Биз лабларни қандай ҳимоя қилиш, қачон шифокорга бориш ва қайси дори энг ширини эканлигини аниқладик.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Лабларда кўплаб қон томирлари ва асаб толаларини учлари жойлашган бўлиб, у ердаги тери юпқа ҳамда ёғ безлари ва ёғли қатламга эга эмас. Айнан шунинг учун лаблар жуда сезувчандир. Айрим мақсадлар учун бу жуда яхши, аммо нозик тери ёрилиб, лаблар чўл манзарасига кирмагунича, албатта.

Бу ҳолат нега юз беришини аниқлаймиз.

Лаблар нега ёрилади:

Совуқ

depositphotos

Кўча жуда совуқ бўлса, ҳимояланмаган лаблар буни дарҳол ҳис этади. Лаблардаги томирлар тораяди ва устки қаватни озиқлантиришдан тўхтайди. Ҳеч қандай ҳимоя бўлмаса (оғиз ёпилмаса ва махсус косметика ишлатилмаса), аёз лаблар терисининг устки қатламидаги намликка ҳам таъсир қилади. Намликни йўқотган юпқа тери қуруқ ва нозик бўлиб қолади.

Иссиқ

depositphotos

Иссиқ ҳаво қон томирларини торайтирмаса-да (бари аксинча), организмнинг умумий сувсизланишига сабаб бўлади. Тилда, томоқда ва албатта, лабларда қуруқлик ҳисси пайдо бўлади. Намлик етишмаслиги нозик терининг мўртлигини оширади ва ёриқлар келиб чиқади.

Лабларни ялаш одати

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 138d18b662e318ea6efc97ca24d26e47.jpg

Сўлак қуриганидан сўнг лаблар намликни ва табиий суртмани йўқотади, шунинг учун кучлироқ ёрилади. Агар сизда лабларни ялаш ёки тишлаш одати бўлса, бу ҳолат қайси пайт кучлироқ намоён бўлишини кузатинг. Одатда, бунга оддий стресс сабаб бўлади.

Аллергия

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - element_1_patchy_makeup_around_mouth_-view-here-1024x768.jpg

Қандайдир маҳсулотни ейиш вақтида бутун оғиз оташдек ёнаётганини ҳеч сезганмисиз? Эҳтимол, лабларга ҳам шикаст етказадиган орал аллергия синдроми шундан пайдо бўлар.

Хавфли егулик

depositphotos

Айрим егуликлар аллергияга сабаб бўлмайди, аммо шусиз ҳам кўринишни бузади. Масалан, кўп миқдорда сирка солинган таом (салатлар ёки консерваланган маҳсулотлар), таркибида кислоталар кўп бўлган айрим мевалар (цитруслилар, киви), аччиқ зираворлар, тузланган енгил тамаддилар терини қўзғатиб, қуритади ва дарҳол ёриқлар билан қопланишига олиб келади.

Сифатсиз косметика

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 60f2bf2a167946306a7c61079e1805d3.jpg

Яроқлилик муддати ўтган ёки шунчаки сифатсиз косметика маҳсулотлари ҳали ҳеч кимга фойда бермаган.

Бироқ, баъзан ҳаттоки синалган белгиларнинг маҳсулотлари ҳам лабларнинг ёрилишига олиб келади. Бундан ташқари, атайин шундай муаммолар бўлмаслиги учун яратилган махсус гигиеник лаб бўёғи олинганида ҳам қуруқлик пайдо бўлади. Демак, бу лаб бўёғи шунчаки сизга тўғри келмаган.

Лаб бўёғидан кейин лаблар ўзини қандай ҳис қилаётганини кузатинг. Воситани кунига уч марта сурмасангиз, тери қуруқлигидан тортилиб қоляптими? У ҳолда сизга ёрдам берадиган бошқа лаб бўёғини олинг. Эҳтимол, узоқ вақт излашга тўғри келар.

Қаттиқ пилинг

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - DSC02694-3.jpg

Ювиниш пайтида лаблар учун мўлжалланган қаттиқ скраблар ёки чўткалардан мунтазам фойдаланилса, юпқа терини шикастлаш ва хунук ёриқларга эга бўлиш мумкин. Шунинг учун эҳтиёткор бўлинг.

Инфекциялар

Лабларга арар етказадиган энг кенг тарқалган инфекция – оддий герпес вируси ёки оддий қилиб айтганда лаблардаги шамоллашдир. Ўткирлашиш ҳолати, агар бактериал инфекция қўшилмаса, муаммосиз ўтади.

