• 1
  • 1
  •  
  •  
  •  
    2
    Shares

Баъзи касблар борасида кўплаб янглиш фикрлар юзага келган бўлиб, косметолог фаолияти шулар қаторидан ўрин олган деса ҳам бўлади. Кўпинча бу ҳолат “гўзаллик кабинетига” ташриф ҳали ҳаётимизга, масалан стоматолог ҳузурига боришдек кириб келмагани билан боғлиқ. Биз айрим уйдирмаларни бартараф этиш ҳамда аслида қайси воситалар иш беришини билиш учун ўзини парвариш қилиш соҳаси экспертига мурожаат қилдик.

Эътиборингизга косметолог Юлия Чугуевскаяга берилган долзарб саволларнинг айримларини ҳавола этамиз. Зеро мутахассис фикри барча саволларга жавоб олиш, эҳтимолий хатоларга йўл қўймаслик ва тўғри қарор қилишга ёрдам беради.

1. Кексайиш аломатларига қарши курашишда юз гимнастикаси ва уқалаш ҳақиқатдан самара берадими? Инъекциялар уларнинг ўрнини боса оладими?

Юз гимнастиками (фейсбилдинг), уқалаш ва ўзини уқалаш ҳақиқатдан ҳам кексайиш аломатларига қарши курашишда ёрдам беради. Бунда асосийси мунтазам бажаришди. Ижобий натижага эришиш учун гимнастикани ҳафтасига 5 кун давомида кунига 15 дақиқадан бажариш лозим. Юзни уқалашга камида ҳафтасига 1 марта бориш ёки йилига бир неча марта уқалаш курсларидан ўтиш зарур. Афсуски, ҳаммада ҳам бундай имконият ёки интизом бўлмайди.

Инъекциялар тезроқ таъсир қилади, кўп вақт олмайди ва у қадар қиммат турмайди. Бу ҳар кимнинг ўз танлови: инъекцияли косметология ёки парвариш бўйича жараён.

2. Косметолог ҳузурига неча ёшда борган маъқул? Муаммоли терига тегмаслик яхшилиги ростми?

Тери билан муаммолар мавжуд бўлса, косметолог ҳузурига исталган ёшда бориш мумкин. Бу муаммолар қанча эрта ечила бошласа, шунча яхши. Агар ўзингизга ҳузур беришни, паравариш қилишни истасангиз, буни каттароқ ёшда амалга оширган маъқул. Ўзингизни парвариш қилишнинг эрта ёки кечи бўлмайди.

3. Ботокс инъекцияси муддатидан аввал кексайишга сабаб бўлиши ростми? У ҳолда қуёшда кўз қисилиши туфайли пайдо бўладиган ажинларни нима қилиш мумкин?

Ботокс инъекциялар муддатидан аввал кексаликка сабаб бўлмайди. Одам туғилган пайтидан кексая бошлайди. Ботокс мимика ажинларини йўқотади ва кўрсатма мавжуд бўлса (ажинлар энди пайдо бўла бошлаганида), инъекцияларни бошлаш мумкин.

Зарурат бўлса, қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак ёки кўришни тузатиш учун кўзойнак тақинг ва камроқ кўзингизни қисинг. Бу чоралар – ажинлар ҳосил бўлишининг олдини олади. Агар улар пайдо бўлган бўлса, косметологга бориш керак – у муаммони ижобий ҳал қилиши мумкин.

4. Маиший кимё дўконларида унча қиммат бўлмаган ниқоблар кўп миқдорда сотилади. Шу арзонлигига ишонгинг келмайди. Улар хавфли эмасми? Улардан фойда борми?

Арзон ниқобларнинг таркибида паст сифатли компонентлар бўлади ва уларнинг терига таъсири шубҳалидир. Мен фақатгина лойли ниқоблар фойдали деб ўйлайман, чунки лой ўз ҳолича арзон туради, ёғли терига яхши таъсир қилади ва ялтирашни йўқотади.

5. Муаммоси бўлмаган ёш қизларнинг ажинларга қарши ёки терини тортиш учун мўлжалланган ниқоблардан фойдаланиши хавфлими?

