• 2
  • 1
  •  
  •  
  •  
    3
    Shares

Кўпчилик фотография билан шуғулланишга қарор қилгач, кўзгули фотоаппаратнинг қандай турини сотиб олиш масаласи билан юзма-юз келишади.

Мегапикселлар, матрица, фокусли масофа, диафрагма, кенгайтма ва бошқа ўлчамлар якуний натижада фаолиятни энди бошлаётганларни чалкаштириши мумкин.

Мегапикселлар, матрица, фокусли масофа, диафрагма, кенгайтма

Бу мақолада эътибор қаратиш лозим бўлган асосий ўлчамлар ҳақида максимал даражада тушунарли ҳикоя қилишга ҳаракат қиламиз.

Биринчи навбатда кўзгули фотоаппарат сизга қайси мақсадларда кераклиги, нимани суратга олишингиз борасида ўзингизга савол беринг. Панорамалар, денгиздаги хордиғингиз, спорт онлари, сиздан бир неча узоқликда бўлган капалаклар ёки бир неча метр масофа узоқликда бўлган қушларми? Айнан шу жиҳатни англагач, нафақат фотоаппарат, балки унга объективлар танлашда кўплаб хатоларни четлаб ўтган бўласиз.

Панорамалар, денгиздаги хордиғингиз, спорт онлари, сиздан бир неча узоқликда бўлган капалаклар ёки бир неча метр масофа узоқликда бўлган қушларми?
Панорамалар, денгиздаги хордиғингиз, спорт онлари, сиздан бир неча узоқликда бўлган капалаклар ёки бир неча метр масофа узоқликда бўлган қушларми?

Фотоаппаратнинг ўзи яхши тасвирларга эга бўлишда асосий омил саналмади, объектив ва сураткаш кўникмасининг йиғиндиси бетакрор суратлар олиш имконини беради.

Ишлаб чиқарувчини танлаш: асосийларидан Canon, Nikon, Sony, Fuji, Pentax, Olympus и Sigma намойиш этилган. Сураткашлар орасида қайси ишлаб чиқарувчи яхши экани борасида доимий равишда баҳслар юзага келади, бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас, ҳар бир фирманинг ўз афзаллик ва камчилик томонлари бор.

Баъзилар Canon ни ёқтирса, бошқалар, Pentax ни маъқул кўришади. Шундай экан, ўз фикримизни уқтиришга ҳаракат қилмаймиз, бор-йўғи маслаҳат берамиз. Сизга яқин бўлган фотодўконга (фирма дўконига эмас) киринг ва нафақат тақдим этилган фотоаппарат моделлари, балки объективлар ва аксессуарларни кўздан кечиринг.

Ишлаб чиқарувчи борасидаги танлов ойдинлашади. Дарҳол профессионал даражасидаги фотоаппаратни сотиб олманг, улар арзон эмас, сиз яхши суратлар олишни ўргангунингизча янги, янада “ривожланган” камералар сотувга чиқади.

Яхшиси, бошланғич, ўрта даражадаги камера ва унга бир жуфт яхши объектив сотиб олинг.

Матрица ўлчами – фаолиятини энди бошлаётганлар у қадар эътибор бермайдиган жиҳат. Пленкали фотоаппаратларни тасвирлашни бошлаб, уни тасвирлаш, кроп нима эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилмаймиз.

Қисқа қилиб, матрица ўлчами қанчалик катта бўлса, шунча яхши эканини айтамиз.

Арзон камераларда ўлчам деярли 20х15мм дан бошланиб, профессионал камераларда 36х24мм ва ундан каттароқ бўлиши мумкин.

Матрица кенгайтмаси (кенгайтма қобилияти) – мегапикселларда (MP) ўлчанади.

Айнан шу жиҳатга фаолиятини энди бошлаётганлар ҳаммасидан кўпроқ эътибор қаратишади, қанча катта бўлса, шунча яхши дея хато қилишади.

Бу уларнинг айби эмас – ҳатто “совундон”лар рекламасида ҳам биз айнан шу жиҳатни тинглаймиз. Матрицанинг бир хил ўлчамида пикселлар қанчалик кўп бўлса, олинаётган суратда рақамли “шовқинлар” шунчалик кўп пайдо бўлади. Албатта ишлаб чиқарувчилар бундай “ортиқчалик”ка йўл қўйишмайди.

Бошқачасига айтганда, одатий 10х15см форматда яхши суратга эга бўлиш учун 10 мегапиксель ҳам етарли. Сурат қоғозга босиш учун қанчалик катта ўлчамда бўлса, дастлабки сифатни йўқотмаслик учун каттароқ кенгайтма талаб этилади. Компьютерингизда, исталган график муҳаррирда суратни катталаштириш (рақамли зум)га ҳаракат қилинг ва сифат ёмонлашгани сари сурат “суркалиб кетиши”ни кўрасиз.

Серияли суратга олиш – камера бир сонияда қанча суратни тасвирга олиши ва серияда амалга ошириш мумкин бўлган суратлар сони. Бу ўлчамлар асосан динамик ҳодиса – спорт, пойгани суратга оладиганлар учун қизиқ. Яъни, ҳаракатдаги объектларни суратга олишда фойдали бўлади.

Видео ёзиш – аъло даражадаги қўшимча. Баъзилар видео учун видеокамера яхшироқ дейишади, бу тўғри эмас. Қоидага кўра, янги камералар Full HD 1920×1080 форматида суратга олади. Бундай форматдаги видео тасвирга олиш вақтида катта жой эгаллайди, шунинг учун 10 класс ва ундан ортиқ бўлган сиғимли ва тезкор хотира картасини сотиб олган маъқул.

Айниқса катта ҳажмдаги карталар сўнгги вақтларда арзон бўлиб қолганини ҳисобга олсак, бу жуда фойдали харид бўлади.

Экран — нафақат суратга олиш объектини кўрсатиш учун (ҳеч қачон кўзгули фотоаппаратни ушлаб кўрмаганларнинг янглиш фикри) хизмат қилади, суратга олиш режимлари, созламалар тўғрисидаги маълумотлар дисплейга чиқади. Ҳар бир камеранинг шахсий маълумотлари мавжуд. Асосан бу суюқ кристал экран бўлиб (LCD), сўнгги вақтларда сенсорли ва буриладиган дисплейли камералар пайдо бўляпти. Буни Canon 650D камерасида учратиш мумкин.

Камеранинг фақат корпусинигина сотиб олишни маслаҳат берамиз. Кўпинча кўзгули фотоаппаратлар оддий сифатлар билан жиҳозланган объектив билан бир тўпламда бўлади (kit, китли вариант) фокусли масофа 18-55, камдан кам ҳолларда  18дан 105(135) гача бўлади. Объективни танлаш тўғрисида кейинги мақолаларда ҳикоя қиламиз.

Мақола сизга ёқдими?

Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!