “Қаранг, дунё марказида ким турибди”, – деган хабарни юборади. Бундай аккаунт соҳиби атрофдагиларнинг лайклар ва хушомад шаклидаги эътирофи ва маъқуллашига жуда катта эҳтиёж сезади ҳамда чиндан ҳам чиройли эканлигига ўзини ишонтиришга уринади.

4. “Ҳаётдан мамнунман”

Бундай фойдаланувчининг ижтимоий тармоқлардаги суратларига қараганда унинг ҳаёти мутлақо сокинлик ва қуёшдан иборат бахтдек туюлади. Ширин ҳаёт суратлари кетма-кет жойланаверади. Ҳар бир сурат гўёки “Қаранг, мен қанчалар бахтиёр ва бой ҳаёт билан яшаяпман! Қаранг, имкониятларим қанчалар кенг!”, деб бақираётгандек кўринади.

Бу суратлар ортида атрофдагиларга ўзининг бойлигини кўрсатиб қўйиш, “нуфузини” намойиш этиш истаги яширинган. Кўпинча “ширин ҳаёт”нинг бу каби намойиши – шунчаки ўзидан ҳамда маъносиз воқеалар ҳиссидан қочишга бўлган уринишдир.

5. “Жонли журнал”

Бундай фойдаланувчи ўз саҳифасида танламасдан ҳамма нарса билан ўртоқлашади: таом рецептлари, янгиликлар, суратлар, ўз кайфияти, ҳаётидаги тавсилотлар ва шахсий суратлар. Психологларнинг айтишича, аккаунтни бундай юритиш ҳолати унинг муаллифи ўзини ёлғиз ва жамият томонидан рад этилгандек ҳис қилишидан ёки шундай бўлишидан қўрқиб, будут олам учун “ўзиники” бўлишга уринишидан дарак беради.

Агар саҳифада бегона мақолалар, фикрларнинг қайта постлари устунлик қилса, бу фойдаланувчи ижодкор шахс эмаслигидан ва бегоналарнинг ғояларини кўрсатишни афзал кўришини билдиради. Яна бир вариант – у уятчан ва шунчаки ўзини оммавий ошкор этишга уялади.

6. Ахир мен онаман!

Саҳифа бола, у эришган ютуқлар, биринчи айтган сўзи ва босган қадами, бирга ўтказилган ривожлантирувчи машғулотларнинг суратлари, болалар боғчасидаги тадбир видеоси ва ҳоказолар билан тўлиб кетган. Чамаси, аккаунт соҳибаси атрофдагиларни ва биринчи навбатда ўзини туғруқ таътилида ҳаёт борлигига ишонтиришга уринмоқда.

Бу бола ёрдамида ижтимоий ўзини илгари суриш ва ўзига ишончни мустаҳкамлашга бўлган уринишдир. Бироқ, бундай она ҳам ўзини ва ҳам она бўлишдан ташқари у яна аёл, рафиқа, севикли ёр, профессионал эканлигини унутганлигини сезмаслик қийин. Агар шундай саҳифанинг соҳибаси бўлсангиз, вақти-вақти билан ўзингизга қуйидаги саволларни бериб туришингиз зарур6 “Буларнинг ичида мен қаердаман? Ўзим нимани ҳохлайман? Нима ҳақида орзу қиламан?”.

7. “Мукаммал тана”

Бундай профилларда энг омадли ракурслардан олинган мукаммал спорт танасини кўрасиз. Гап профессионал спортчилар ҳақида эмас, балки ташқи кўринишига шайдо бўлган оддий одамлар тўғрисида бормоқда.

Бу ҳолат одам ўз танасидан қанчалар қониқмаслиги ва эҳтимол у ҳақида нотўғри тасаввурга эгалигининг кўрсаткичидир. Бундай одамларда мунтазам равишда ўзини яхшилаш эҳтиёжи баланд бўлади. Шу тариқа спорт машғулотлари, пластик жарроҳлик, парҳезлар қўлланилади. Шунингдек, бу рақобатнинг бир шакли. Аккаунт эгаси гўёки “Сизнинг қорнингиз ҳам шундай тарангми, меникидек бицепс ва трицепслар борми?”, – деб сўраётгандек туюлади.

8. “Жозибадор”

Бу каби аккаунтларда саҳифа эгаларининг энг яхши ракурсда ва кўпинча ярим яланғоч кўринишда олинган талай суратларини кўриш мумкин. Қизлар бу орқали “Мен фаол изламоқдаман”, деган хабарни дунёга жўнатадилар. Жинс қандай бўлишидан қатъий назар, бундай ҳолат ўзига паст баҳо бериш ҳамда профилнинг эгаси лайклар шаклида маъқуллаш ва рағбатни кутаётганини англатади.

9. “Улфатлар юраги”

https://the-challenger.ru/wp-content/uploads/2015/05/fun-800×533.jpg

Агар профилда шундай суратлар кўп бўлса, бу аккаунт эгасига маълум ижтимоий гуруҳга мансуб бўлиш, шу гуруҳ одамлари томонидан қабул қилингандик ёқишини билдиради. Бу унинг ижтимоий илгари сурилиш усули. Шунингдек, ички бўшлиқ ва ёлғизлик кўрсаткичидир.

30дан ортиқ ёшда бу каби суратларнинг кўплиги инфантилликдан далолат бериши мумкин. Зеро, ўз жамоасини ва унда ўз ўрнини излаш ўсмирлик даврига хос ҳаракатдир.

Гўёки ҳар бир пост ёки унинг йўқлиги худди ташхиздек туюлиши мумкин. Аслида бундай эмас. Психологларнинг фикрича, агар киши аватаркасини камдан-кам ўзгартирса, саҳифасини бир маъноли маълумотлар билан тўлдиравермаса ва ўз ҳаётини гаджетнинг ёнаётган экрани орқали кўришни эмас, балки тўлақонли яшашни афзал кўрса, бу унинг етуклиги ва ўзини юқори барқарор баҳолашидан дарак беради.