Ҳиндиқуш тоғлари бўйлаб оқадиган Читрал дарёси водийида истиқомат қилувчи мовий кўзли ва аксарияти малла сочли халқ энг яқин қўшниларидан мутлақо фарқ қилади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Урф-одатлар, диний қарашлар, ташқи қиёфа ва турмуш тарзи хусусиятлари уларни Покистон ва қўшни Афғонистон халқларидан тубдан ажратиб туради. Қизиғи, энг яқин қўшниларининг фикрига кўра, мазкур сирли халқ – македониялик Искандар қўшинининг авлодларидир.

Калашлар ҳинд-арий келиб чиқишга эга дард халқлари гуруҳига мансуб. Македониялик Искандарнинг қўшини ҳақидаги афсоналарга қарамай, калашлар ўзларининг ривоятларида аждодлари Читрал водийига қўшни жанубий минтақадан келиб, бу ерда яшаган бошқа халқларни сиқиб чиқаргани ҳақида ҳикоя қиладилар. Ушбу ғаройиб халқнинг сони кўп эмас – атиги 6 000 га яқин одам.

Уларнинг барча кўп сонли қўшнилари азалдан Ислом динини қабул қилган бўлишига қарамай, калашлар, камдан-кам истисно ҳолатлардан ташқари, ўзларининг ҳинд-арий келиб чиқишга эга анъанавий эътиқодларига содиқ қолган. Асосий илоҳ Дезау ҳисобланиб, олий коҳин маънавий устоз ва ўтказиладиган маросимларнинг раҳбари саналади. Ислом шароити бир неча бор уларни ўз томонига оғдиришга уринган бўлишига қарамай, бу ўз диний анъаналарига содиқликни салқба қолган минтақадаги ягона халқ. Айтиш керакки, Читрал водийининг ҳудудлари XIX асрда Британия Ҳиндистонининг ҳукмронлиги остида бўлган ва унда Ислом фаол тарғиб этилмаганлиги ҳам ўз ролини ўйнаган. Калашлар етарлича дип эркинлиги мавжуд бўлиб, қизларга мусулмонларга турмушга чиқиш руҳсат этилган.

Қизиғи, калашлар қўшниларидан нафақат ташқи кўриниши, балки урф-одатлари ва анъаналари билан ҳам кескин фарқ қилади. Бу ҳолат айниқса аёлларга муносабатда кўринади. Гўзал ҳилқат вакилалари ўзларига эр танлашлари мумкин: ушбу минтақадаги бошқа аҳоли бу ҳақида орзу ҳам қилолмайди. Бундан ташқари, агар хотинга нимадир маъқул келмаса, у ўз ихтиёрига кўра эри билан ажрашиши мумкин. Албатта, битта шарт мавжуд: унинг бўлажак эри келин учун биринчи эри томонидан берилган қалин пулини икки ҳисса қилиб тўлаши керак.

Калашлар анъанавий хўжалик юритиш билан шуғулланадилар. Улар сути қимматтли озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланадиган эчки ва қўй боқадилар. Бошоқли ўсимликлар калашлар егулигининг асосий манбаи ҳисобланади. Улар буғдой, арпа, тариқ ва бошқа турдаги донларни етиштирадилар.

Калашлар орасида мовий кўзли ва малла сочли одамлардан ташқари, қора сочлилар ҳам учраб туради, аммо улар кадрга камроқ тушади. Бу ҳолат калашлар – европалик истилочиларнинг авлодлари эканлигига оид назариянинг шаклланишига сабаб бўлган. Бироқ, уларнинг териси анча очроқ, кўзлари эса кўпинча мовий бўлади. Олимлар бу ҳолатга қизиқиб, халқнинг генетик хусусиятларини ҳар томонлама ўрганиб чиқдилар. Генетикларнинг хулосалари сирли ва қадимий нарсалар мухлисларининг ҳафсаласини пир қилади: македониялик Искандар ва унинг қўшини калашларга бевосита алоқадор эмас. ДНК таҳлили калашлар ўзларининг ҳинд-афғон қўшниларилар кам фарқ қилишларини кўрсатди. Малла соч ва мовий кўзлар калаш аҳолисининг тахминан ярмида учрайди. Тадқиқотчилар бу хусусиятни ажралиб яшаш тарзи туфайли пигментация йўқлиги билан боғламоқда, аммо калашлар орасида малла сочли одамларнинг фоизи қўшниларига нисбатан анча кўплигини тан олишади.

Покистонда кузатилаётган нотинч вазият шароитида калашларнинг фаровонлиги жиддий ҳатар остида қолмоқда. Бироқ, уларнинг ривоятига кўра, аёллар анъанавий либосларни кияр экан, калашлар мавжудликда давом этади. Бу ерлик аёллар ҳақиқатдан ҳам анъанавий кийинади. Мазкур ёрқин либослардаги гўзал аёлларнинг суратлари – бу меҳмонлар ташрифи ёки миллий байрам туфайли ясаниш эмас. Ранг-баранг либослар, тақинчоқлар, соч турмаги ва миллий бош кийими – бу калаш аёлларининг кундалик кўриниши. Эҳтимол, айнан шу сабабли калашлар бугунги кунгача сақланиб қолгандир.