• 12
  • 1
  •  
  •  
  •  
    13
    Shares

Чўнтаккесарлар ва тиланчилар – кўча товламачилиги соҳасидаги энг оддий касблар. Феноменал психологик ҳисга эга бўлган буюк комбинаторлар фуқароларнинг ҳамёнларини бўшатишнинг янада нозик усулларини ўйлаб топганлар.

1. Илтимос, телефонингизни бериб туринг. Зарур қўнғироқ қилишим керак!

Ёнингизга бир одам келиб, битта қўнғироқ қилиб олиш учун телефонингизни сўрайди. Ўзининг аппарати кутилмаганда ўчиб қолган. Бечорага ёрдам берсак бўлар…

Товламачилик схемаси

Товламачи бегона телефондан ҳамёнингиз кўтара олмайдиган қийматга тенг қўнғироқни амалга оширади. Ёлғончи маблағни аввалдан ўзининг ҳисобига тушадиган йўлни қилади.

Олдини олиш

Нотаниш одамларга ҳеч қачон телефонингизни берманг, ҳаттоки бундан уялиб қолсангиз ҳам.

2. Яхши курсда валюта айирбошлаймиз!

Бу усул 90-йилларда айниқса кенг тарқалган. Бир одам сизга валютани банкдагига нисбатан анча фойдали курсда алиштиришни таклиф қилади. Сиз рози бўласиз, бир-бирингизга пулларни берасиз ва синчковлик билан санаб бўлгач, битимдан ҳурсанд бўласиз.

Товламачилик схемаси

Қувончингиз олинган купюралар қалбаки эканлигини билиб қолгунингизгача давом этади. Уларнинг қиймати бир варақ қоғозникидан ошмайди.

Олдини олиш

Ҳеч қачон пулни кўчада айирбошламанг!

3. Бу сизга совға! Энди, марҳамат қилиб, эҳсон қилсангиз…

Бир одам қувонч билан ёнингизга келиб, сизга қандайдир буюмни узатади. “Олинг-олинг! Бу бепул! …дан совға”, – дея ишонтиради у. Сиз матоҳни оласиз ва нотаниш одамга мойилликни ҳис қиласиз. Бу одам ёқимли, табассум қиляпти, яхши гапларни гапиряпти. Унга чин қалбдан миннатдорлик билдирасиз…

Товламачилик схемаси

Кутилмаганда у оҳангини ўзгартирмасдан сизга қандайдир эҳсон тўлаш таклифини айтади. Сиз рад қилиш мумкин эмаслигини ҳис қиласиз:

ахир сизга ҳеч қандай сабабсиз совға берган одамнинг истимосини ерда қолдириб бўлмайди.

Онгингиз бунинг ёлғон эканлигини тушуниб турган бўлишига қарамай, жамият оқламаслиги қўрқуви эҳсон қилишга ундайди. Бироқ, нотаниш эҳсон қиймати адолатли одам учун ўта камлигини айтади. Товламачи сизни гўёки гипноз қилади ва сиз яна ҳамёнингизга қўл соласиз.

Олдини олиш

Бундай товламачилар ажойиб психологлардир. Улар характерингизни тезда ўрганиб, виждон ва айбдорлик ҳисси каби заиф томонларга босим ўтказади. Аксарият ҳолатларда улар билан суҳбатнинг бошланиши мағлубиятга айланади.

Агар мулоқот бошланган бўлиб, суҳбатдошнинг мақсади сизга аён бўлса, унга совғани қайтариб беринг ва “Бу жуда ажойиб, аммо уни қабул қила олмайман” деб айтинг. Шунда психологик жиҳатдан воз кечиш осонроқ бўлади.

4. Менга зудлик билан пул керак, фақат сиз ёрдам бера оласиз…

Нотаниш одамга зудлик билан пул керак, шунинг у ҳозироқ, масалан, автомобилини кулигили нархда сотишга тайёр. Техник паспорт ҳам бор, суратлар ҳам жойида, ҳаттоки тилхат ёзишга ҳам тайёр.

Товламачилик схемаси

Бунга ишониш қийин, аммо кўпчилик чиндан ҳам рози бўлади: қандайдир қоғозга имзо қўяди, нотанишнинг телефон рақамини олади ва катта миқдордаги пул билан хайрлашади. Бундай ҳийлаларнинг сири товламачининг юксак маҳоратига боғлиқ. У суҳбатни сизда айбдорлик, уялиш, қўрқувга оид ёлғон ҳисларни уйғотадиган шаклда олиб боради.

Олдини олиш

Аслида “фақат сиз ёрдам бера оладиган” одам билан умуман суҳбат бошламаган маъқул. Сизга мурожаат қилаётган одамларга эътибор бермасдан ўтиб кетишга уялманг. Сиз уларнинг муаммоларини билишингиз шарт эмас.

Унутманг, хушмуомалалик – сизнинг асосий душманингиз.

