Муваффақиятли суратнинг тўққиз сири профессионал модель тажрибасига эга бўлмай ҳам суратга чиройли тушишда ёрдам беради. Ижтимоий тармоқдаги суратингизни алмаштиришдан олдин мазкур хийлалардан фойдаланинг

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Муваффақиятли суратнинг тўққиз сири профессионал модель тажрибасига эга бўлмай ҳам суратга чиройли тушишда ёрдам беради. Ижтимоий тармоқдаги суратингизни алмаштиришдан олдин мазкур хийлалардан фойдаланинг.

Ўз ракурсингизни топинг

Ҳар сафар кўзгуда нима учун ақлбовар қилмас даражада гўзал кўриниб, суратда хунук чиқишингизга хайрон қоласизми? Хафа бўлманг, гап сизда эмас. Ёдда тутинг: камера сизнинг 3D суратингизни 2D форматига ўтказади. Натижада табиий шакл ва соялар камаяди, натижада батамом “ясси” сурат вужудга келад.

Айнан шунинг учун камерага тўғри туриш (ахир “паспорт учун сурат” ибораси бежиз муваффқиятсиз портрет сурати синонимига айланмаган) тавсия этилмайди. Объективга ярим бурилган қаранг ва албатта яхши деб ҳисоблаган томонингиз билан сураткашга қаранг. Маълумки, инсон юзи бир-бирига мутаносиб эмас, бир томон чиройлироқ кўринади. Бу субъектив муносабат, бироқ кўплаб сураткашла бу одатда чап томон эканини эътироф этадилар.

Суратда ҳаётдагидан хунукроқ кўринишингизнинг сабаби объектив рўпарасида кўзгу олдидаги энг “чиройли” ҳолатингизни такрорлашга одатлангансиз.

Кўзгу олдида онгли равишда чиройли ҳолатда туришни машқ қилинг. Камчилигингизни яшириб, ютуқларингизни кўрсатувчи ҳолатларни эслаб қолинг. Олтин қоида шуки, камайтиришни истасанг, ўша нарсани орқа фонга ўтказ, катта қилиб кўрсатишни истаган нарсани эса олд планга жойлаштир.

Бошқача қилиб айтганда, даҳанингиз оғир деб ҳисобласангиз, уни объектив олдида баландроқ кўтариш, агар бурнингиз катталигидан уялсангиз, бошни жуда эгиб юбориш каби камерани алдаш учун аксинча ҳаракат қилинг.

Бурчак яратинг

Ёдда тутинг, фотоаппарат табиий сояларни камайтириб, нафақат юздаги, балки танадаги ҳамма эгилган чизиқларни “текислайди”. “Оёқлар елка кенглигида, қўллар ёнга” ҳолатида бўлманг.

Энг чиройли кўриниш – қомат полга нисбатан 45 градусни хосил қилиши учун бироз эгилган ҳолатда туриш, оёқларни чалиштириб, вазнни орқада турган оёққа тушириш. Бир қўлни бироз кўтариб, у билан бошни ушлаш, иккинчи қўлни эса бўксага қўйиш.

Оёқларни чалиштиринг

Қизил гиламдаги машҳурларнинг тана ҳолатини диққат билан кузатиш лозим. Сиз , уларнинг кўпчилиги камера олдида турганида оёқларини чалиштиришига ҳеч эътибор берганмисиз?

“Юлдузларга хос” бу хийладан фойдаланинг. Тананинг бундай ҳолати оёқларни узайтиришга ёрдам беради.

Бўйинни узайтиринг

Ўзингизни камера олдида ноқулай ҳис этасизми? Елкангизни қисиб, бўйнингизни ичкарига тортгингиз келадими? Агар суратга путур етказгингиз келмаса, бундай қилманг.

Ўзингизни тошбақадек тутиш ўрнига бўйнингизни кўтариб, даҳанингизни бироз олдинга чўзинг, елкаларни юқорига кўтариб, уларни орқага ташланг.