Ниқоб суриш каби парвариш воситаларидан ҳеч қандай зарар бўлмайди. Яхшиси, космецевтикадан сифатли уй парвариши ва профессионал косметикани танлаш керак.

Космецевтика – фармакология ва косметология тўқнашувидаги дорихона косметикасидир. Профессионал косметика гўзаллик салонларила косметологлар томонидан ишлатилади ва уларнинг орасида уйда фойдаланиш учун мўлжалланганлари мавжуд.

6. Тунги крем ўрнига кундузисидан ёки аксинча фойдаланилса, нима бўлади?

Кундузги крем ҳам намлантирувчи ҳисобланади, фақат унинг таркибида фотокексайишнинг олдини олувчи қуёшдан ҳимояловчи фильтрлар мавжуд. Тунда қуёш бўлмайди, шу боис фильтрсиз кремдан фойдаланган мақсадга мувофиқдир.

7. Қовоқлар териси учун тўғри кремни қандай танлаш керак? Уларнинг фойдаси борми?

Қовоқларнинг териси нисбатан ингичка бўлиб, уларда қатламларнинг бири мавжуд эмас. Шунинг учун қовоқлар учун махсус крем сотиб олган маъқул. Агар кўзлар атрофидаги шишларга мойиллик бўлса, нисбатан енгил кремлар, геллардан фойдаланиш керак. Агар тери қуруқ бўлса, нисбатан оғирроқ кремлар тўғри келади. Қовоқларга кремни уйқуга ётишдан 2 соат аввал суртиш тавсия этилади, акс ҳолда тонгда кўзлар атрофида шишлар бўлади.

8. Гиалурон кислотаси ичга юборилмасдан, шунчаки суртилса ёрдам берадими?

Ҳа, аммо у фақат юзага таъсир қилиб, терининг ичига ўтмайди. Шу боис терининг чуқур қатламларини намлантириш учун инъекциялар (мезотерапия ва биоревитализация) қўлланилади. Гиалурон кислотали кўплаб профессионал ниқоблар мавжуд ва бу инъекцияларга ажойиб қўшимча.

9. Коллаген таблеткалари ва капсулалари сотилади. Уларни қабул қилишдан маъно борми ёки бари ёлғон ва маркетинг ҳийласими?

Ер юзидаги 45 ёшгача бўлган аҳолининг ярмида бўлганидек сизда ҳам коллаген тузилмаси бузилиши (варикоз, ўт чиқариш йўллари, кўриш муаммолари, бўғимларнинг гиперҳаракатчанлиги, терининг осилиб қолиши) кузатилса, бу таблеткалар ёрдам бермайди.

10. Болалар учун мўлжалланган кремлар ва совун терини яхши намлантирувчи ва тозаловчи восита сифатида кўрсатилади. Шунчалик зўр бўлса, балки улардан фойдаланиш керакдир?

Болаларнинг териси катталарникидан кучли фарқ қилади, уни шунчаки ювсангиз ҳам бўлади. Йиллар ўтиб катта одамда ёшга доир хусусиятлар пайдо бўлади: учуқлар, ажинлар, қуруқлик. Шунинг учун катталар “катталарга мўлжалланган” косметикадан фойдаланишлари керак.

Болалар косметикасини ҳам синчковлик билан танлаш керак, чунки уларнинг ҳаммаси сифатли бўлмайди ва болаларга зарар етказиши мумкин.

11. Ботоксми ёки гиалурон кислотаси?

Булар турли нарсалар. Ботокс мимика ажинларини йўқотишда қўлланилади, гиалурон кислотаси эса терини намлантириб, ҳажм беради (контур пластикаси).

12. Эркаклар терисини парвариш қилиши шартми? Ахир уларнинг териси аёлларники каби таъсирчан эмаску

Эркаклар турлича бўладилар. Айримларнинг териси жуда муаммоли ва таъсирчандир. Одатда эркакларнинг териси нисбатан қалинроқ бўлади, шунинг учун улар секинроқ кексаядилар. Эркак киши терисини парвариш қилиши унинг қарашларига боғлиқ.