Косметика, юз ва соч парвариши, кийимлар бўйича кичиккина сирлар ҳам қизларнинг ҳаётини анча енгиллаштиради. Аёллар ва қизларнинг умумий саъй-ҳаракатлари билан тўпланган ва авлоддан-авлодга ўтиб келадиган 15 усул.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Тирноқларни тез қуритиш

Лакни тез қуритиш учун тирноқларингизни 3 дақиқа совуқ сувга тутинг. Шу вақт ичида у буткул қурийди.

Юмшоқ қалам

Агар қалам қовоқларингизни тирнаётган бўлса, унинг учини бироз оловга тутинг ва у юмшайди.

Қулай қалпоқчалар

Лакли шишача осон очилиши учун унинг қопқоғига оддий резинка кийдиринг – бу сирғанишни камайтиради ва шишача қопқоғини куч ишлатмай очилишига ёрдам беради.

Калитни қандай осиш керак

Тирноқларни синдирмасдан ва маникюрни бузмасдан калитлар осиладиган қаттиқ ҳалқани очишда антистеплердан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 

Сочлар ифори

Агар тароққа ёқтирган атирингизни сепиб қўйсангиз, сочларингиздан нафис муаттар ҳид келиб туради.

Антиперспирант қадоққа қарши

Оёқлардаги қавариққа оддий антиперспирант ёрдам бериши мумкин. Пойабзал қадоқ қилган жойига уни суртинг ва у ишқаланишни камайтириб, ўша ерни қуруқ сақлайди.

Бенуқсон француз маникюри

Лак сураётганда бехосдан суркалиб кетмаслиги учун бармоқларингизни оддий резинка билан боғлаб олинг.

Плойка билан дазмоллаш

Дазмол тахтаси билан (агар умуман сизда бўлса) қийналиб ўтирмасдан, ёқалар ва манжетни дазмоллаш учун сочларга мўлжалланган плойкадан ҳам фойдаланиш мумкин.

Тюбик

Тюбикдаги воситадан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида, агар тугаётган бўлса, уни ўша еридан оддий соч қисқичи билан қисиб қўйиш мумкин. 

Лаб бўёғини ямаш

Агар ёқтирган лаб бўёғингиз синиб қолган бўлса, уни ямаш жуда осон. Зажигалка ёрдамида унинг синган учини қиздиринг, сўнгра унга узилиб тушган қисмини ёпиштиринг ва лаб бўёғини 15–30 дақиқага совутгичга қўйинг.

Агар крем тугаб қолса

Агар кутилмаганда соқол олиш учун крем тугаб қолса, унинг ўрнига соч учун бальзамдан фойдаланиш мумкин. У терини юмшатади ва соқолни силлиқ олинишини таъминлайди.

Лаблар учун қўлбола скраб

Жигарранг шакар, зайтун ёғи ва асалдан лаблар учун аъло даражадаги скрабни тайёрлаш мумкин, яна шуниси муҳимки – у табиий.

Янги лак

Агар “айнан байрам учун” сотиб олган тенингиз жуда ҳам ялтироқ бўлса ва бошқа уни ишлатиш ниятингиз бўлмаса, ундан ёрқин рангли лак чиқариш мумкин, бунинг учун уни рангсиз лакли шишача ичига солиб,аралаштирасиз.

Соч тўғнағичи маҳкам туриши учун

Невидимка сочда яхшироқ туриши учун, сочнинг у тақиладиган ерига соч учун лак ёки қуруқ шампунь сепиб қўйиш мумкин.

Эрталаб кечга қолмай десангиз

Эрталаб узоқ вақт отланмаслик учун, бир нечта ўзингиз ёқтирган треклар рўйхатини тузинг ва эрталабки отланиш вақтида ёқинг. Сўнгги трек куйлаётганда, сиз тайёр бўлишингиз керак – бу нафақат сизни интизомга ўргатади, балки эрталабдан кайфиятингизни кўтаради.