Қўлларни назорат қилинг

Ён томон билан суратга тушаётганда қўллар ҳолатига эътибор беришни унутманг. Елкаларингиз нозик бўлмаса, бундай ҳолатда суратга тушаётганда қўлингизни бел ёки бўксангизга қўйинг. Агар уни танага теккизган ҳолда суратга тушсангиз, у аслидагига қараганда икки марта тўлароқ кўринади.

Табассум қилинг

Атайлаб кулсангиз ҳам бу ҳамма тишларни кулиб табассум қилгандан кўра табиий кўринади. Кулишни бошлашингиз билан имо-ишора бу юқумли табассумни “ўзлаштиради” ва юзга ўзгача кўриниш беради. Охир-оқибат, куладиган одамлар – энг чиройли моделлардир.

Тўғри фон танланг

Кўплаб майда деталлар фонида портретга тушиш ярамайди, у эътиборни юзингиздан бошқа нарсага тортади. Бир хил рангдаги юзани танлаган маъқул.

Сураткашдан бошингиздан дарахт шохлари ўсиб чиқмаслиги, елкангизда кутилмаган ўтиб кетувчилар “уя қурмаслиги”, орқангизда ўринсиз ёзувлар бўлмаслигига эътибор беришини сўранг.

Ёрқин урғу қидиринг

Сурат ўта зерикарли кўринмаслиги учун ёрқин ранг қўшинг: қизил лаб бўёғи, сочга тақилган гул, шарф ёки тўғнағич. Бу суратга бир онда ўзгача кўриниш беради.

Аксессуарлардан фойдаланинг

Кўп ҳолларда яхши чиққан суратни қўлларнинг беўхшов ҳолати туфайли “саватча”га юборишга тўғри келади: бу тасвирда қўл жонсиз кўринишда осилиб турибди, мана бунисида эса нотабиий букилган, учинчисида билак артроз туфайли қийшайиб қолганга ўхшайди. Агар тасвирга олиш вақтида қўлингизни нима билан банд этишни билмасангиз, қуйидаги фикрлар сизга қўл келади:

  • Бокал. Агар кечада суратга тушаётган бўлсангиз, мусаллас ёки шампань ичимлиги солинган бокални қўлингизга олинг. Бироқ кадрда алкоголь шишасини қўчоқлаш – чиройли эмас, ачинарли ва кулгули кўринади.
  • Гулдаста.Гуллар ҳар қандай қизга кўрк бағишлайди. Агар қўлингизга чиройли гулдаста тушиб қолса, ундан аксессуар сифатида фойдлансангиз бўлади.
  • Жонивор. Мушукча, кучукча, қуёнча ва бошқа ёқимтой ҳайвонлар билан олинган суратлар (агар уларга ғаройиб кийимлар кийдирилган бўлса) – ижтимоий тармоқлардаги кўп сонли “юракча” ва “лайклар” кафолатидир.
  • Маржон ёки шарф. Маржон ва шарфни бўйнингизга бироз тортинг, бу ҳаракатсиз бўлган қўлларни тўғри жойлаштириш имконини беради.
  • Қўллар чўнтакда. Қўлларни чўнтакка солиш фотосессия жараёнида одоб қоидаларига тўғри келмайдиган ҳолат эмас. Аксинча!
  • Хлопушка ва бенгал олови. Бенгал оловини ёқин ёки хлопушкани тортинг. Муҳими – сураткаш керакли онни ўтказиб юбормаса бўлгани.
  • Китоблар. Яна нима ақлли қизлардан кўра яхшироқ бўлиши мумкин?

Ва,илтимос, гуруҳ бўлиб олинадиган суратлар учун “қўллар беда” ёки “қўллар бўйин атрофида”дан кўра ижодкорона бирор нарса ўйлаб топинг. Тасаввурингизга кўпроқ нарса келмаса, яхшиси қўлларни тепага кўтаринг.

Ёқимли фотосессия ва муваффақиятли суратлар тилаймиз!