5. Омадингизни синаб кўринг

Нотаниш одам сизга лотереяда ўйнашни таклиф қилади. Сиз телевизор ютиб оласиз. Соврин шундоққина қаршингиздаги қутининг ичида – олишингиз мумкин. Қандай омад!

Товламачилик схемаси

Бироқ, аввал комиссия ёки қандайдир солиқни тўлаш керак. Қонунда белгиланган. Сиз рози бўласиз, товламачи ғойиб бўлади, қутининг ичидан ахлат чиқади.

Олдини олиш

Лотереяда ўйнаманг! Ҳаттоки қонунийларида ҳам. Омад уни излаганларни ёқтирмайди.

6. Ҳамён йўқолди

Товламачиларнинг одатий усули. Сиз бехосдан кўчада пул тўла ҳамённи топиб оласиз. Бироқ, сиз билан бирга уни яна қандайдир йигитча кўриб қолади ва зудликда “совринни” тенг ярим бўлишни таклиф қилиб, пулнинг ярмини олади ва қочиб кетади. Бир зумда ҳамён эгаси билан бирга посбон пайдо бўлади…

Товламачилик схемаси

Бу саҳна сизни ўта ноқулай вазиятга солиш учун ўйналади: ҳамённи сиз топгансиз, аммо ичидаги пул камайиб қолган. Қонун вакили нуфузи ва ҳуқуқий таҳдидлар билан сизга босим ўтказади. Сиз айбсизлигингизни исботлай олмасдан, ўз чўнтагингиздан товламачиларга тўлайсиз.

Олдини олиш

Бегона ҳамёнларга тегманг! Ҳаттоки яхши ниятда бўлсангиз ҳам! Агар шундай қилган бўлсангиз, буюмни идорага олиб бориш зарурлигини айтиб, пулни бўлишишдан бош тортинг. Посбон пайдо бўлганида ундан гувоҳномасини кўрсатишни талаб қилинг.

7. Мени нарсамни синдирдингиз!

Кўчада ҳотиржам кетаяпсиз (ёки машинада) ва кутилмаганда уйнинг бурчагидан бир одам учиб чиқади. Сиз унга урилиб кетасиз, у йиқилади, сўнгра жаҳл билан сизга синган телефонни кўрсатади.

Товламачилик схемаси

Бу одамнинг керакли вақтда керакли жойда бўлиб қолгани сир эмас. Товламачининг телефони сиз билан тўқнашгунча синиб бўлган, аммо сиз буни билмайсиз ва ўзингизни айбдор деб биласиз. Жабрланувчининг қаҳрли гаплари сизни шу ернинг ўзида хатони тузатишга мажбурлайди. Табиийки, молиявий шаклда.

Олдини олиш

Зўрға узр сўраб, ҳеч нарса бўлмагандек йўлингизда давом этинг. Агар товламачи сизни таъқиб қилса, унга ариза ёзишни тавсия қилинг. Ким айбдорлигини идора аниқласин.

8. Вой, мана бу ерингизда доғ!

Ёқимли қиёфадаги одам ёнингизга келиб, қандайдир баҳона остида тактил алоқага киришади. Эҳтимол, кўйлагингизда доғ бордир ва у қўлингиздан ушлайди, балки сизни таниши билан адаштириб, қучоқлаб олгандир. Кутилмаган ҳолатда ўзингизга келишингиз учун бир неча сония талаб этилади. Нотаниш одамга тушунтириш учун яна бир неча сония.

Товламачилик схемаси

Лекин, товламачига барча чўнтакларингизни пайпаслаб чиқиш учун шу вақт етарли. Аслида, у чўнтаккесар, аммо анча юқори даражадаги, чунки у ўз касбида манипуляция усулидан фойдаланади.

Олдини олиш

Олғирнинг тактил яқинлашувига тезликда муносабат билдириш, яъни қўлидан ушлаб олиш ёки итариб юбориш керак. Асосийси – уялмаслик!


Товламачиларда ноқонуний йўл билан бойишнинг яна кўплаб турли усуллари мавжуд. Хусусан, телефонга боғлиқ ҳийлалар кенг тарқалган. Ёши катта авлод ҳанузгача почта қутиларидаги совға сертификатларидан ҳурсанд бўладилар. Кўпинча ёлғончилар хонадонларга келиб, уй эгалари билан мулоқотга киришадилар ва қандайдир баҳона билан улардан пул ундирадилар.

Ижтимоий ҳулқ намунасининг бузилиши, туйғулар билан ўйнаш, виждонга босим ўтказиш – айнан шу усуллар оддий одамларни кейинчалик кўзида ёш билан тилга оладиган ҳаракатларни амалга оширишга ундайди.

Хушмуомалалигимиз, нотўғри гап айтиш ёки иш қилишдан қўрқишимиз товламачилар қўлида деярли ҳар қандай кўнгилнинг калитига айланади. Шунинг учун кўчада, минглаб нотаниш одамлар орасида аҳлоқ қоидаларига амал қилиш фикрини иккинчи даражага суриб, ўз хавфсизлигингизни биринчи ўринга қўйишингиз зарур.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!