Айрим ҳолатларда лаблар, айниқса бурчаклар замбуруғли инфекция – кандидоз туфайли ёрилади. Бу оғиз бўшлиғида ривожланган оддий тил оқаришидир. Кўпинча бу касаллик болаларда учрайди.

Яллиғланиш яққол ифодаланган, лаблар қизил рангда бўлса ва оғриса, лабларнинг қуруқлиги ўз ҳолича ўтиб кетмаса ёки ёриқлар атрофида оқ караш бўлса, шифокор қабулига бориш зарур.

Инфекция даволанган заҳоти ёриқлар ҳам ўтиб кетади. Бундай вазиятда қандай ва нимани даволаш кераклигини дерматолог айтади, чунки даволаш сизда айнан қандай инфекция ривожланганига қараб тайинланади.

Оғиз бурчакларида ёриқлар қаердан пайдо бўлади

Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - 3286232.jpg

Лабларнинг бурчакларидаги ёриқлар – энг ёқимсиз ҳолатдир, чунки улар қаттиқ оғриқди, оғиз очишга йўл бермайди ва узоқ вақт тузалмайди.

Улар пайдо бўлишининг асосий сабаблари ҳудди лаблар қуруқлигидаги ҳолатга ўхшайди, аммо қўшимча омиллар ҳам мавжуд.

  1. Сурункали касалликлар, Масалан, қандли диабет ёки ҳар қандай тери касалликлари.
  2. А ёки В2 витаминлари, эҳтимол темир моддасининг етишмаслиги. Бироқ бу ҳолат фақат нотўғри овқатланишдан келиб чиқади. Шу боис, тери муаммоларидан азият чекмаслик учун соғлом егулик ва тўлақонли рационга ўтинг. Организмда темир миқдорини аниқлаш учун оддий қон таҳлили топширинг.
  3. Намлик. Агар лабларнинг бурчаклари сўлакдан доим нам бўлиб турса, эҳтимол жағнинг нотўғри жойлашуви сабабчидир. Стоматолог маслаҳатини олинг. Балки буни тузатишнинг имкони бордим.

Ёрилган лабларни уй шароитида даволаш

Лаблар қуруқшаб, ғадир-будур бўлиб қолган бўлса, ёқимсиз аломатлар ўтиб кетиши учун бир оз ҳаракат қилиш керак.

Биринчидан, кучли истак бўлишига қарамай, лабларни тишлаш ёки терининг қаттиқ қисмларини юлиб олиш мумкин эмас. Бунинг оқибатида терини кучлироқ шикастлаймиз ва қаватлашишни давом эттирамиз.

Иккинчидан, лабларни махсус бальзамлар ёки лаб бўёқлари билан намлантиринг. Бармоқлар билан тегиб, лабларга бальзам билан бирга яна микробларни ҳам сурмаслик учун банкалардаги воситаларни харид қилманг.

Учинчидан, шағам, вазелин асосида ишланган табиий ва имкон қадар оддий воситаларни синаб кўринг. Таркибда аралашмалар қанча кўп бўлса, айнан шу бальзам сизга тўғри келмаслигининг эҳтимоли ҳам шунча каттадир.

Ёрилган лабларга яна нима суртиш мумкин

Агар дўконлардан ёрдам берадиган айнан ўша лаб бальзамини излашдан чарчаган бўлсангиз, оддий воситалардан фойдаланинг.

Оддий табиий асал – яхши намлантирувчи восита. Уни лабларни ялаб олмаслик учун уйқуга ётишдан аввал суртган маъқул.

Агар асалга аллергиянгиз бўлса, какао, кокос, бодом, чаканда (облепиха), наъматак, календула мойларини синаб кўринг. Улар намликни сақлайди, терини юмшатади ва ёриқлар тезроқ тузалишига ёрдам беради.

Лаблар ёрилишининг олдини олиш

Асосий профилактика оддий:

  1. Оғиз қуриганини ҳис этган заҳоти сув ичиш.
  2. Хоналарда ҳавони намлантирувчи воситалардан фойдаланиш.
  3. Лабларни қуёшдан УБ-фильтрли крем ёки лаб бўёғи билан ҳимоялаш.
  4. Лабларни совуқдан гигиеник ёғли лаб бўёғи ёки вазелин билан ҳимоялаш.
  5. Қишда ва кузда қор, ёмғир ва шамолдан оғизни шарф билан ёпиш.
  6. Фақат сифатли косметикадан фойдаланиш.
  7. Қўзғатувчи маҳсулотлар истеъмолини чеклаш.
  8. Хотиржамликни сақлаш ва асабийлашмасликни ўрганиш.